АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп
Вашингтонга Эрон Трампга суиқасд қилиш режаларини ишлаб чиққани ҳақида разведка маълумотлари етказилган. Трамп ўзига суиқасд уюштирилса, қақшатқич жавоб тайёрлаб қўйганини маълум қилди.
Жаҳон
11.07.2026, 11:14
Улашиш:

Доналд Трампнинг айтишича, АҚШ ва Эрон бу ҳафта кескинлашган ҳарбий вазиятга қарамай музокараларни давом эттиришга келишиб олган. Бироқ у ўтган ой эришилган ўт очишни тўхтатиш келишуви энди амалда эмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, жума куни АҚШ Эрондан Ҳормуз бўғозида кемаларга ҳужум қилишдан тийилишни қатъий талаб қилди.
Сўнгги тўқнашувлар туфайли нефть нархи ошиб кетди, бу эса Трампга ноябрь ойидаги Конгресс сайловлари арафасида салбий таъсир қилади.
Трамп: “АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр”
Минтақадаги воситачилар 28 февраль куни АҚШ ва Исроилнинг Эронга берган зарбалари билан бошланган урушни бутунлай якунлаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилмоқда.
Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида шундай ёзди:
“Эрон Ислом Республикаси биздан музокараларни давом эттиришни сўради. Биз бунга рози бўлдик. Аммо АҚШ уларга жуда аниқ қилиб шуни айтдики, ўт очишни тўхтатиш келишуви ЭНДИ ЙЎҚ”.
Эрон эса Трампнинг бу талқинини рад этди. Давлат телевидениеси хабарига кўра, Теҳрон АҚШдан музокара сўрамаган, фақат Қатар воситачиларини қабул қилишга рози бўлган.
Reuters'нинг билдиришича, Қатар вакиллари жума куни Эронда расмийлар билан кескинликни пасайтириш ва Ҳормуз бўғози масаласини гаплашган.
Трамп яна бир баёнотида, агар Эрон АҚШ президентига суиқасд уюштирса ёки бунга уринса, АҚШ армияси зудлик билан зарба беришга шай туришини буюрганини ёзди.
“1000 та ракета Эронга учишга тайёр. Агар Эрон АҚШнинг амалдаги президентига, яъни менга суиқасд қилса ёки бунга уринса, минглаб қўшимча ракеталар ҳам дарҳол ишга туширилади”, – деди Трамп.
Трампнинг қўшимча қилишича, буйруқлар аллақачон берилган. Зарурат туғилганда АҚШ ҳарбийлари бир йил давомида (керак бўлса, бу муддат узайтирилади) бутун Эронни тамомила яксон қилишга тайёр.
Трампга суиқасд таҳдиди қаердан чиқди?
The Wall Street Journal ва бошқа АҚШ оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Исроил яқинда Эрон Трампга суиқасд уюштириш режасини ишлаб чиққани тўғрисида разведка маълумотларини Вашингтонга тақдим этган.
10 июль куни Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросимида минглаб одамлар қатнашди. Уларнинг айримлари қўлларига “Биз Трампни ўлдирамиз” деган ёзувли баннерларни кўтариб олган эди.
Ҳормуз бўғози – дипломатия марказида
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғози орқали кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини муҳокама қилиш учун Уммонга ташриф буюради. Бу ҳақда ISNA агентлиги хабар берди.
АҚШ Ҳормуз бўғозидаги барча денгиз йўлаклари очиқ бўлиши ва у ердан ўтиш учун ҳеч қандай тўлов олинмаслигини истамоқда.
Уруш давомида Теҳрон Ҳормуз бўғози устидан назоратни қўлга олган ва шу сабабли АҚШ билан можароси боши берк кўчага кириб қолган.
Жаҳон
11.07.2026, 11:14
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти
Сиёсат
16.07.2026, 15:54

Эрон ва АҚШ бир-бирига зарба берди
Жаҳон
08.07.2026, 10:21

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда
Жаҳон
08.10.2026, 11:35

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди
Жаҳон
28.09.2026, 09:09

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»
Жаҳон
24.09.2026, 10:26
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
