updated: 21.03.2026, 23:15

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли — ССВ мутахассиси

Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасаймоқда. Баъзи инсонлар қандай шароитда бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади? Ушбу саволларга олий тоифали шифокор Санжар Мавлонов батафсил жавоб берди. 

Улашиш:

Boshni yuvib, koʻchaga chiqish sogʻlik uchun xavfli — SSV mutaxassisi

Boshni yuvib, koʻchaga chiqish sogʻlik uchun xavfli — SSV mutaxassisi

"Бугунги кунда айрим ёшлар орасида эрталаб бошни ювиб, кўчага чиқиш одатга айланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди. Ваҳоланки, сочлар илдизи ва унинг ички қавати 4 соатда ҳам қуримайди. Қарабсизки, бунинг оқибатида инсонда жиддий касалликлар келиб чиқиши мумкин", дейди у. 

Шифокорга кўра, сочлар нам бўлганда, бош иссиқликни жуда тез йўқотади. Бунинг оқибатида ундаги томирлар торайиб, сочларнинг озуқа олиши ёмонлашади ва улар тўкилишни бошлайди. 

Шунингдек, эрталаб бош ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш туфайли организмнинг иммунитети пасаяди. Айниқса, кузнинг салқин ҳавосида тери намлик ҳолатини узоқ ушлаб туриши туфайли сурункали гайморит, ринит, фронтит, тонзиллит ва отит каби касалликлар қўзғайди. Агар бундай хасталикларга мойиллик кучли бўлса, хавф янада ортади. 

Учинчи энг жиддий оқибатлардан бири — уч томонлама ёки юзнинг асаб тугунлари неврити ҳисобланади. Бу оғриқли синдром бўлиб, уни даволаш учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин. 

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, бошни қуритмасдан кўчага чиқишнинг энг катта хавфи эса менингит, яъни бош мия ва орқа мия пардалари яллиғланишидир. Бу касалликлар гуруҳи бўлиб, улар вирусли ёки бактериал бўлади. Бунда турли инфекциялар мия пардаларига кириб, ўша ерда ривожланади. 

"Натижада бемор кучли бош оғриғидан шикоят қилади. Тана ҳарорати тез-тез 39-40 даражага кўтарилади. Энг ёмони, салқин ҳавода инфекция хавфи янада кучаяди. Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкин", дейди у.

Шу боис юқорида тилга олинган касалликларга чалинмаслик учун бош ювилиб, сочлар фенда қуритилгач, камида икки соатдан сўнг, агар ҳаво ҳарорати жуда паст бўлса, бош кийим билан кўчага чиқиш мақсадга мувофиқ.

мавзуга оид янгиликлар

Rossiyada epilepsiya xastaligini sunʼiy intellektda aniqlash usuli kashf qilindi

Россияда эпилепсия хасталигини сунъий интеллектда аниқлаш усули кашф қилинди

Россиядан олимлар томонидан эпилепсия (миядаги нейронларнинг ортиқча ва тартибсиз фаоллиги оқибатида такрорланувчи тутқаноқлар билан кечадиган сурункали касаллик)ни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фан-технология

17.02.2025, 10:43

Two-year-old girl from Fergana found with 135 magnetic beads in her stomach

Фарғоналик икки ёшли қизалоқ қорнидан 135 та магнит шарча топилди

Фарғона вилоятида икки ёшли қизалоқ 135 та магнит шарча ютиб юборди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

11.01.2025, 10:12

Soʻnggi 9 oyda tez yordamga 10 millionga yaqin chaqiriq boʻldi — SSV

Сўнгги 9 ойда тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ бўлди — ССВ

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойида фуқаролар томонидан тез ёрдамга жами 10 миллионга яқин мурожаат келиб тушган. Мурожаатчиларнинг катта қисми Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон

07.10.2024, 15:02

Qanday mahsulotlar odamni tez qaritadi?

Қандай маҳсулотлар одамни тез қаритади?

Кунлик тановул қилаётган баъзи бир таомларимиз саломатлигимизга бевосита салбий таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнини тезлаштириши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ана шундай маҳсулотларнинг рўйхати ва уларнинг танага таъсири ҳақида маълумот берилди.

Фан-технология

23.09.2024, 10:17

Xitoylik shifokor 5 ming kilometr masofadan turib operatsiya oʻtkazdi

Хитойлик шифокор 5 минг километр масофадан туриб операция ўтказди

30 июль куни хитойлик онколог-хирург бемордан 5000 километр узоқликда туриб, унинг ўпкасидаги хавфли ўсмани олиб ташлаш бўйича мураккаб операцияни муваффақиятли бажарди. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фан-технология

01.08.2024, 09:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →