Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди
Россияда 1 мартдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Унга кўра, агар муайян минтақа мигрантларни ишга жалб этишга чеклов ёки квота жорий этса, иш берувчилар хорижий ходимларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга бўлади.
Жаҳон
02.03.2026, 13:46
Улашиш:

Тегишли ўзгартишлар Меҳнат кодексига киритилди.
Аввал хорижий фуқаролар фақат федерал қонунлар, президент фармонлари ёки ҳукумат қарорларида белгиланган асослар бўйича ишдан бўшатилиши мумкин эди. Энди бу рўйхатга минтақавий ҳукумат қарорлари ҳам қўшилди. Бу эса, агар ҳудудда мигрантлар сонига чеклов белгиланса, иш берувчилар унга қатъий риоя этиши шартлигини англатади.
Давлат Думаси депутати Игор Антропенко маълум қилишича, белгиланган минтақавий квотадан ошиб кетиш 800 мингдан 1 миллион рублгача жаримага сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, компания фаолияти 90 кунгача тўхтатилиши эҳтимоли ҳам бор.
Шу боис, лимитдан ошиб кетилган тақдирда, кўплаб иш берувчилар хорижий ишчилар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилишга мажбур бўлади.
2025 йил ноябрь ойида ҳукумат 2026 йил учун квоталарни тасдиқлаган эди. Унга мувофиқ, жорий йилда виза асосида келган 278 900 нафар хорижий ишчига рухсат берилади. Кириш таклифномалари ва ишлаш рухсатномалари учун ҳам худди шунча миқдорда квота ажратилган.
Энг катта квоталар ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳаларига тўғри келади. Жумладан, озиқ-овқат, ёғочни қайта ишлаш, тўқимачилик ва кийим-кечак саноатида 71 088 нафар, қурилиш соҳасида 55 312 нафар, металлга ишлов бериш ва машинасозликда 45 391 нафар хорижий ишчига рухсат берилган.
Муҳим жиҳат: агар сиз ишлаётган минтақада чекловлар жорий этилса, иш берувчи меҳнат шартномасини қонуний асосда бекор қилиши мумкин. Шунинг учун ўз ҳудудингиздаги вазиятни олдиндан ўрганиш ва расмий маълумотларни мунтазам кузатиб бориш тавсия этилади.
Жаҳон
02.03.2026, 13:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россияда янги тартиб жорий этилди: яна мигрантлар зиёнига
Сиёсат
05.11.2025, 12:51

106 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Россияда қонуний асосда ишга жойлаштирилган
Ўзбекистон
07.10.2025, 13:43

«Биз уларни эркалатиб юбордик» — Сергей Михеев Марказий Осиё давлатлари ҳақида
Жаҳон
28.01.2026, 13:19

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади
Жаҳон
17.01.2026, 09:47

Президентдан кескин талаб: элчилар “кабинет дипломатияси”ни тўхтатади
Ўзбекистон
15.01.2026, 18:49

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?
Сиёсат
13.01.2026, 09:49
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
