Тобора оммалашиб бораётган энергетик ичимликларнинг инсон саломатлигига таъсири!
Энергетик ичимликдан “ҳузур қилиш” инсониятга қанчага тушяпти?
Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларни ким ҳам хуш кўрмайди дейсиз? Албатта, бундай ичимликлар иссиқ кунларда бизнинг чанқоғимизни қондириш учун хизмат қилади. Аммо уларнинг шундай турлари борки, унинг инсон соғлиғига зарари фойдасидан кўра каррасига ортиқ. Бу энергетик ичимликлардир. Хўш, бош миядан тортиб бўғимларгача шикастлаши мумкин бўлган бундай ичимликлар нега ўйлаб топилган эди? Энергетик ичимликлар қандай жиддий касалликларга олиб келади? Қонунчиликда қандай чоралар мавжуд?.. Мазкур саволларга PARADIGMA.UZ томонидан тайёрланган навбатдаги мақола орқали жавоб олишингиз мумкин.
Фан-технология
26.07.2024, 10:18
Улашиш:

Tobora ommalashib borayotgan energetik ichimliklarning inson salomatligiga taʼsiri!
Энергетик ичимликдан қачон пайдо бўлган?
Энергетик ичимликлар илк бор 1960-йилда Японияда дори воситаси сифатида яратилган. Кейинчалик бу маҳсулот Европа ва Америкада кенг тарқалган. Айни шу пайтдан бошлаб тадбиркорлар бундай ичимликларни оммалаштириш учун унинг таркибига бир қанча кимёвий моддаларни қўшишни бошлаган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2014-йилга келиб ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар кўп истеъмол қилинаётгани юзасидан хавотирли баёнот билан чиқади. 2017-йилда эса АҚШда 16 ёшли ўсмирнинг ўлимига кўп миқдорда истеъмол қилинган энергетик ичимлик сабаб бўлгани айтилди. Ҳозирги кунга келиб дунёнинг қатор давлатларида бундай маҳсулотлар сотувига тақиқлар ўрнатилган.
Нега шифокорлар бу маҳсулотдан тийилишни тавсия қилади?
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимовнинг сўзларига кўра, энергетик ичимликлар меъёрдан ортиқ ва сурункали истеъмол қилинса, бош мия, марказий нерв тизими, бўғимлар ва бошқа аъзоларга жиддий зиён етади.
“Энергетик ичимликлар таркибидаги кофеин — психостимулятор модда ҳисобланди. У вақтинчалик тетиклик ҳиссини бағишлаб, чарчоқни аритиши, ақлий фаолиятни кучайтириши мумкин, аммо маълум бир вақтдан сўнг, масалан, 1–1,5 соат ўтгач инсон организмида ҳорғинлик баттар кучаяди, бош оғриғи пайдо бўлади ва нафақат ақлий, балки жисмоний фаолият ҳам сусаяди. Бундай маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилувчиларда кейинчалик бўғимларда оғриқлар пайдо бўла бошлайди ва маълум бир асоратларга олиб келади.
Ўсмирлар ва болалар учун ҳафта мобайнида кофеин истеъмолини 60 mg.dan оширмаслик керак. Битта энергетик ичимлик таркибида эса ўртача 30 мг кофеин мавжуд. Энергетиклар ичиш 18 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизувчи аёллар, юрак-қон томир хасталикларига чалинган ҳамда қандли диабети бор беморларга тавсия этилмайди”,
дейилади у томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига берилган интервюда.
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази масъул ходими Севара Фахрутдинова энергетик ичимликлар меъёридан ортиқ истеъмол қилинганда қонда глюкоза миқдори кўпайиб кетишини айтиб ўтган.
“Оқибатда шакарнинг ортиқча қисми йоққа айланади ва инсулин организмда кўпайиб, қандли диабетга олиб келади. Энг ёмони, одам бу ичимликка беихтиёр боғланиб қолади. Қолаверса, энергетикларни кўп истеъмол қилиш инсон танасидаги ҳужайра ва тўқималарга жиддий зарар етказиб, жигар, юрак қон-томир касалликларига олиб келади”,
дейди у.
Мазкур интервюда яна бир малакали шифокор Тошкент тиббиёт академияси профессори, тиббиёт фанлари доктори Гули Шайхова эса энергетик ичимликларининг таркибий тузилмасини шарҳлаб, унинг инсон саломатлигига қай даражада таъсир қилишини келтириб ўтган.
“Юқори концентрацияланган қувватбахш ичимликлар таркибида Таурин — энергетик жараённи жадаллаштирувчи ва нерв тизимини ривожлантирувчи модда мавжуд. Унинг инсон организми учун суткалик меъёри — 400 мг. Айрим энергетиклар таркибида эса бу модда 2 баробаргача ошиқ бўлади ва ўсмирлар соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Бундай ичимликлар қисқа муддатда организмга зарарли таъсир кўрсата бошлайди. Лекин таркибида ортофосфат кислотаси борлиги учун буни сезмайсиз.
Масалан, 45 дақиқадан сўнг дофамин ишлаб чиқарилиши ортиб, бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. 70-80 дақиқадан кейин акс таъсир қилиш вақти бошланиб, организмда ҳолсизлик ҳолатлари юзага келади. Қолаверса, энергетик ичимликлар асаб тизимини ишдан чиқаради. Руҳий касалликларга чалиниш хавфи ортади, одамларда тажовузкорлик кучаяди. Болаларнинг зеҳни ўтмаслашиб, дарсларни ўзлаштириши пасайиб кетиши, ногирон, ақли заиф фарзандлар туғилиши айни шундай иллатларнинг ҳам асорати, десак хато бўлмайди”,
дейди шифокор.
Бундан ташқари, америкалик тадқиқотчиларнинг хулосаси шуни кўрсатмоқдаки, энергетик ичимликлар юракдаги ҚТ интервали (юракнинг электрик систоласи)ни ўртача 2 соатда 10 миллисонияга оширади. Агар миллисонияларда ўлчанадиган ушбу вақт оралиғи ҳаддан ташқари узун ёки калта бўлса, юрак урушида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу эса ҳаёт учун хавфли бўлган аритмияга олиб келиши мумкин.
Ўзбекистон қонунчилигида энергетик ичимликлар масаласи
Юқорида айтиб ўтганимиздек, дунёнинг турли давлатларида энергетик ичимликлар билан боғлиқ бир қанча қонунлар мавжуд, жумладан, Ўзбекистонда ҳам. Маҳаллий қонунчиликка кўра, энергетик ичимликларнинг ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилинишига йўл қўйилмайди.
Бу турдаги ичимликлар рекламасида уларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак. Бундан ташқари, реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш, асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш ҳам ман этилган.
Балки сиз ҳам ёзнинг иссиқ кунида салқин энергетик ичимликни ича туриб қуйидаги мақолани ўқиётгандирсиз?! Шуни унутманки, ҳаётингизнинг гарови бўлган соғлиғингиз ўз қўлингизда, уни асраш эса сизга боғлиқ.
Фан-технология
26.07.2024, 10:18
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56
сўнгги янгиликлар

Олий суд тақиқланган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди
Ўзбекистон
08.04.2026, 11:39

F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!
Жаҳон
08.04.2026, 07:44

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Омбудсман аралашуви билан фуқароларнинг мулк ҳуқуқлари тикланди
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:32

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:20

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди
Ўзбекистон
07.04.2026, 12:29

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни
Жаҳон
07.04.2026, 10:23

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Эрон уруши: 38-кунда вазият кескинлашмоқда
Жаҳон
06.04.2026, 16:13

Магнус Карлсен: Синдарoвнинг натижасини ҳеч ким кутмаганди
Спорт
06.04.2026, 13:50

Доғистонда сув омбори тўғони ёрилди, кўприк қулаб тушди
Жаҳон
06.04.2026, 13:01

Афғонистон Марказий Осиё билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи
Жаҳон
06.04.2026, 12:12

“Бешқўрғон” бозоридаги ёнғин: жабрланганлар йўқ — ФВВ
Ўзбекистон
06.04.2026, 11:15

Хитойда контрабанда билан айбланган Франция фуқароси қатл этилди
Жаҳон
06.04.2026, 10:55

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Британияда ҳарбий база яқинида намойишчилар ҳибсга олинди
Жаҳон
06.04.2026, 10:14

Магнус Карлсен қозоғистонлик шахматчи устидан шикоят қилди
Спорт
06.04.2026, 09:16

Саудия АҚШдан қурол сотиб олишни тўхтатди
Жаҳон
05.04.2026, 06:43
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?
Жаҳон
16.03.2026, 13:52

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 10:56

