Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 8,1 миллиард долларга етди. Аммо бу жараёнда асосан икки давлат етакчи ўринни эгаллаган.
Иқтисодиёт
02.10.2026, 16:40
Улашиш:

2026-йилнинг дастлабки етти ойида Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро савдо сезиларли даражада ошди. Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) маълумот беришича, январь–июль ойларида минтақа давлатларининг ўзаро савдоси 8,1 миллиард долларни ташкил этиб, 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 фоизга ўсган.
Минтақа ичидаги экспортда энг йирик улушни Қозоғистон эгаллаган. Мамлакат январь–июль ойларида Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига 4,5 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берди. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 26,8 фоизга кўп. Қозоғистон минтақа ички экспортидаги улушини 55,9 фоизга олиб чиқди.
Ўзбекистон – минтақадаги иккинчи йирик экспортёр. Январь–июль ойларида мамлакатнинг бошқа Марказий Осиё давлатларига экспорти 2 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич йиллик ҳисобда 34,5 фоизга ўсган. Ўзбекистоннинг минтақа ички экспортидаги улуши 24,7 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан умумий савдо айланмаси шу даврда 5,4 миллиард долларга етган ва 28,2 фоизга ошган. Унинг асосий қисми Қозоғистон билан савдога тўғри келади: икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 3,3 миллиард долларга етган.
Қозоғистон ва Ўзбекистон биргаликда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги экспортнинг 80,6 фоизини таъминлаган. Минтақа ички савдосидаги умумий ўсишнинг қарийб 90 фоизи ҳам айнан шу икки давлат ҳиссасига тўғри келган.
Қолган давлатларнинг минтақа ички экспорти:
Туркманистон – 844 миллион доллар (10,4 фоиз);
Қирғизистон – 523 миллион доллар (6,4 фоиз);
Тожикистон – 209 миллион доллар (2,6 фоиз)ни ташкил этган.

Минтақадаги савдо ўсиши фақат Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидагина кузатилмаяпти. Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан савдоси январь–июль ойларида 53,8 фоизга, Тожикистон билан савдоси 44,9 фоизга ошди. Қирғизистон билан савдо айланмаси 776,7 миллион долларни, Тожикистон билан савдо эса 565 миллион долларни ташкил қилган. Яъни, минтақа ичидаги савдо географияси айрим кичик йўналишларда ҳам кенгаймоқда.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

