Сохта прокуратура ходими қўлга олинди
Ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништириб, фуқароларни 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағга алдаган шахс қўлга олинди.
Ўзбекистон
19.06.2026, 17:59
Улашиш:

Бош прокуратуранинг Ўз хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида А.А. исмли фуқаро қўлга олинди. Тергов маълумотларига кўра, у ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, бир неча фуқарони фирибгарлик йўли билан алдаган.
Аниқланишича, у икки нафар фуқарога арзон нархда буғдой сотиб олиб, уни қайта ишлаш орқали катта даромад олиш мумкинлигини айтган ва бунинг учун 1,7 миллиард сўм олган.
Яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳар ҳокимининг Яккасарой туманидаги 50 сотих ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарорини тиклаб беришни ваъда қилиб, бир фуқародан 95 минг АҚШ доллари олган.
Шунингдек, у Facebook орқали И.Н. исмли фуқаро билан танишиб, ўзини Бош прокуратура ходими сифатида таништирган. Кейин И.Н.га тегишли 2014 йилда ишлаб чиқарилган, 8,5 минг долларлик Cobalt автомобилини янги Gentra автомобилига алмаштириб беришни ваъда қилган. Автомобилни қўлга киритгач, уни бошқа шахсга сотиб юборган ва тушган маблағни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган.
Бундан ташқари, у А.К. исмли фуқаро билан яқин муносабат ўрнатиб, унинг Юнусобод туманидаги хонадон калитларидан нусха олган. Уй эгаси саёҳатда бўлган вақтда хонадонга ноқонуний кириб, кўп миқдордаги тилла тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
18 июнь куни А.А.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (айниқса кўп миқдордаги фирибгарлик), 169-моддаси 4-қисми «а» банди (айниқса кўп миқдордаги ўғрилик) ҳамда бошқа моддалар билан айблов эълон қилинди. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мазкур шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан 1161 ишонч телефони орқали мурожаат қилишни сўраган. Мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланган.
Бош прокуратура фуқароларни давлат органлари ходими сифатида ўзини таништириб, бирор хизмат учун пул талаб қиладиган шахсларга ишонмасликка чақирди.
Ўзбекистон
19.06.2026, 17:59
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 15:31

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
Ўзбекистон
30.07.2026, 16:52

Навоийда 34,8 млрд сўмлик кешбек фирибгарлиги фош этилди
Ўзбекистон
03.07.2026, 15:35

Ўзини прокуратура ходими сифатида таништириб, ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Ўзбекистон
13.06.2026, 10:53

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
