Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

Financial Times Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларининг халқаро иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги аҳамияти тобора ортиб бораётганини таҳлил қилди. Нашр Ўзбекистонни муайян соҳаларда йирик давлатлар билан ҳисоблашишга мажбур қиладиган “мини-ўрта давлатлар” қаторида тилга олди.

Ўзбекистон

17.08.2026, 11:25

Улашиш:

Financial Times: Ўзбекистоннинг минтақадаги таъсири кучаймоқда

“Мини-ўрта давлат” атамаси глобал тартибни мустақил равишда белгилай олмайдиган, аммо энергия, транспорт, молия, технология, хавфсизлик ёки дипломатия каби муайян йўналишларда муҳим таъсирга эга мамлакатларга нисбатан қўлланади.

Мақолада Қатар ва Уммоннинг дипломатик воситачиликдаги роли, Озарбайжон ва Қозоғистоннинг энергия ҳамда транспорт йўлакларидаги аҳамияти қайд этилган. Ўзбекистоннинг устунликлари сифатида эса аҳолиси, географик жойлашуви ва инфратузилмавий салоҳияти кўрсатилган.

 

Ўзбекистоннинг асосий устунлиги – катта бозор ва жойлашув

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 15 июль ҳолатида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 38 миллион 558 минг 575 нафарни ташкил этган. Бу мамлакатни Марказий Осиёдаги энг йирик ички бозорлардан бирига айлантиради.

Ўзбекистоннинг минтақанинг марказида жойлашгани ҳам унинг стратегик аҳамиятини оширади. Мамлакат минтақадаги савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларида муҳим иштирокчига айланиб бормоқда.

 

Ўрта йўлак Ўзбекистон учун муҳим имконият

Financial Times таҳлилида Ўзбекистон учун муҳим йўналишлардан бири сифатида Транскаспий халқаро транспорт йўлаги — Ўрта йўлак қайд этилган.

Ушбу йўналиш Хитой ва Марказий Осиёни Қозоғистон, Каспий денгизи, Озарбайжон ва Кавказ орқали Европа билан боғлайди.

Европа комиссияси маълумотига кўра, Транскаспий йўлагида юк ташиш ҳажми 2022 йилдан бери тўрт баравар ошган. Зарур инфратузилма ва инвестициялар таъминланса, 2030 йилгача савдо оқимлари яна уч бараварга ошиши мумкин.

Ўзбекистон ҳам ўзининг транзит салоҳиятини оширишга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, мамлакат Қозоғистон ва Озарбайжон билан Каспий орқали яшил энергия йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳам ҳамкорлик қилмоқда.

Financial Times хулосасига кўра, “мини-ўрта давлатлар”нинг таъсири улар назорат қиладиган ресурслар, транспорт йўналишлари ёки дипломатик алоқалар бошқа мамлакатлар учун қанчалик муҳим бўлиб боришига боғлиқ.

Ўзбекистон глобал сиёсатни якка ўзи белгилайдиган давлат бўлмаса-да, Марказий Осиёдаги савдо йўллари, энергетика лойиҳалари ва минтақавий ҳамкорликда уни ҳисобга олмасдан йирик ташаббусларни амалга ошириш тобора қийинлашиб бормоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлида муҳим туннель қуриб битказилди

500 километрдан ортиқ йўл Хитойни Марказий Осиё билан боғлайди. Лойиҳа келгусида Хитойдан Европага Россияни четлаб ўтувчи муқобил қуруқлик йўналиши сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

Хитой Ўзбекистоннинг бош савдо ҳамкорига айланди

Шу пайтгача асосий савдо шеригимиз Россия бўлган бўлса, бугунга келиб Хитой билан иқтисодий алоқаларимиз мисли кўрилмаган даражада яқинлашди. 

Иқтисодиёт

08.08.2026, 10:39

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →