updated: 22.03.2026, 15:47

Ўзбекистоннинг асосий экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистон Республикасининг 2017-2023 йиллардаги экспорт географиясини таҳлил қилди.

Улашиш:

/foto: Sputnik O'zbekiston/

Мамлакатимиздан товарлар ва хизматлар экспорт қилинадиган давлатлар сони ва маҳсулотлар тури тобора ортиб бормоқда. 2017 йилда жами 12,55 млрд. АҚШ долл. маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 1,95 марта кўпайиб, 24,43 млрд. АҚШ долл. ни ташкил қилди. 2023 йилда экспортнинг йиллик ўсиш суръати 23,8 % ни ташкил қилди.

2017–2023-йиллар мобайнида мамлакатимизнинг экспорт географияси 14 та мамлакатга кенгайди, ҳозирда маҳсулотларимиз ҳар бири 10 минг АҚШ долл. ортиқ бўлган 122 та мамлакатга экспорт қилинмоқда.

Экспорт қилинадиган маҳсулотлар диверсификацияси ошиб бормоқда, жумладан, TIF TN 10 та белгиси бўйича товар номенклатурасида 2017 йилда ҳар бири 10 минг АҚШ долл. ортиқ бўлган 1219 хил маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 2874 тани ташкил қилди (2,4 марта кўп).

2017-2023 йилларда пахтадан тайёрланган юқори қўшилган қийматли товарлар экспорти йўлга қўйилди. Хусусан, 2017 йилда тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортнинг 8,1 фоизини ташкил этган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 12,5 % ни ташкил қилиб, 65 та мамлакатга 639 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорти амалга оширишга эришилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида экспортни ошириш бўйича бир қатор устувор мақсадлар ва чора-тадбирлар белгиланган. Жумладан:

Экспорт ҳажмини 2 баробар ошириш ва 45 миллиард долларга етказиш, экспортчи корхоналар сонини 6,5 мингтадан 15 мингтага етказиш;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш;
Экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини 3,3 баробар кўпайтириш;
Халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналар сонини 10 баробарга ошириш ва улар сонини 5 мингтага етказиш;
IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш;
Туризм хизматлари экспортини 5 миллиард долларга етказиш, тиббиёт ва таълим туризми экспортини йилига 1,5 миллиард долларга етказиш;
Республика ҳудудларида 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги агрологистика марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг экспорт салоҳиятини 1 миллиард долларга етказиш.

мавзуга оид янгиликлар

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 16:59

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 3,5 миллиард долларга етказилади

Президентнинг 2025 йил 8 октябрдаги фармонига мувофиқ, иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Иқтисодиёт

14.10.2025, 18:50

Ўзбекистон 7 ойда 80,5 миллион долларлик шафтоли экспорт қилган

Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар рўйхатида Россия биринчи ўринда турибди. 

Иқтисодиёт

05.09.2025, 09:02

Oʻzbekiston Afgʻonistonga 200 mln dollarlik investitsiya kiritmoqchi

Ўзбекистон Афғонистонга 200 млн долларлик инвестиция киритмоқчи

Ўзбекистон Афғонистоннинг Балх, Саманган ва Қундуз вилоятларига 200 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритмоқчи. Бу ҳақда "Tolonews" нашри хабар қилди. 

Жаҳон

03.03.2025, 16:05

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенся ва нафақа ошмайдиган бўлди

Ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

17.02.2025, 10:18

Markaziy Osiyo — kimni qarzi koʻp?

Марказий Осиё — кимнинг қарзи кўп?

Марказий Осиё давлатларининг 2024 йилдаги ташқи қарзларини умумий қилиб қўшганда, тахминан 210 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлади.Бу қарзларнинг асосий қисмлари қуйидаги манбалардан олинган:1. Халқаро молия институтлари: Жаҳон Банки, Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ), Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) каби ташкилотлар.2. Давлатлар: Асосий ёрдам ва қарзларни тақдим этаётган мамлакатлар Хитой, Россия ва бошқа ривожланган давлатлар.3. Тижорат банклари ва молия компаниялари: Турли тижорат банклари ва хусусий молия институтлари томонидан тақдим этилган қарзлар.Умумий қарзнинг тақсимланиши ва манбалари ҳар бир мамлакат учун фарқ қилиши мумкин, аммо кўпинча йирик лойиҳалар ва инфратузилма учун қарз олинади.

Иқтисодиёт

08.08.2024, 15:12

сўнгги янгиликлар

Бухорода зўравонликка учраган аёллар масаласи кўтарилди: 3 нафар мурожаатчи ҳимояга олинди

Маълум бўлишича, ҳар учала аёл ҳам турмуш ўртоғи томонидан тазйиқ ва зўравонликка дуч келган. Улар жисмоний ва руҳий босим остида қолган бўлиб, айни вақтда болалари билан бирга мазкур марказда вақтинчалик бошпанада яшамоқда.

Ўзбекистон

27.03.2026, 17:53

1 апрелдан нақд тўловлар улуши камайтирилади

Ўзбекистонда нақдсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш бўйича янги чоралар жорий этилмоқда.

Иқтисодиёт

27.03.2026, 16:00

“Ой пойгаси”: АҚШ доимий база қуришга киришди

Президент Трамп космик тадқиқотлар билан шуғулланувчи давлат агентлиги – NASA'га 2030 йилгача Ойда доимий база қуриш вазифасини юклади.

Жаҳон

27.03.2026, 11:36

Конгрессдаги тўқнашув: Эрон бўйича нотўғри маълумотлар очиқланмоқда

Вашингтонда бўлиб ўтган фавқулодда тингловлар АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсати атрофида жиддий саволларни юзага чиқарди. АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси Жимми Гомес Миллий разведка директори Тулси Габбардни кескин танқид қилди.

Жаҳон

27.03.2026, 09:33

Россия Эронга ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатмоқда

Москва Эронга замонавий технологиялар билан жиҳозланган зарба берувчи дронлар партияси ва бошқа гуманитар юкларни шошилинч етказишга тайёрланмоқда. 

Жаҳон

27.03.2026, 08:11

375 миллион доллар жарима: Мета иши ижтимоий тармоқлар тарихида бурилиш ясади

Мета тарихда илк бор ўз платформасидаги хавфли контент ва болаларга етган зарар учун судда жавобгар деб топилди.

Жаҳон

26.03.2026, 15:49

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01