Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Қирғизистонда иш берувчилар ходимлар иш ҳақининг реал қийматини инфляциядан келиб чиқиб ошириб бориши шарт бўлади. Президент Садир Жапаров Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Қонунга мувофиқ, товарлар ва хизматлар нархи ошиши натижасида иш ҳақининг харид қобилияти пасайишининг олдини олиш учун уни индексация қилиш механизми жорий этилмоқда. Бу иш берувчилар зиммасига иш ҳақининг реал қийматини сақлаш ва ошириш бўйича мажбурият юклайди.

Индексация тартиби ташкилотларнинг жамоа шартномалари, келишувлари ёки ички меъёрий ҳужжатларида белгиланади. Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотларда эса иш ҳақини индексация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Индексация барча ходимларнинг маоши инфляция даражасида автоматик оширилишини англатмайди. Қонунда барча ташкилотлар учун ягона индексация фоизи белгиланмаган. Хусусий секторда унинг шартлари, миқдори ва даврийлиги тегишли жамоа шартномалари ҳамда иш берувчининг ички ҳужжатларига боғлиқ бўлади.

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар аҳоли даромадларининг харид қобилиятини сақлаш зарурати билан изоҳланмоқда.

Қонун лойиҳаси ташаббускорлари келтирган маълумотларга кўра, 2014–2024 йилларда Қирғизистонда истеъмол нархлари 68,2 фоизга ошган. Бу эса аҳоли даромадларининг харид қобилиятига таъсир кўрсатган.

Қирғизистон Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берган «Фергана» нашрига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида мамлакатда истеъмол нархлари 8,1 фоизга ўсган.

Шу билан бирга, 2026 йил январь–август ойларида мамлакатда ўртача номинал ойлик иш ҳақи 55 079 сомни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,7 фоиз кўп. Инфляция ҳисобга олинганда эса иш ҳақининг реал ўсиши 16,1 фоиз бўлган.

Ушбу кўрсаткичлар номинал маош ўсиши билан аҳолининг ҳақиқий харид қобилияти бир хил тушунча эмаслигини кўрсатади.

Қонун қачон кучга киради?

152-сонли қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради. Демак, унинг амал қилиш санаси расмий эълон қилинган кунга боғлиқ.

Янги тартибнинг асосий мақсади – нархлар ўсиши шароитида ходимлар даромадларининг реал қийматини ҳимоя қилиш ва иш ҳақини индексация қилишни меҳнат қонунчилигида мустаҳкамлашдир.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар нархи қимматлаган.

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?

Экспортчи Қозоғистон учун юқори нархлар тушумларни оширади. Нефть импортига таянадиганлар эса ортиқча харажатлар ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига дуч келиши мумкин.

Жаҳон

14.09.2026, 16:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →