Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади
Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.
Жаҳон
30.09.2026, 12:18
Улашиш:

Хитой ҳукумати 30 сентябрь куни Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид Пекин талқинини танқид қилгани учун кескин қоралади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Хитойнинг Тайвань ишлари бўйича идораси вакили Чжан Хан Пекиндаги ҳафталик матбуот анжуманида Тайванда ҳукмрон Демократик прогрессив партияни (DPP) Иккинчи жаҳон уруши тарихини «бузиб кўрсатишга» уринаётганликда айблади.
Унинг таъкидлашича, бу «тарихга хиёнат, қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш ва миллатга хиёнат» ҳисобланади.
Пекиннинг позицияси
Хитой Иккинчи жаҳон уруши даврида Япониянинг Хитойга босқинига қарши курашда коммунист партизанлар асосий куч бўлганини таъкидлайди. Пекиннинг расмий тарихий талқинида Хитой Миллий партияси — Гоминдан қўшинларининг роли ҳам қайд этилади, аммо асосий урғу коммунист кучларнинг қаршилигига берилади.
Чжан Ханнинг айтишича, Гоминдан қўшинлари асосий фронтда Японияга қарши жанг қилган, коммунистлар эса душман ортида кенг миқёсда қаршилик фронтларини ташкил этган.
Хитой вакили урушдаги ғалаба бутун миллатнинг ғалабаси бўлганини ва уни Тайван бўғозининг икки томонида яшовчи хитойликлар биргаликда хотирлаши кераклигини таъкидлаган.
Тайван нима демоқда?
Тайпей эса Пекин Иккинчи жаҳон урушидаги Хитойнинг ролини нотўғри талқин қилаётганини таъкидлайди. Тайваннинг позициясига кўра, ўша даврда Японияга қарши иттифоқчилар томонида жанг қилган давлат ҳозирги Хитой Халқ Республикаси эмас, балки Хитой Республикаси бўлган.
Хитой Республикаси ҳукумати 1949 йилда фуқаролар урушида мағлуб бўлганидан сўнг Тайванга кўчиб ўтган ва ҳозир ҳам расмий номини сақлаб қолган.
Тайван 1895–1945 йилларда Япония мустамлакаси бўлган. Иккинчи жаҳон уруши тугагач, орол Хитой Республикаси ҳукумати назоратига ўтган. Мамлакатда ҳарбий ҳолат 1987 йилгача давом этган.
Тайванда ҳукмрон Демократик прогрессив партия оролнинг Хитойдан алоҳида тарихи ва ўзлигини таъкидлайди ҳамда Пекиннинг Тайван устидан ҳудудий даъволарини рад этади.
Пекин ва Тайпей ўртасидаги зиддият
Иккинчи жаҳон уруши тарихи масаласи Хитой ва Тайван ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликнинг яна бир йўналишига айланган.
Пекин Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди. Хитой ҳукумати Тайван президенти Лай Циндэ билан мулоқот қилишдан бош тортган ва уни «айирмачи» деб атайди.
Шу билан бирга, Пекин Иккинчи жаҳон урушида Япония устидан қозонилган ғалаба ва Тайваннинг 1945 йилда Хитой Республикаси назоратига қайтарилишини хитой халқи ва миллати учун умумий тарихий мерос сифатида кўрсатмоқда.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Хитой Тайванга ташриф буюрганларга санкция қўллаяпти
Сиёсат
04.06.2026, 15:41

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади
Сиёсат
24.07.2026, 15:03

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди
Жаҳон
07.07.2026, 11:10

Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди
Жаҳон
27.06.2026, 10:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
