Энергетика вазирига парламент сўрови юборилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудовга “Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, шу жумладан қуёш панелларини ўрнатиш борасидаги ишлар кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги парламент сўровини юбориш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
Иқтисодиёт
23.09.2025, 20:05
Улашиш:

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, экологик барқарорликни таъминлаш ва иқлим ўзгаришининг олдини олиш борасида сезиларли ютуқларга эришилди.
Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.
Мазкур ҳужжат ижроси бўйича ўтган даврда республикада 133 минг 786 та объектга ўрнатилган умумий қуввати 1 минг 748 МВт қувватли қуёш панеллари тўғрисидаги маълумотлар “Яшил энергия” ахборот тизимида тасдиқланди. Ижтимоий соҳа ва давлат идораларининг 20 минг 416 та объектига 385 МВт, тадбиркорлик субъектларининг 30 минг 713 та объектига 948 МВт, кўп қаватли 2 минг 155 та уйларга 27,5 МВт, аҳолининг 80 минг 502 та хонадонларига 388 МВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилди.
Шу билан бирга, ўрганишлар ушбу соҳада ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар борлигини кўрсатмоқда. Хусусан, 2 минг 139 та объектга 29 МВт қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўз муддатида ўрнатилмаган, 281 та объектга ўрнатилган 6,1 МВт қувватга эга панеллар эса ишчи ҳолатда эмас.
Бугунги кунда республикада 7 та корхонада йиллик қуввати 770 МВт ҳажмга эга бўлган қуёш панеллари, 5 та корхона томонидан эса йиллик ҳажми 200 мингдан зиёд қуёш сув иситиш коллекторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлсада, шамол генераторлари ишлаб чиқарилмаяпти.
Шунингдек, республикада қуёш панелларидан фойдаланиш ҳажми кескин ортиб бораётганига қарамай, ҳозирга қадар фаолият муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган қуёш панелларини қайта ишлаш ва утилизация қилиш механизми йўлга қўйилмаган.
Мажлисда шундан келиб чиқиб, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, республикамизда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, фаолият муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган қуёш панелларининг атроф-муҳитга зарарининг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида энергетика вазирига парламент сўрови юборилди.
Иқтисодиёт
23.09.2025, 20:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Қорақалпоғистонда $2,6 млрдлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Ўзбекистон
28.09.2026, 11:45

Туркия 2040 йилгача тамаки маҳсулотлари савдосини тақиқлашни режалаштирмоқда
Жаҳон
16.09.2026, 16:46

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?
Жаҳон
14.09.2026, 16:56

Россия нефть ишлаб чиқариш ҳажми январдан бери 940 минг баррелга камайиб кетди
Жаҳон
14.09.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради
Ўзбекистон
10.09.2026, 17:09
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
