АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди
АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.
Жаҳон
28.09.2026, 09:09
Улашиш:

28 сентябрь куни эрталаб Brent нефти фьючерслари 1,32 долларга ёки 1,27 фоизга ошиб, баррели 105,64 долларга етди. АҚШнинг WTI нефти эса 70 центга ёки 0,76 фоизга қимматлаб, 93,11 доллар бўлди.
Эрон ўтган ҳафта Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеяси доирасида тинчлик таклифини илгари сурган. Теҳрон мазкур таклиф Қатар воситачилари орқали АҚШга етказилганини билдирган.
Трамп 27 сентябрь куни Эрон таклифини рад этганини айтди. Бироқ у Axios нашрига берган интервьюсида АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар шу ҳафта яна давом этиши мумкинлигини билдирган.
ANZ таҳлилчиларига кўра, геосиёсий хавфлар юқори даражада қолмоқда. Эрон ва Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган Ҳусийларнинг Саудия Арабистонига қарши ҳужумлари минтақада нефть таъминоти барқарорлигига хавф туғдирмоқда.
Яманнинг Саудия бошчилигидаги коалицияси 26 сентябрь куни Ҳусийлар томонидан Саудия Арабистони томон учирилган икки баллистик ракета ва икки дрон ушланганини маълум қилди.
Яқин Шарқдан нефть экспорти тикланмоқда
Шу билан бирга, Kpler маълумотларига кўра, Яқин Шарқдаги асосий нефть ишлаб чиқарувчи давлатларнинг сентябрь ойидаги хом нефть экспорти кунига 12,8 миллион баррелга етган. Бу февраль ойидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Экспорт ҳажмининг ўсиши Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларининг етказиб беришни кўпайтириши билан боғлиқ. Ҳурмуз бўғози орқали нефть ташиш ҳажми ҳам тикланиб, сентябрда кунига тахминан 7,4 миллион баррелга етиши кутилмоқда.
Саудия Арабистони Шарқий-Ғарбий нефть қувурига етказилган зарардан кейин айрим экспорт оқимларини Қизил денгиздаги Янбу портидан Форс кўрфазидаги Рас-Танура портига йўналтирган.
Шу билан бирга, АҚШда дизель ёқилғиси нархининг юқорилиги мамлакат дизель экспортини чеклаш эҳтимоли ҳақидаги муҳокамаларни кучайтирган. Reuters маълумотига кўра, бундай чеклов АҚШдан ташқари бозорларда ёқилғи таъминотини янада қисқартириши мумкин.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
Жаҳон
28.09.2026, 09:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди
Жаҳон
20.08.2026, 15:33

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди
Жаҳон
17.08.2026, 15:12

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон
Сиёсат
13.08.2026, 13:37

АҚШ Эрон портларига блокада жорий этди
Сиёсат
15.07.2026, 15:11

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
