Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Улашиш:

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Садир Жапаров мамлакатда энергетик ичимликларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишни тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни топширди. Унинг таъкидлашича, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш иқтисодий манфаатлардан устун туриши керак.

Давлат раҳбари 5 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда эълон қилган мурожаатида Вазирлар Маҳкамасига энергетик ичимликлар муомаласини чеклаш масаласини бир ой ичида ўрганиш вазифасини юклаган. Шунингдек, олти ой муддатда амалдаги қонунчилик доирасида тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш топширилган.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар истеъмоли қанча?

Жапаров келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилда Қирғизистонда энергетик ичимликларнинг ички истеъмоли 54 миллион 199 минг литрни ташкил этган. Бу тахминан 129 миллион банка маҳсулотга тенг.

2026 йилнинг биринчи ярмида эса истеъмол 36 миллион 83 минг литрга ёки қарийб 85,9 миллион банкака етган.

2025 йилда мамлакатда 25 миллион 263 минг литр энергетик ичимлик ишлаб чиқарилган. Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан 28 миллион 430 минг литр, бошқа мамлакатлардан эса 1 миллион 239 минг литр маҳсулот импорт қилинган.

Тақиқ бюджетга қанча зарар келтириши мумкин?

Президентнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, энергетик ичимликлар ишлаб чиқариш ва импортини тақиқлаш давлат бюджетига тўғридан-тўғри ва билвосита солиқлар бўйича тахминан 1,5 миллиард сом миқдорида тушум йўқотилишига олиб келиши мумкин.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда ушбу соҳадан тушган солиқ ва божхона тўловлари 1 миллиард 104 миллион 100 минг сомни ташкил этган. 2026 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 996 миллион 710 минг сомга етган.

Жапаров энергетик ичимликларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш оқибатлари ҳақида тиббиёт мутахассислари, жумладан, кардиолог, уролог ва эндокринологлар огоҳлантираётганини қайд этди. Унинг фикрича, бундай маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш одатга айланиб, саломатлик билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Бошқа мамлакатларда қандай чекловлар бор?

Қирғизистон президенти халқаро тажрибага ҳам тўхталди. Унинг айтишича, Литва ва Латвияда энергетик ичимликларни оддий дўконларда эркин сотишга нисбатан чекловлар мавжуд.

Польшада 2024 йилдан бошлаб энергетик ичимликларни 18 ёшга тўлмаганларга сотиш қонун билан тақиқланган. Қозоғистонда эса 2025 йил 1 январдан 21 ёшга тўлмаган шахсларга бундай ичимликларни сотишга йўл қўйилмайди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар рекламаси 2023 йил июль ойидан тақиқланган. 2026 йил октябрь ойида эса Жогорку Кенешда ушбу маҳсулотларнинг айланмаси, сифати ва ёшлар учун очиқлиги масалаларини ўрганиш бўйича вақтинчалик депутатлик комиссияси тузилган.

Шу тариқа, ҳозирги ташаббус энергетик ичимликлар бозорини янада кенгроқ тартибга солиш масаласини кун тартибига олиб чиқди. Бироқ ишлаб чиқариш ва импортни тақиқлаш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

Қирғизистонда Камчибек Ташиевга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди

Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича собиқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) раиси Камчибек Ташиевга нисбатан 9 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси сўралди.

Жаҳон

30.06.2026, 12:01

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон

01.10.2026, 13:16

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

ЙПХ ходимини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқатган фуқаро 10 суткага қамалди

Қашқадарё вилоятида йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимининг хизмат фаолиятига оид видеони ижтимоий тармоқда обрўсизлантириш мақсадида тарқатган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ўзбекистон

25.09.2026, 11:35

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида мусулмонларга нисбатан салбий муносабат ва сиёсий босим кучайгани айтилмоқда.

Жаҳон

03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди

Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Дура шаҳрида журналист Мунтасир Нассорнинг уйига рейд ўтказиб, уни ҳибсга олди.

Жаҳон

03.11.2026, 10:00

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →