“Green Talks” — экологик маданиятни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳа

Мазкур лойиҳа ёшларга экологик муаммолар ҳақида эркин фикр алмашиш майдони бўлиши кутилмоқда.

Улашиш:

OʻzA

Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитасида Ёшлар парламенти аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида экологик маданият ҳамда жамоатчилик иштирокини оширишга хизмат қилувчи янги ташаббус — “Green Talks” лойиҳаси тақдим этилди.

Мазкур лойиҳа ёшларга экологик муаммолар ҳақида эркин фикр алмашиш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш имконини берувчи очиқ мулоқот майдони бўлиши кутилмоқда.

Учрашувда иштирок этган партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев лойиҳа ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни ёшлар ва депутатлар мулоқотининг самарали платформаси сифатида эътироф этди.

Экопартиянинг парламентдаги ёшлар гуруҳи аъзолари ташаббуси билан илгари сурилаётган “Green Talks” лойиҳаси аҳоли орасида экологик маданиятни ривожлантириш ҳамда барқарор тараққиёт ғояларини кенг тарғиб этишга хизмат қилади. Экологик муаммолар таъсирини юмшатишда жамоатчилик иштирокини кенгайтиришга замин бўлади. 

сўнгги янгиликлар

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда

Можарога АҚШ, Исроил томонидан Саудия Арабистони, БАА, Германия ва Франция каби давлатлар қўшилиши мумкин.

Жаҳон

02.03.2026, 15:58

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Ўзбекистон

02.03.2026, 15:07

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди

Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Жаҳон

02.03.2026, 13:46

Умра сафари тадбирлари вақтинча кечиктирилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарлари вақтинча кечиктирилганини эълон қилди. Яқин Шарқдаги кескин вазият ва ҳаво макони чекловлари сабаб, бир қатор авиақатновлар бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон

02.03.2026, 11:23

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди

Америка фуқаролари Нью-Йорк шаҳри марказида Америка ҳарбий операцияларига қарши норозилик билдирмоқда. 

Жаҳон

02.03.2026, 10:18

Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун махсус рейслар йўлга қўйилади

Умра сафарига кетган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида махсус репатриация рейслари ташкил этилади.

Ўзбекистон

02.03.2026, 08:27

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг олий раҳбари, 86 ёшли оятуллоҳ Али Хоминаий 28 февраль куни Теҳрондаги қароргоҳига берилган зарбалар оқибатида вафот этди.

Жаҳон

01.03.2026, 08:32

СИ стратегияси: уруш вазиятида сунъий интеллект 95 % ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин

Тахминий маълумотларга кўра, инсоният тарихида 12 мингдан ортиқ уруш бўлган ва уларнинг барчасини инсонлар бошлаб, давом эттирган.

Фан-технология

28.02.2026, 13:12

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди

28 феврал, шанба куни эрталаб Исроил Эрон ҳудудига нисбатан ҳарбий амалиёт бошлади.

Жаҳон

28.02.2026, 12:40

АҚШ ходимларига Исроилни тарк этишга рухсат берилди

27 февраль куни АҚШ Давлат департаменти хавфсизлик хатарлари ортиши туфайли Исроилдаги фавқулодда бўлмаган ходимлари ва уларнинг оилаларига мамлакатни тарк этишга рухсат берди.

Жаҳон

28.02.2026, 10:03

ЙҲҚни бузганлик бўйича жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилади

Эндиликда ушбу жараён тўлиқ рақамли форматга ўтказилади.

Ўзбекистон

28.02.2026, 09:44

10-синф ўқувчиси BMWда уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оғир тан жароҳатлари олган йўл-патруль хизмати инспектори вафот этди.

Ўзбекистон

27.02.2026, 18:25