updated: 22.03.2026, 15:43

Исроил эрта тонгда Эроннинг Қум шаҳрига ҳужум қилди

Бугун, 21 июнь куни Исроил Эроннинг марказий Қум шаҳрида турар-жой биносига уюштирилган зарбаси оқибатида тўрт киши яраланган, икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Жаҳон

21.06.2025, 10:59

Улашиш:

Isroil erta tongda Eronning Qum shahriga hujum qildi

Қайд этилишича, бинонинг тўртинчи қаватига тушган зарба Исроил мудофаа кучлари Эронда янги ҳужумлар тўлқини бошлаганини айтганидан кўп вақт ўтмай содир бўлди.

 

BBC нашрининг ёзишича, Муқаддас Қум вилоятида Эроннинг энг йирик ва хавфсиз ядровий инфратузилма объектларидан бири "Фордо" жойлашган. Ядровий тадқиқот мажмуаси жойлашган Исфаҳонда ҳам портлаш овозлари эшитилган.

 

Қум вилояти маъмурияти матбуот котиби Мортеза Ҳайдарийнинг Эрон матбуотига берган баёнотига кўра, ҳужум оқибатида 16 ёшли йигит ҳалок бўлган.

 

"Jerusalem Post" нашрининг ёзишича, жабрланганлардан камида биттаси Эрон ядро дастурида ишлагани тахмин қилинмоқда.

 

CNN томонидан геолокатсияланган видеода Қум жануби-ғарбидаги бинога зарба берилгани кўрсатилган. Видеода кўп қаватли уйнинг юқори қаватларида ёнғин ёнаётганини кўриш мумкин.

 

Айни пайтда ярим расмий Nour News хабар беришича, шимолдан 130 километр (80 миля) узоқликдаги пойтахт Теҳрон устида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари фаоллашган.

 

Нашрларнинг ёзишича, ҳужумнинг янги тўлқинини Эрон бошлаб берган. Эрон томонидан Исроил тарафга учирилган ракеталар уриб туширилган, бироқ бир қанча баланд бинолар ва кўп қаватли турар-жойларда ёнғин келиб чиққан. Исроил расмийлари ҳужум оқибатида яраланган ва ҳалок бўлганлар йўқлигини айтмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Эроннинг "Фордо" ядро дастурига ҳужум қилиш учун АҚШдан ер ости объектларга зарба бериш учун мўлжалланган ракета ва ҳарбий самолётлар сўраган эди. Шундан сўнг, Эрон агар АҚШ Эрон-Исроил урушига қўшилгудек бўлса, Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига ҳужум қилишни айтиб ҳарбий самолёт ва қуролларини ҳаракатга келтирган эди. 

мавзуга оид янгиликлар

AQSh maxfiy xizmatlari Eronning atom bombasini yaratish boʻyicha hali qaror qabul qilmaganini aytmoqda — NYT

АҚШ махфий хизматлари Эроннинг атом бомбасини яратиш бўйича ҳали қарор қабул қилмаганини айтмоқда — NYT

Агар АҚШ Эроннинг уранни бойитишнинг асосий марказларига ҳужум қилса ёки Исроил Эронннинг олий раҳбарини ўлдирса, Эрон ядро қуролини ишлаб чиқаришга ўтиши эҳтимоли ошади. Бу ҳақда "Тhе New York”Тimes" ёзмоқда.

Жаҳон

20.06.2025, 13:21

Embassy Statement: The U.S. and Israel Bear Full Responsibility for All Such Conflicts

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор

Жорий йилнинг 13 июнь куни Исроил Эронга қарши "Кўтарилаётган шер" номли ҳарбий операциясини бошлаган эди. Шундан сўнг Яқин Шарқда Исроил-Эрон уруши авж олди. Бу урушга АҚШнинг қўшилиши эса мавжуд муаммоларни янада чигаллаштирди.

Сиёсат

25.06.2025, 13:18

Eron yadro dasturini himoya qila oldimi?

Эрон ядро дастурини ҳимоя қила олдими?

Исроил Эрондаги бир қанча ер усти нишонларини жиддий шикастлади, АҚШ эса ер остидаги ядро иншоотларини вайрон қилганини даъво қилмоқда. Сунъий йўлдош тасвирлари ракеталар нишонга текканлигини кўрсатади, бироқ вайрон қилинган ҳудудлар ва ядро объектларини тасдиқловчи мустақил далиллар ҳозирча йўқ.

Жаҳон

25.06.2025, 11:07

G7 Fully Supports Israel – Media Reports

G7 тўлиқ Исроилни қўллаб-қувватлайди — ОАВ

Кеча, 16 июнь куни G7 (Катта Еттилик) давлатлари биргаликда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда Эронни Яқин Шарқдаги беқарорлик манбаи сифатида кўришини маълум қилди. Шунингдек, G7 давлатлари икки мамлакат ўртасидаги можарони юмшатишга чақирди. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги маълум қилди.

Жаҳон

17.06.2025, 14:44

Исроил Эронга қарши зарба берди. Эрон ҳам Исроилга қарши дронлар орқали ҳужум қилди. АҚШ ким томонда?

Бугун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эронга "Кўтарилаётган сарслон" номли ҳарбий операциясини амалга оширди. Операция оқибатида Эроннинг учта катта унинг элита Инқилобий Гвардияси корпуси раҳбари ва собиқ миллий хавфсизлик бошлиғи ҳалок бўлди.

Жаҳон

13.06.2025, 14:43

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg

Маълум қилинишича, можаронинг дастлабки босқичида АҚШ қанотли ракеталар орқали тезкор зарбалар берган. Бироқ икки ҳафтадан сўнг вазият мураккаблаша бошлаган.

Жаҳон

11.03.2026, 16:58

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45