Фақат «кундузги» ёки «тунги» эмас: уйқунинг беш хил тури аниқланди
Янги тадқиқотга кўра, уйқунинг бешта ноёб тури мавжуд. Улардан қай бирига мансублигингиз сизнинг соғлиғингиз ва турмуш тарзингизга боғлиқ.
Маданий
12.02.2026, 10:27
Улашиш:

Эрта турувчилар ва кеч ухловчилар орасидаги ушбу «яширин субгуруҳлар»нинг ҳар бири инсон хулқ-атвори ва соғлигидаги ўзига хос хусусиятларига бориб тақалади.
Масалан, эрта уйғонувчиларнинг қайсидир гуруҳида саломатлик муаммолари энг кам учраса, бошқа гуруҳида депрессия даражаси юқорироқ. Кеч ухлайдиганлар эса уйқу цикллари ва натижалари бўйича янада катта хилма-хилликка эга
«Бугунги рақамли ва пандемиядан кейинги даврда уйқу турлари ҳар қачонгидан ҳам хилма-хил» - дейди Канададаги McGill университетининг неврология бўйича магистранти Ле Жою.
Одамлар кун давомида турлича уйқучан ёки ҳушёр ҳолатда бўлишади. Бунинг сабабларини иккитагина гуруҳ – эрта уйғонувчилар ва кеч ухловчиларгагина боғлаб қўйиш нотўғри.
Тадқиқотчилар Буюк Британиянинг «Биобанк» лойиҳасида иштирок этган ўрта ва кекса ёшдаги 27 030 кишининг тиббий маълумотлари ва уларнинг ўзлари айтган уйқу режимларини таҳлил қилиш натижасида иккита эрта уйғонувчилар ва учта кеч ухловчилар турини аниқладилар.
Ушбу модель орқали АҚШда 10 000 дан ортиқ ўсмирлар текширилганда ҳам юқоридагига ўхшаш уйқу турлари борлиги аниқланган.
Аниқланган уйқу тоифалари
1-турдагилар кеч ухловчиларнинг дастлабки хили бўлиб, таҳликали яшаш тарзига, ҳиссиётларни бошқаришдаги қийинчиликлар ва таъсирчанликка эга бўлишади. Шунга қарамай, улар эрта уйғонувчиларга қараганда яхшироқ ақлий қобилият соҳиби ҳисобланишади.
2-турдагилар ҳавас қилиб бўлмайдиган кеч ухловчилар гуруҳидир. Уларга депрессия, чекиш ва юрак-қон томир касалликлари хавф солади. Ушбу турга кирадиганларнинг жисмоний фаоллиги сустроқ, мия ишлаш самарадорлиги пастроқ бўлади. Шунингдек, депрессияга қарши дорилардан фаол фойдаланишади.
3-тур соғлиқ бўйича муаммолари кам бўлган эрта уйғонувчилар ҳисобланади. Бу кичик турга мансуб кишилар одатда алкоголь маҳсулотларидан узоқроқ юришади ва хавфли хатти-ҳаракатларни камроқ қилишади. Уларда хавотирланиш ҳисси юқорироқ бўлса-да, умуман олганда, ҳиссий бошқарув муаммолари кам учрайди.
4-турдагилар яна бир эрта уйғонувчилар гуруҳи бўлиб, кўпроқ аёлларни қамраб олади. Бу тоифа вакилларида депрессия белгилари кўпроқ учрайди ва антидепрессант дорилардан фойдаланишади.
5-тур кеч ухловчиларнинг охирги гуруҳи бўлиб, унда сон жиҳатдан эркаклар устунлик қилади. Бу тур вакиллари алкоголь воситалари ва гиёҳванд моддалар истеъмолига қарамлик, юрак-қон томир касалликлари хавфи ва простата касалликлари билан азият чекишади.
Тадқиқотчилар фикрича, ушбу хилма-хилликларни тушуниш уйқу, иш жадвали ва руҳий саломатликка доир муаммоларни бартараф этишда кўпроқ индивидуал ёндашувларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56
сўнгги янгиликлар

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Ангренда фожиа: дайди итлар 8 ёшли болага ҳужум қилди
Ўзбекистон
07.03.2026, 10:27

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 08:56

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди
Жаҳон
06.03.2026, 16:56

Эрон нега Озарбайжонни нишонга олди?
Жаҳон
06.03.2026, 16:44

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 715 минг сўм этиб белгиланди
Ўзбекистон
06.03.2026, 11:20

Бразилиялик футболчи Родриго узоқ муддатли жароҳат олди
Спорт
06.03.2026, 10:12

Йўл-транспорт ҳодисалари: дунё ва Ўзбекистондаги вазият
Ўзбекистон
06.03.2026, 09:24

Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди
Ўзбекистон
06.03.2026, 07:38

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун
Спорт
05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди
Ўзбекистон
05.03.2026, 12:56
машҳур янгиликлар

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?
Ўзбекистон
06.02.2026, 08:01

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди
Ўзбекистон
07.02.2026, 20:00

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

