Сохта “Нобел” яратиб, ўзини-ўзи мукофотлаган профессор фош бўлди
Франциялик профессор Флорент Монтаклер филология бўйича сохта мукофот жорий этганликда айбланмоқда. У. шунингдек, сохта “Халқаро филология жамияти”ни тузган ва америкалик тилшунос Ноам Чомскийни ҳам мукофотлаган.
Жаҳон
09.05.2026, 16:06
Улашиш:

2016 йил 10 июнь. Франция Миллий ассамблеясида Нобел мукофоти совриндорлари, собиқ вазирлар, депутатлар ва таниқли олимлар иштирокида ўтаётган тантанали маросимда барчанинг диққат-эътибори илгари ҳеч кимга маълум бўлмаган бир адабиёт профессорига қаратилди.
46 ёшли Флорент Монтаклер исмли шахс “Халқаро филология жамияти” томонидан тақдим этилган 2016 йилги Филология олтин медалини қабул қилиб олди.
Йиғилганларга Монтаклер ушбу медални қўлга киритган биринчи француз бўлиб, мукофот бундан аввал италиялик ёзувчи ва тилшунос Умберто Экога топширилгани маълум қилинди.
Аммо, афсуски, мукофот сохта бўлиб, у фильм сценарийсига арзигулик мураккаб фирибгарликнинг бир қисми эди.
Гарчи маросим ҳақиқатан ҳам ўтказилган бўлса-да, Халқаро филология жамияти аслида мавжуд эмас.
“Халқаро филология жамияти” гўёки АҚШда жойлашган ва фақат онлайн фаолият юритган, унинг манзили эса Делавер штатининг Люэс шаҳридаги заргарлик дўконига тегишли бўлиб чиққан.

Нобел мукофотига тенглаштирилган ушбу совринни Монтаклер ўзини-ўзи тақдирлаш учун ўйлаб топган ва у Париждаги заргардан 250 еврога сотиб олинган.
Ҳозирда профессор ҳужжатларни сохталаштириш ва фирибгарликда гумон қилинмоқда. У ўзига қўйилган айбловни рад этди.
Франциянинг Монбеляр шаҳри прокурори Пол-Эдуард Лаллуанинг айтишича, детективлар бир неча ойни ушбу “ёлғонлар тўри”ни ечишга сарфлаган, оқибатда барча излар жаноб Монтаклерга олиб борган.
Вампирлар ҳақидаги китоблардан Чомскийгача
2015 йилда маҳаллий газетада “Нобел”га тенг мукофотни қўлга киритиш арафасида экани ҳақидаги мақола чиққунга қадар, Монтаклер бўш вақтларида вампирлар ҳақида фантастик асарлар ёзиб юрадиган оддий ўқитувчи эди.
Олтин медални “қўлга киритгач”, у Tedx платформасида чиқиш қилди ва навбатдаги совриндор сифатида жаҳонга машҳур файласуф ва лингвист Ноам Чомскийни танлади.
87 ёшли Чомский ушбу “мукофот”ни олиш учун Парижга келди ва 200 киши қаршисида уни қабул қилиб олди.
Бироқ 2018 йилда “Монтаклер” 85 ёшли руминиялик академик Евген Симионни ғолиб деб эълон қилгач, бу мураккаб фирибгарлик фош бўла бошлади.
Руминиялик журналистлар ўз ватандошларининг юксак мукофотга лойиқ кўрилганига қизиқиб, суриштирув бошлайдилар. Натижада “Халқаро филология жамияти” сайтлари аслида Францияда яратилгани ва бошқарилишини аниқлашади.
Улар “Руминия Академиясини лақиллатган сохта Нобел мукофоти” сарлавҳаси остида мақола чоп эттирган.
Шахсий уйингизда медаль тақиб ўтириш жиноятми?
Балки Монтаклер шуҳратпараст бўлмаганида, фирибгарлиги ҳеч қачон фош этилмас эди.
У 2018 йили Франция Олий таълим вазирлигига лавозимини ошириш учун мурожаат қилган ва ўша Америка университети томонидан берилган унвонини тақдим этган.
Гарчи бу малака Францияда тан олинмаган бўлса-да, шундан сўнг қаҳрамонимиз лавозимга кўтарилиб, доцент этиб тайинланган.
Фирибгарлик ҳақида хабар топган полиция февраль ойида Монтаклернинг уйига тинтув ўтказиш учун ордер билан келади.
Прокурор Лаллуа “Жаноб Монтаклер, бу ерга нима учун келганимизни биласизми?” деб сўрайди.
Монтаклер эса дарҳол: “Менимча, медаль масаласида”, – деб жавоб беради.
Монтаклер медалга буюртма берганини ва айрим веб-сайтларни яратганини тан олди, бироқ ҳар қандай қонунбузарликни инкор этмоқда.
Лаллуанинг сўзларига кўра, Монтеклернинг тахмин қилинаётган сохта диплом ва медаль орқали лавозимга кўтарилгани ҳамда моддий манфаат кўрган-кўрмагани терговнинг асосий мавзусини ташкил этади.
Аммо Монтаклернинг фикрича, медаль сохта эмас. Сохталаштириш учун асл нусхадаги медаль керак, аммо асл филология медали мавжуд бўлмагач, унинг медали сохта ҳисоблана олмайди.
“Медални исталган одам ясаши мумкин. Масалан, “Франциянинг энг яхши журналисти” деган олтин, кумуш ёки бронза медалга онлайн буюртма бериб, уни ўзингизга ўзингиз топшириб, уйда ичимликлар билан кичкинагина маросим ўтказсангиз бўлади” – деган у.
Прокурор айбланувчининг даъвосига шарҳ бериб, шундай деди: “Агар медалларингизни токчанинг устига қўйиб, уйда ўтираверсангиз, бунинг ҳеч қандай жиноий аломати йўқ. Аммо, бу ҳақда иш берувчингизга ёки ОАВга маълум қилсангиз ва булар касбий эътирофга сабаб бўлса, мана шу нуқтадан фирибгарлик бошланади”.
5 йилгача қамоқ
Жаноб Монтаклер мукофотни ўзи яратганлиги сабабли, ҳеч нарсани ноқонуний ўзлаштирмаганман, деган важ орқасига яширинмоқда. Шунингдек, у ушбу мукофотни Нобел ёки Филдс мукофотларига қиёслаганини ҳам инкор этган.
Лаллуанинг фикрича, ушбу схема унга шундай академик обрў-эътибор қозониш имконини бердики, агар бу медалнинг ўйлаб топилиши ва ОАВда кенг ёритилиши бўлмаганида, Монтаклер бундай мавқега сираям эриша олмасди.
Монтаклернинг адвокати Жан-Батист Эврар ҳам мижозини ҳимоя қилди.
“Халқаро мукофот ўйлаб топиш жиноий жавобгарлик эмас. Ҳар бир инсон хаёл суриш ҳуқуқига эга, унга ишониш ёки ишонмаслик эса тингловчининг ўзига боғлиқ”, - деди адвокат.
Прокурорнинг май ойи бошидаги баёнотига кўра, бир неча ҳафтадан сўнг Монтаклер яна бир бор сўроқ қилинади. Шундан сўнг расмий айблов эълон қилиниши ёки қилинмаслиги бўйича якуний қарор чиқарилади.
Агар унинг айби исботланса, Монтаклерга максимал беш йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Шунингдек, 20 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб келган университетидан ҳам ҳайдалиб, профессорлик унвонидан бутунлай маҳрум қилинади.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди
Таълим
07.09.2026, 10:52

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон
06.10.2026, 10:02

Дорилар 6 баробар қиммат сотилган
Ўзбекистон
06.10.2026, 09:22

Сентябрда нималар қимматлашди?
Иқтисодиёт
05.10.2026, 16:57

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди
Сиёсат
05.10.2026, 16:24

Ўзбекистонда мактаб ва олий таълим ягона вазирликка бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Устюртда янги газ-конденсат кони аниқланди
Ўзбекистон
05.10.2026, 15:31

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистон
05.10.2026, 12:51

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда
Жаҳон
05.10.2026, 10:22

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистон
05.10.2026, 09:46

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди
Спорт
03.10.2026, 11:17

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда
Иқтисодиёт
02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин
Иқтисодиёт
02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди
Жаҳон
02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда
Ўзбекистон
02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги
Жаҳон
01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди
Таълим
07.09.2026, 10:52

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25
