Meta 8000 ходимни ишдан бўшатмоқда

Бундан ташқари, Instagram, Facebook ва WhatsApp'га эгалик қилувчи Meta компанияси 6000 кишини ишга ёллаш режаларини бекор қилади ҳамда 7000 нафар ходимни сунъий интеллект билан боғлиқ иш жараёнларига ўтказади.

Meta 8000 ходимни ишдан бўшатмоқда

Meta глобал ишчи кучининг 10 фоизини, яъни қарийб 8000 кишини қамраб олувчи оммавий ишдан бўшатиш жараёнини бошлади. 

Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, чоршанба куни бошланган қисқартиришлар уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи босқич маҳаллий вақт билан тонгги соат 4:00 да бошланади. 

Business Insider агентлигининг ёзишича, ҳозиргача ишдан бўшатилган ходимлар орасида компаниянинг зарарли контент ва ҳақорат сўзларини олиб ташлашга масъул жамоаси, шунингдек, киберхавфсизлик бўлинмалари ва контент дизайни гуруҳи аъзолари бор. 

Meta вакиллари Al-Jazira нашрига маълум қилишича, АҚШдаги ходимлар 16 ҳафталик ишдан бўшатиш нафақаси ҳамда компанияда ишлаган ҳар бир йили учун қўшимча икки ҳафталик товон пули олади. 

Қисқартиришларга қўшимча равишда, Meta 6000 кишини ишга ёллаш режаларини бекор қилишини ва яна 7000 нафар ходимни сунъий интеллект билан боғлиқ иш жараёнларига ўтказишини маълум қилди.

 

Нега ходимлар тушкунликда?

Мазкур бўшатишлар Марк Сукерберг бошчилигидаги компанияда ишчиларнинг руҳияти тушиб кетаётгани ҳақидаги хабарлар фонида юз бермоқда. 

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Мета ўзининг сунъий интеллект моделларини ўргатиш мақсадида ходимларни кузатишга мўлжалланган  СИ кузатув дастурини ишга туширган ва бу ишчилар ўртасида норозилик келтириб чиқарган. 

Нашрга кўра, 1500 дан ортиқ киши компаниядан шахсий маълумотларини йиғмасликни талаб қилган. 

Исми сир қолишини истаган бир ходим Wired нашрига берган интервьюсида айтишича, ходимлар тушкунлигига уларнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган сунъий интеллект моделларини тизимга киритишда ходимларнинг ўзларидан фойдаланилаётгани сабаб бўлмоқда. 

Хавотирга соладиган яна бир жиҳат – бу ишчиларга ажратиладиган харажатларнинг камайгани, жумладан, йиллик маош ўсишининг қисқариши ва ўртача умумий компенсациянинг қарийб 30 000 долларга пастлаганидир.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди, у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 2026 йил 1 октябрь ҳолатига 39,5 миллион кишидан ошди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятида истиқомат қилмоқда.

Ўзбекистон

19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди

"Google Pay" Ўзбекистонликлар учун қандай имкониятлар беради?

Ўзбекистон

19.10.2026, 13:15

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →