Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Венесуэланинг Баринас штатида жойлашган INJUBA қамоқхонасида 1200 дан ортиқ маҳбус оммавий исён кўтариб, муассаса ҳудудини назорат остига олди.
Жаҳон
26.05.2026, 16:12
Улашиш:

Бу ҳақда “Observatorio Venezolano de Prisiones” нодавлат ташкилоти маълум қилди.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, эрталаб давлат мадҳияси янграганидан кейин 1200 дан зиёд эркак ва 100 дан ортиқ аёл маҳбус маъмуриятга бўйсунишдан бош тортган.
Норозиликларга қамоқхонага янги директор Элвис Макуаре Герреро тайинланганидан кейин шароитлар кескин оғирлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ташкилот маълумотига кўра, маҳбуслар раҳбарият алмашганидан сўнг шафқатсиз тинтувлар, калтаклашлар ва қийноқлар бошланганини даъво қилган. Шунингдек, 120 дан ортиқ маҳбус ҳеч қандай изоҳсиз изоляторларга жойлаштирилган.
Кўп ўтмай, маҳбусларнинг бир қисми қамоқхона бинолари томига чиқиб, матрасларга ўт қўйган. Ташкилот қамоқхона ҳудудида отишма бўлгани ва ярадорлар борлигини маълум қилди.
Гувоҳлар сўзларига кўра, Венесуэла Миллий гвардияси қамоқхона ҳудудига кирганидан кейин портлаш ва ўқ овозлари эшитилган. Аёллар корпусида эса кўздан ёш оқизувчи газ ишлатилгани айтилмоқда.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Венесуэла прокуратураси ва омбудсманини вазиятга зудлик билан аралашишга чақирган. Мамлакат расмийлари ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий баёнот бермади.
Маълумот учун, бундан олдин Мексиканинг Пуэрто-Вальярта шаҳридаги қамоқхонада ҳам оммавий тартибсизликлар ортидан 23 нафар маҳбус қочиб кетган эди.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган
Жаҳон
18.09.2026, 15:10

Ребека Гринспан БМТнинг биринчи аёл Бош котиби бўлиши мумкин
Сиёсат
12.08.2026, 11:55
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
