Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

Вице-президент Жей Ди Венснинг янги баёноти АҚШ ва Исроил ўртасидаги келишмовчилик тобора ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Сиёсат

16.07.2026, 15:54

Улашиш:

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти

АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс 15 июль куни бошловчи Жо Роган билан бўлиб ўтган подкастда айтишича, Исроил ҳукуматининг айрим вакиллари АҚШ жамоатчилигини Эрон билан урушни якунлаш бўйича келишувга қарши чиқишга ундаган.

Венс аввалги чиқишларида ҳам Исроил ҳукумати сиёсатини танқид остига олган. Кўпчилик уни келажакда президентликка эҳтимолий номзод сифатида кўради. АҚШ ва Исроил ўртасидаги очиқ келишмовчилик эса тобора ошиб бормоқда.

Венс ўтган ой Эрон билан урушни тўхтатиш бўйича эришилган келишувни ҳимоя қилди.

АҚШ ва Исроилдаги танқидчилар ушбу келишув Эроннинг ракета дастурини чекламаганини, ядро иншоотлари ёпилишини назарда тутмаганини ҳамда Исроилнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига қарши ҳарбий амалиётларини чеклаб қўйганини таъкидламоқда.

“Мен шубҳасиз биламанки, Исроил ҳукумати ичида АҚШни ушбу келишувдан қайтаришга уринаётганлар бор. Чунки улар ҳарбий ҳаракатни давом эттиришни истайди”, — деди Венс.

Вице-президентнинг айтишича, у Исроил ҳукуматининг айрим аъзолари билан яхши муносабатда. Бироқ уларнинг парламентида АҚШ жамоатчилик фикрини ўзгартириш ва урушни номаълум муддатга чўзишга уринаётган шахслар ҳам борлиги ҳақиқат.

Венс июнь ойида ҳам Эрон бўйича келишувни танқид қилган Исроил вакилларига кескин жавоб қайтарган эди. У президент Доналд Трампни Исроилнинг ягона ҳақиқий иттифоқчиси деб атаб, АҚШ Исроилга миллиардлаб доллар мудофаа ёрдами кўрсатишини эслатган.

Исроилнинг юқори мартабали амалдорлари аноним тарзда келишув шартлари Исроил манфаатларига мос эмаслигини билдирган. Уларнинг фикрича, ҳужжатда Эроннинг ядро ва баллистик ракета дастурлари билан боғлиқ асосий хавотирлар инобатга олинмаган.

Венсдан, агар Исроилнинг таъсири бўлмаганида АҚШ Эрон билан сўнгги урушда иштирок этармиди, деб сўралганда, у: “Менинг фикримча, ҳа, албатта”, — деб жавоб берди.

“Президент Исроилнинг ҳар қандай таъсиридан қатъи назар, Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак, деган позицияда. Мен ҳам бунга қўшиламан”, — деди Венс.

мавзуга оид янгиликлар

“Бутун Ливан ёниши, минглаб ливанлик оналар йиғлаши керак” – Итамар Бен Гвир

Исроил Мудофаа Армияси 4 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганидан сўнг Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир кескин баёнот берди. Ушбу ҳодисалар АҚШ ва Эрон тинчлик келишувига эришиши фонида юз бермоқда.

Жаҳон

19.06.2026, 15:12

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир АҚШ билан эҳтимолий келишувлар юзасидан кескин баёнот бериб, Исроил ташқи босимлар остида қарор қабул қилмаслигини таъкидлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:59

“Зудлик билан тўхтанг“ – Трамп Эрон ва Исроилдан ўт очмасликни сўрамоқда

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу эса АҚШ президентига "Йўқ" демоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 17:33

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Трамп маъмуриятининг маълум қилишича, Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳ тузишга келишиб олган. Бироқ шунга қарамай, Исроилнинг Ливанга зарбалари тўхтай демаяпти.

Жаҳон

04.06.2026, 12:22

Afghanistan on the Geopolitical Chessboard of the Middle East

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида

2025 йилнинг 13 июнидан 24 июнигача давом этган Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" Яқин Шарқдаги чалкаш геосиёсий вазиятни, минтақавий етакчилик учун шиддатли рақобатни ва минтақа давлатлари учун аниқ бир томонни танлашнинг муҳимлигини яққол намоён этди. Яқин Шарқ ўзига хос ва шахмат тахтасидаги ҳар бир дона нозик аҳамиятга эга бўлиб, кутилмаган юришлар ва манёврларга тайёр туриш лозим.

Жаҳон

01.07.2025, 13:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →