Трамп Сурияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқармоқда
Трампнинг бу қарори йиллар давомида санкциялар остида қолган Суриянинг халқаро майдондаги мавқейини тубдан ўзгартириши мумкин.
Жаҳон
09.07.2026, 12:38
Улашиш:

Доналд Трамп 8 июль куни суриялик ҳамкасби Аҳмад аш-Шараага Сурияни АҚШнинг терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқаришга қарор қилганини айтди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
“Мен мамлакатингизни қайта тиклашга тўсқинлик қилаётган барча тўсиқларни олиб ташлашга ваъда берганман”, — деб ёзган Трамп Шараага йўллаган мактубида.
“Бизда Сурияга сармоя киритиб, мамлакатингизни ҳар қачонгидан-да буюк ва фаровон қилишга шай АҚШ компаниялари бор”, — дея қўшимча қилган у Анқарадаги учрашувдан сўнг Шараага топширилган мактубда.
Трампнинг сўзларига кўра, у Конгрессни хабардор қилган. Энди Конгресс қарор кучга киргунга қадар 45 кунлик кўриб чиқиш жараёнини ўтказади.
Қарорнинг иқтисодиётга таъсири
Бирор давлатнинг терроризм ҳомийси деб топилиши АҚШнинг ташқи ёрдами, мудофаа маҳсулотлари экспорти ва айрим молиявий операцияларига чекловлар жорий этилишига олиб келади.
Сурия Марказий банки раиси Сафват Раслоннинг Тelegram'даги постида айтилишича, АҚШнинг бу қадами инвестициялар ва иқтисодий тикланиш учун кенгроқ имкониятлар яратиб, Суриянинг жаҳон иқтисодиётига қайта интеграциялашувини таъминлайди.
2025 йилда Трамп АҚШнинг Сурияга қарши санкциялар дастурини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолаб, мамлакатнинг халқаро молия тизимидан ажралиб қолишига барҳам берди.
Саудия Арабистонининг бир қанча ширкатлари Ар-Риёднинг Сурияни тиклаш ҳаракатлари доирасида миллиардлаб долларлик сармоя киритишни режалаштирмоқда, Форс кўрфазининг бошқа давлатлари ҳам молиявий ёрдам ваъда қилган.
Аҳмад аш-Шараа — собиқ “Ал-Қоида” қўмондони
Шараа аввал “Ал-Қоида”нинг Суриядаги “Нусра фронти” қўмондони бўлиб, 2016 йилда гуруҳ билан алоқаларни узган. Кейинроқ 2024 йил охирида Асадни ағдариш учун исломий исёнчилар гуруҳлари коалициясига бошчилик қилган.
Ҳокимиятга келганидан сўнг Шараа халқаро ҳамжамият билан алоқаларни тиклашни устувор мақсад қилиб белгилади. Унинг маъмурияти АҚШ ва Европа давлатлари билан мулоқотни йўлга қўйиб, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда Сурияни халқаро молия тизимига интеграциялашга интилмоқда.
Трамп Шараанинг минтақадаги “Исломий давлат” жангари гуруҳига қарши ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.
мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз
Жаҳон
14.10.2026, 15:25

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»
Жаҳон
24.09.2026, 10:26

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади
Жаҳон
23.09.2026, 10:20

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди
Жаҳон
17.08.2026, 15:12
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
