Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 12:48

Ўзбекистон Қозоғистондан бензин сотиб олишни бошлади

Ўзбекистонга Қозоғистондан бензин импорти 10 бараварга ошди. Бу ҳақда Inbusiness.kz нашри Argus агентлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Улашиш:

Oʻzbekiston Qozogʻistondan benzin sotib olishni boshladi

Foto: pexels.com

Унга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Россиядан олиб келинган нефть ва конденсат ҳажмини ўтган йилга нисбатан деярли икки баравар камайтирди.

 

Бунга Россия нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ёнилғи тақчиллиги юзага келгани ҳамда «Газпромнефт»нинг Фарғона NQZга (Нефтни қайта ишлаш заводи) «Transneft» ва «KazTransOil» тизимлари орқали йўлга қўйган етказиб беришлари тўхтагани сабаб бўлди. Ушбу бўшлиқни қисман Астархон ва Салават заводларидан конденсат ташиш билан қоплашга ҳаракат қилинди.

 

Россия импортининг камайиши фонида Туркманистон ва Қозоғистондан хомашё оқими кескин ошди. Жумладан, туркман хомашёси экспорти қарийб беш бараварга кўпайди. Бундан ташқари, йил бошидан буён Киянли (Петронас) ва Қозоғистоннинг Белес, Макат ва Бейнеу станцияларидан ҳам конденсат етказиб берилмоқда.

 

Авиакеросинга талаб ошгани ҳам қайд этилди. Асосий ҳажм Россиядан Тошкентга олиб келинган бўлса-да, Беларус ва Туркманистондан келадиган ҳажмлар қисқарди. Ёз ўрталарида Тошкент аэропортида катта захира шакллантирилди ва энди ёнилғини мамлакатнинг бошқа аэропортларига ҳам тақсимлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Дизель ёнилғиси импорти ҳам ўсди, бироқ бензин бўйича четдан харидлар камайди. Бунга маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширгани сабаб бўлди. Шу билан бирга, Қозоғистон бензини импорти Ўзбекистонга қарийб 10 бараварга кўпайди. Бу қўшни давлатнинг йирик НҚЗларига экспорт квоталари берилгани билан боғлиқ.

мавзуга оид янгиликлар

Markaziy Osiyo — kimni qarzi koʻp?

Марказий Осиё — кимнинг қарзи кўп?

Марказий Осиё давлатларининг 2024 йилдаги ташқи қарзларини умумий қилиб қўшганда, тахминан 210 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлади.Бу қарзларнинг асосий қисмлари қуйидаги манбалардан олинган:1. Халқаро молия институтлари: Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ), Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) каби ташкилотлар.2. Давлатлар: Асосий ёрдам ва қарзларни тақдим этаётган мамлакатлар Хитой, Россия ва бошқа ривожланган давлатлар.3. Тижорат банклари ва молия компаниялари: Турли тижорат банклари ва хусусий молия институтлари томонидан тақдим этилган қарзлар.Умумий қарзнинг тақсимланиши ва манбалари ҳар бир мамлакат учун фарқ қилиши мумкин, аммо кўпинча йирик лойиҳалар ва инфратузилма учун қарз олинади.

Иқтисодиёт

08.08.2024, 15:12

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар

Қамчибек Ташиев истеъфоси шунчаки кадрлар алмашинувига ўхшамаяпти. Эҳтимол ушбу хавфли ўйинда Жапаров ҳамда Ташиевнинг шахсий ва оилавий сирлари ўртага тикилган. Шунингдек, Ташиевда Ўзбекистон жиноят оламидаги алоқаларни фош қилувчи сирли маълумотлар бўлиши мумкин.

Жаҳон

29.04.2026, 17:48

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 16:20

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди

Ўзбекистонда санъаткорлар ва концерт-томоша соҳаси вакилларини солиққа тортиш тартиби юзасидан таклифлар муҳокама қилинмоқда. 

Ўзбекистон

07.04.2026, 12:29

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади

6 апрель куни Вашингтон шаҳрида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 10:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Янги вазир ва бир қатор ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистон

06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида  Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди

“Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Асқар Эшбўриев қарийб 4 йилдан сўнг оқланди. 

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин

ФИФА Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча ҳафта қолган бўлса-да,  Хитой ва Ҳиндистонда медиа ҳуқуқларини сотиш бўйича музокаралар ҳали тугамаганини маълум қилди.

Спорт

05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Владимир Путин атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Маълум қилинишича, Кремль 2026 йил март ойидан буён “кучли огоҳлантириш” ҳолатида фаолият юритмоқда.

Жаҳон

05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам огоҳлантирди.

Жаҳон

05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати кириш қисми сув остида қолди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди

3 май куни Нидерландиянинг Oceanwide Expeditions компанияси ўзининг MV Hondius экспедиция кемасида “ўта оғир тиббий вазият” юзага келганини маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти

Telegram фойдаланувчилари орасида жиддий техник муаммо кузатилмоқда. Айрим ҳолларда янги хабарлар ҳақида билдиришномалар умуман келмаяпти ёки фақат илова очилгандан кейингина пайдо бўлмоқда.

Жаҳон

04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди

Бирлашган Араб Амирлиги ўз ҳаво ҳудудида одатий авиақатновлар тўлиқ тикланганини эълон қилди. Бу ҳақда БАА Фуқаро авиациячи бош бошқармаси маълум қилди.

Жаҳон

04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди

Суд ҳужжатларига кўра, у дастлабки терговда қўйилган айбловларнинг бир қисми бўйича оқланган.

Ўзбекистон

04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар

Автотранспорт воситаларини кўп квартирали уйлар ва унга туташ ер участкаларидаги газонлар устига, хиёбонларга, болалар майдончаларига, тротуарларга, кириш йўлаклари қаршисига қўйиш тақиқланади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди

2027 йилнинг март ойида топшириладиган навбатдаги “Оскар” тақдирлаш маросимига оид янги қоида жорий этилди.

Маданий

02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

АҚШдан депортация қилинган 26 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинди. 

Ўзбекистон

02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →