Аҳолининг банклар олдидаги қарзи $20,3 миллиардга яқинлашди
Ўзбекистон аҳолиси банклардан тобора кўпроқ қарз оляпти. 2026 йил бошидан буён жисмоний шахсларнинг банклар олдидаги қарзи 19,5 триллион сўмга (20,3 миллиард доллар) етди. Энг қизиғи — қарзнинг ўсиши ипотекада эмас. Энг тез ўсаётган сегмент кредит карталари ва овердрафтлар бўлиб, 33,5 фоизга ошган.
Иқтисодиёт
07.09.2026, 17:58
Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатида аҳолининг банклар олдидаги жами қарзи қарийб $20,3 миллиардга етган.
Ҳисоб-китобда 1 доллар 11 800 сўмдан олинган. (Бу 2026 йил сентябр бошидаги Марказий банк курси бўлиб, ҳисобот санасидаги курсдан фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли доллар қиймати тахминий ва таққослаш учун келтирилган).

2026 йил 1 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон банклари жисмоний шахсларга ажратган кредитлар қолдиғи 239 триллион 801 миллиард сўмга, яъни тахминан $20,3 миллиардга етди. Йил бошидан буён аҳоли қарзи 8,9 фоизга — 19 триллион 518 миллиард сўмга (тахминан $1,65 миллиард) ошган, дейилади Марказий банк маълумотларида.
Бу рақамнинг ўзи унчалик ажабланарли эмас – Ўзбекистонда аҳолининг кредит олиши сўнгги йилларда мунтазам ошиб бормоқда. Қизиқарлиси, аҳоли қарзи банкларнинг умумий кредитларидан ҳам тезроқ ўсмоқда. Айниқса, кундалик харажатларни қоплаш учун олинадиган кредитлар тез кўпаймоқда.
Аҳолининг қарз олиш суръати банк кредитларининг умумий ўсишидан ўзиб кетди
Ўзбекистон банкларининг умумий кредит портфели — яъни нафақат аҳолига, балки бизнесга, давлат секторига ва бошқа қарз олувчиларга берилган кредитлар — шу давр ичида 604 триллион 2 миллиард сўмдан 644 триллион 637 миллиард сўмгача ($51,2 миллиарддан $54,6 миллиардгача) ошди, яъни 6,7 фоизга. Жисмоний шахслар қарзи эса 8,9 фоизга ошди.
Натижада аҳолининг банклар умумий кредит портфелидаги улуши йил бошидаги 36,5 фоиздан августга келиб 37,2 фоизга кўтарилди.
Фарқ унча катта эмас, лекин йўналиш барқарор: банклар корпоратив секторга нисбатан жисмоний шахсларга кредит беришни кенгайтирмоқда.

Ипотека — энг катта кредит сегменти ва тез ўсмоқда
Аҳоли қарзининг учдан бир қисмидан кўпроғи – 88 триллион 147 миллиард сўм ($7,47 миллиард) ипотека кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Бу жами кредитларнинг 36,8 фоизини ташкил этади. Йил бошидан бери ипотека кредитлари 11 фоизга ёки 8 триллион 751 миллиард ($742 миллион) сўмга ошган.
Ипотека кредитларининг тез ўсиши асосан, давлат уй-жой дастурлари ва субсидияланган фоиз ставкалари билан боғлиқ — булар иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида қарз олиш қиммат бўлса-да, ипотекани нисбатан арзон воситага айлантиради. Ҳозирда ипотека энг кўп қарз олинаётган ва тез ўсаётган кредит турларидан биридир.
Микроқарз ва микрокредитлар ҳам тез ўсмоқда
Микроқарзлар ҳажми бўйича иккинчи ўринда туради. Уларнинг умумий миқдори 51 триллион 141 миллиард сўмга ($4,33 миллиард) етган ва йил бошидан бери 4,7 фоизга ошган.
Микрокредитлар ҳажми эса 40 триллион 474 миллиард сўмдан 46 триллион 744 миллиард сўмга етиб, 15,5 фоизга ошган. Бу кредит карталаридан кейинги энг юқори ўсиш суръати ҳисобланади.
Микроқарз ва микрокредитлар — одатда оилалар кундалик эҳтиёжлар учун оладиган, қисқа муддатли, миқдори унча катта бўлмаган кредитлар.
Айнан шу сегментда кузатилаётган ўсиш эътиборга молик. Бу нафақат уларнинг қулайлигини, балки аҳолининг айрим қисмида кундалик харажатларни қоплаш учун маблағ етишмаётганини ҳам кўрсатиши мумкин.
Кредит карталари ва овердрафтлар — банкларнинг жадал ўсaётган маҳсулоти
Кредит карталари ва овердрафтлар ҳажми жиҳатидан энг кичик кредит турларидан бири. 1-август ҳолатига уларнинг умумий миқдори 5 триллион 914 миллиард сўм (тахминан $501 миллион)ни ташкил этган. Аммо айнан шу турдаги кредитлар энг тез ўсган – йил бошидан бери 33,5 фоизга ёки 1 триллион 484 миллиард сўмга ошган.
Бу кўрсаткич микрокредитлар ўсишидан (+15,5 фоиз) қарийб икки баробар юқори. Бу банклар кредит лимитли карталарни фаол тарғиб қилаётганини, аҳоли эса улардан кўпроқ фойдаланаётганини кўрсатади. Кредит картасидаги қарздан фойдаланиб, уни қайта тўлаш ва яна қарз олиш мумкин. Ундан нотўғри фойдаланилса, қарз тез кўпайиб кетиши ҳам ҳеч гапмас.
Автокредит ва таълим кредитида ўзгаришлар катта эмас
Автокредитлар йил бошидан бери 2 фоизга ошиб, 40 триллион 503 миллиард сўмга ($3,43 миллиард) етди.
Таълим кредитлари эса 1,3 фоизга камайиб, 6 триллион 844 миллиард сўмни ($0,58 миллиард) ташкил этди.
Истеъмол кредитлари 3,3 фоизга ошиб, 508 миллиард сўмга ($43 миллион) етган.
Умумий манзара нимани англатади?

Умуман олганда, аҳолининг банклардан олган қарзи бутун иқтисодиётни кредитлашга қараганда тезроқ ошмоқда. Айниқса, микрокредит ва кредит карталаридаги қарзлар тез кўпаймоқда.
Ипотека эса давлат ёрдами билан аҳолининг энг катта кредит тури бўлиб қолмоқда. Аммо қисқа муддатли ва гаровсиз кредитларнинг тез ўсиши айрим аҳолининг кундалик харажатларини қоплашда қийналаётганидан дарак бериши мумкин.
Агар Ўзбекистон аҳолиси тахминан 39 миллион киши деб олинса, $20,3 миллиардлик кредит қарзи ҳар бир кишига ўртача $521 дан тўғри келади. Йил бошида бу кўрсаткич $479 атрофида эди.
Албатта, бу фақат ўртача ҳисоб – аҳолининг ҳаммаси ҳам банкдан қарз олмаган. Аммо ушбу рақам аҳолининг қарз юкламаси ошиб бораётганини кўрсатади.
Марказий банк ҳозирча ушбу давр ва кредит сегментлари бўйича муддати ўтган қарздорлик улуши ҳақида маълумот эълон қилмаган. Бу кўрсаткич кредитлаш ўсишининг қанчалик барқарор эканини баҳолаш учун муҳим.
мавзуга оид янгиликлар

Аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 10,6% га ошди
Иқтисодиёт
13.10.2026, 11:02

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди
Ўзбекистон
19.10.2026, 16:48
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
