updated: 22.03.2026, 08:37

Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади

Мамлакатнинг шарқий ҳудудларида ҳали ҳам Владимир Ленин, ГДР раҳбарлари Отто Гротевол ва Вильгелм Пик номидаги кўчалар учрайди. Таъкидланишича, Германия бирлашганига 35 йил бўлган бир пайтда репрессиялар ва тоталитар тузум билан боғлиқ шахслар номлари кўчаларда қолмаслиги керак.

Жаҳон

10.12.2025, 16:41

Улашиш:

Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади

Германияда СССР ва ГДР даври арбоблари номи билан аталган ўндан ортиқ кўчалар қайта номланиши мумкин. Бундестагнинг қатағон қурбонлари ишлари бўйича вакили Эвелин Супке Bild нашрига берган баёнотида бу каби номлар замонавий Германия қадриятларига мос келмаслигини таъкидлади.

Bild’нинг ёзишича, баъзи ҳудудларда совет даври билан боғлиқ бошқа номлар ҳам сақланиб қолган. Масалан, Эрфуртда “8 март ЛПХ” кўчаси, Сандерсдорф-Бренада эса социалистик меҳнат рекордлари шарафига номланган кўча бор. Саксония-Анхалтнинг Вайссенфелс-Борау туманида эса Ленин, Германия–Совет дўстлиги ва Вильгелм Пик кўчалари бир нуқтада кесишади.

Маҳаллий ҳокимиятлар номларни ўзгартиришга тайёрлигини билдирган бўлса-да, қарор аҳоли розилиги билан қабул қилиниши кутилмоқда. Ерихов жамоасида Ленин, Пик ва Эрнст Телман номли кўчаларни ўзгартириш режалари кескин баҳсга сабаб бўлган. “Германия учун муқобил” партияси бугунгача қаршилик билдирмоқда. Масала ҳатто олий маъмурий судгача етиб бориб, якуний қарор 26 январда чиқарилиши режалаштирилган.

Аҳоли орасида манзил ўзгариши билан боғлиқ бюрократик жараёнлардан хавотир кучли. Баъзи шаҳарларда эса масала кун тартибига ҳам қўйилмаган — Науенда ҳокимият ҳали бу бўйича бирор таклиф келиб тушмаганини маълум қилган.

Маълумот учун, Иккинчи жаҳон урушида кейин Германия ГФР ва ГДРга бўлинган, Шарқий Германия ССР таъсирида шаклланган эди. 1990 йил 3 октябрда мамлакат расман бирлашган.

мавзуга оид янгиликлар

Мерц: «Қоидаларга асосланган дунё тартиби энди мавжуд эмас»

Ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаган Германия канцлери йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучайган бир шароитда «эркинлик кафолатланмагани»ни таъкидлади. 

Жаҳон

14.02.2026, 13:47

Германия Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши санкцияларга қатъий риоя этишга чақирди

Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш ва Европа Иттифоқини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Сиёсат

13.02.2026, 09:08

АҚШ Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилади

Сенатор Жеймс Риш АҚШ Конгрессида Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди. Сенаторнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари «ўта мураккаб геосиёсий қуршовда» қолган.

Ўзбекистон

07.11.2025, 15:06

Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди

Кеча пойтахтдаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-сон Республика жамоат саломатлиги техникуми базасида Германия тиббиёт академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон

21.10.2025, 20:42

Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлараро маслаҳатлашувлари Тошкентда бўлиб ўтади

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт вазирлиги давлат котиби Нилс Аннен билан учрашув ўтказди.

Сиёсат

17.09.2025, 19:32

Германия ОТМда ўзбекистонлик ёшларга грантлар ажратилади

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармасининг Европа ва халқаро алоқалар бўйича бош котиби ўринбосари Герхард Валлерс билан учрашув ўтказди.

Таълим

09.09.2025, 18:28

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45