15 миллион аҳолининг маълумотлари сиздирилгани ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари “Dark Web”га чиқиб кетгани ва аҳолини рўйхатга олиш платформаси — Stat.uz киберҳужумга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Улашиш:

Ушбу маълумотлар жамоатчилик орасида жиддий хавотир уйғотди.

Мазкур ҳолат юзасидан Киберхавфсизлик маркази расмий изоҳ бериб, ҳозирда ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди. Масъул идора фуқароларни шахсий аккаунтлари хавфсизлигини таъминлаш, мураккаб пароллардан фойдаланиш ва шубҳали ҳаволаларга кирмасликка чақирди.

Статистика агентлиги эса аҳолини рўйхатга олиш жараёнида тўпланган маълумотлар алоҳида серверларда шифрланган ҳолда сақланаётганини таъкидлади. Агентликка кўра, ушбу маълумотлар ташқи манбаларга чиқиб кетиши эҳтимоли мавжуд эмас.

Шунингдек, расмий муносабатда рўйхатга олиш жараёнида фуқароларнинг фотосуратлари олинмагани ва ҳеч қандай тасвирлар базага юкланмагани қайд этилди.

Айни пайтда айрим манбалар census.stat.uz сайтининг маълум муддат ишламай қолганини эҳтимолий киберҳужум билан боғламоқда. Мутахассислар эса бу ҳолат техник носозлик ёки маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тизимнинг вақтинча ўчириб қўйилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини билдирмоқда.

Расмий идоралар аҳолини асоссиз хабарларга ишонмасликка ва фақат ишончли манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларга таянишга чақирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ижтимоий тармоқлар рейтинги: фойдаланувчилар сони ва жинс бўйича фарқлар

Дунёда тахминан 5,7 миллиард киши (аҳолининг 68 фоизи) ижтимоий тармоқлардан фойдаланади. YouTube эса турли авлодлар орасида энг оммабоп платформа бўлиб қолмоқда.

Жаҳон

19.02.2026, 15:10

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи бошланади

Ўзбекистонда аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи 4 февралдан 28 февралгача ўтказилади. Бу босқич онлайн рўйхатдан ўта олмаган ёки анкета тўлдиришда хатоларга йўл қўйган фуқаролар учун ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон

04.02.2026, 16:46

Ўзбекистонда никоҳлар камаймоқда, ажримлар эса кўпаймоқда

Йил бошидан буён 177 минг никоҳ қайд этилган бўлса, 32 минг оила бузилган. Шунингдек, 16 минг ота-она алимент тўламасдан қочиб юрибди ва айримлари болаларини қарз билан ташлаб кетишган.

Ўзбекистон

25.10.2025, 17:07

Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган мамлакатлар маълум бўлди

2025 йилнинг январ–август ойларида қарийб 5,2 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Ўзбекистон

14.10.2025, 12:06

Ўзбекистон очиқ маълумотлар бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Ўтган давр мобайнида вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этиладиган расмий ҳисоботлар 110 тадан 64 тага туширилди, статистик маълумотлар рақамлаштирилди. 

Ўзбекистон

21.07.2025, 18:22

Namanganda firibgar ayolning 92 mln soʻmini oʻmardi

Наманганда фирибгар аёлнинг 92 млн сўмини ўмарди

Наманган вилоятида муқаддам судланган шахс бир аёлнинг ишончига кириб, унинг 92 млн сўмлик пулларини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

06.08.2024, 17:27

сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42