Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Улашиш:

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

2026-йил 1-октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва корхоналарнинг ичимлик ҳамда оқова сув хизматлари учун қарзи 542,6 миллиард сўмни ташкил этди. Шундан 430,7 миллиард сўми аҳоли, 111,8 миллиард сўми юридик истеъмолчилар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда 30-октябр куни Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида “Ўзсувтаъминот” масъуллари маълум қилди.

Қарздорлик энг юқори бўлган ҳудуд — Тошкент шаҳри. Бу ерда истеъмолчиларнинг сув таъминоти корхоналари олдидаги қарзи 92,9 миллиард сўмга етган. Андижон вилоятида бу кўрсаткич 74,1 миллиард, Тошкент вилоятида 61,6 миллиард, Фарғона вилоятида эса 57 миллиард сўмни ташкил этади.

Қарздорликни ундириш бўйича 2026-йилнинг ўтган даврида нотариуслар ва судларга 167 783 та ариза киритилган. Натижада 114 305 та ижро хати ва суд буйруғи чиқарилиб, 110 563 та ҳужжат Мажбурий ижро бюросига юборилган.

Амалдаги тартибга кўра, истеъмолчилар сув хизматлари учун тўловни ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлиқ амалга ошириши керак. Қарздорлик юзага келганида аввал истеъмолчига ёзма огоҳлантириш юборилади. Қарз бартараф этилмаса, хизматни чеклаш ва уни ундириш чоралари кўрилади.

Сув тарифлари олти корхонада оширилди

Айни пайтда Ўзбекистонда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифлари қайта кўриб чиқилмоқда. 27-октябр ҳолатига кўра, олтита сув таъминоти корхонасида янги нархлар тасдиқланган.

Энг катта ўсиш Андижон вилоятида кузатилган: ичимлик сувининг бир куб метри учун тариф 1 650 сўмдан 2 500 сўмга оширилган. Сурхондарё вилоятида нарх 5 300 сўмдан 6 800 сўмга, Самарқандда 2 800 сўмдан 3 600 сўмга кўтарилган.

Шунингдек, Навоий вилоятида тариф 3 500 сўмдан 4 200 сўмга, Тошкент вилоятида 2 600 сўмдан 3 100 сўмга оширилган. “Чимён-Чорвоқ” магистрал сув таъминоти корхонасида эса нарх 1 500 сўмдан 1 700 сўмга ўзгарган.

2027-йилдан тарифларни ким тасдиқлайди?

2027-йил 1-январдан ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини тасдиқлаш ваколати ҳудудий кенгашлардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади. Янги тартибга кўра, нархлар ягона иқтисодий асосланган мезонлар бўйича кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, 2027-йил 1-апрелдан буджет ташкилотлари учун ичимлик ва оқова сув хизматларига республика бўйича ягона тариф жорий этилиши белгиланган.

мавзуга оид янгиликлар

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар нархи қимматлаган.

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил қачондан бошланишини эълон қилди.

Таълим

19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

5 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида айрим ҳудудларга ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистон

05.10.2026, 09:46

Тошкентда зилзила қайд этилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳри ва вилоятида зилзила содир бўлган.

Ўзбекистон

28.09.2026, 09:50

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташкил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →