Янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилиши эълон қилинди
UzAuto Motors йўловчи ташишга мўлжалланган Damas Move, Damas Max юк-йўловчи ҳамда Cobalt’нинг янги версиялари ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, ҳайдовчи ва йўловчилар қулайлиги яхшиланади. Cobalt эса аввал мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан таъминланади.
Иқтисодиёт
13.10.2025, 11:47
Улашиш:

«Gazeta.uz»
UzAuto Motors компанияси Damas ва Cobalt’нинг янги версияларини ишлаб чиқарилишини эълон қилди. Унга кўра, Damas минивенининг Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси мавжуд бўлади. Cobalt’нинг эса Cobalt Style МCМ ва Cobalt Midnight MCM версиялари тақдим этилади.
Қайд этилишича, янги Damas ўлчамлари катталашади, юк кўтариш қобилияти ва сиғими ошади, шунингдек, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар қулайлиги яхшиланади. Янги модель айни пайтдаги жорий Damas версияси билан бир вақтда ишлаб чиқарилади.
«Бу эса харидорларга синовдан ўтган классик модель ҳамда замонавий технологик янгиликларга эга янги авлод автомобили ўртасида эркин танлов қилиш имконини яратади», — дейилади хабарда.
Cobalt’нинг янгиланган версиясида илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан таъминланиши маълум қилинди. Модернизация жараёнида автомобилнинг двигатели янгиланган, ABS тизими такомиллаштирилган, шунингдек, двигатель ва унинг тизимларини бошқарувчи янги блок ўрнатилган.


Бундан ташқари, мижозлар учун Android Auto ва Apple CаrPlay‘ни қўллаб-қувватлайдиган сенсорли мультимедиа тизими, круиз-контроль тизими, эко-чармдан қилинган ўриндиқлар, олд ўриндиқларнинг иситиш функцияси, янги асбоблар панели ҳамда мультимедиа ва круиз-контролни бошқариш тугмалари билан жиҳозланган руль, шунингдек, интерьернинг янги декоратив элементлари каби бир қанча янги опциялар мавжуд бўлади. Жами 50 дан ортиқ асосий автомобиль компонентлари янгиланди.
«Cobalt моделини ривожлантиришнинг кейинги босқичи эса автомобилнинг ташқи кўринишини (фейслифт) ўзгартириш бўлиб, UzAuto Motors мутахассислари бу йўналишда ишларни аллақачон бошлашган», — дейди компания.
Автомобилларнинг нархлари ҳамда сотув бошланиши саналари бўйича батафсил маълумот кейинчалик эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил май ойида Хоразм вилоятига ташрифи давомида «Хоразм Авто» корхонасида 100 млн доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариши айтилганди.
Иқтисодиёт
13.10.2025, 11:47
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Cobalt сотувлари қулади: UzAuto Motors автокредит шартларини юмшатмоқда
Иқтисодиёт
03.07.2026, 17:30

Сохта прокуратура ходими қўлга олинди
Ўзбекистон
19.06.2026, 17:59

UzAuto Motors Лабо учун контрактацияни очганидан 20 дақиқа ўтиб 10 000 дан ортиқ шартнома тузди
Ўзбекистон
29.03.2024, 10:52
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
сўнгги янгиликлар

“Одиссея” филми китоб савдоси ва юнон тилига қизиқишни кескин оширди
Маданий
28.07.2026, 16:21

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин
Жаҳон
28.07.2026, 15:57

FIDE раҳбарлигига Ўзбекистон қачон даъвогар бўлади?
Спорт
28.07.2026, 15:03

550 нафар собиқ амалдор Трампни Нетаньяҳуга босим ўтказишга чақирди
Жаҳон
28.07.2026, 14:21

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди
Жаҳон
28.07.2026, 10:48

Газ етиб бормаган маҳаллалар электр иситиш тизимига ўтказилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 17:24

«Эримнинг қарзини нега мен тўлашим керак?» – мактуб
Маданий
27.07.2026, 13:52

Франция ва Испания ўрмон ёнғинларига қарши курашмоқда
Жаҳон
27.07.2026, 12:22

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16

Қозоғистон президенти Украинадаги урушни музлатишга чақирди
Сиёсат
27.07.2026, 10:30

Тошкент модернизм меъморчилиги ЮНЕСКО рўйхатига киритилди
Маданий
27.07.2026, 10:07

Украинанинг Эрон кемасига ҳужуми жавобсиз қолмайди – Аббос Ароқчи
Сиёсат
27.07.2026, 09:50

Қозоғистон экспортининг 95 фоизи АҚШнинг янги божларидан озод этилди
Иқтисодиёт
27.07.2026, 09:06

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди
Фан-технология
25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди
Жаҳон
25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков
Сиёсат
25.07.2026, 12:26
машҳур янгиликлар

ОТМларда янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари жорий этилди
Таълим
07.07.2026, 09:48

Абитуриентлар учун рухсатномалар бериш бошланди
Таълим
08.07.2026, 10:57

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Маданий
06.07.2026, 15:30

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади
Жаҳон
01.07.2026, 11:42
