Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Хитой бош вазири Ли Сян ва АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифи бир вақтга тўғри келмоқда. Пекин минтақада ҳамкорликни кучайтираётган бир пайтда, Вашингтон расмийси ҳам 200 дан ортиқ бизнес вакили билан Марказий Осиёга ташриф буюрмоқда.
Сиёсат
17.10.2026, 12:12
Улашиш:

Хитой бош вазири Ли Сян 17–18 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда, 18–20 октябрь кунлари эса Тожикистонда бўлади.
Шу кунларда, 17–22 октябрда АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳам Самарқандда бўлиб, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги C5+1 учрашувида қатнашади.
Хитойнинг иқтисодий иштироки
Хитой ва Марказий Осиёнинг беш давлати — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилда 106,3 миллиард долларни ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 12 фоиз кўп бўлиб, савдо ҳажми тарихда илк бор 100 миллиард доллардан ошган. Хитойнинг минтақага экспорти 71,2 миллиард доллардан, Марказий Осиёдан импорти эса 35,1 миллиард доллардан иборат бўлган.
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми эса 2025 йил якунида 17,8 миллиард долларга етди. Бу 2024 йилга нисбатан 34 фоиз кўп. Томонларнинг яқин истиқболдаги мақсади — ўзаро савдо ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш.
Шунингдек, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўлининг минтақа транспорт салоҳиятини ошириш ва Хитойни Марказий Осиё орқали бошқа бозорлар билан боғлашда аҳамияти катта.
C5+1: минтақавий мулоқот
Марко Рубио билан минтақавий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. АҚШ Давлат департаменти делегация таркибида 200 дан ортиқ бизнес вакили бўлишини билдирди.
Вашингтон ва Марказий Осиё ўртасидаги C5+1 формати — АҚШ ва минтақанинг беш давлати ўртасидаги мулоқот майдони ҳисобланади. Рубионинг ташрифи доирасида C5+1 вазирлар учрашуви ва давлатлар расмийлари билан икки томонлама музокаралар, шунингдек, делегация таркибидаги 200 дан ортиқ бизнес вакили иштирокида иқтисодий ва тижорий ҳамкорликка қаратилган тадбирлар ўтказилади.
16 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Горни қабул қилди. Унда АҚШ давлат котибининг ташрифи, C5+1 учрашуви ҳамда Ўзбекистон–АҚШ бизнес ва инвестиция кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарлик муҳокама қилинган.
Хитой ва АҚШнинг минтақадаги мавқеи
Рубио ташрифига йирик бизнес делегациясининг қўшилиши Вашингтоннинг тижорат ва инвестиция алоқаларини кенгайтиришга ҳам эътибор қаратаётганини кўрсатади.
Аммо Хитой ва АҚШнинг Марказий Осиёдаги иқтисодий имкониятлари бир хил эмас. Пекин минтақада савдо, энергетика ва транспорт инфратузилмаси орқали аллақачон мустаҳкам иқтисодий алоқаларни шакллантирган.
Вашингтоннинг сиёсий қизиқиши ўз-ўзидан иқтисодий мавқеини ошириб юбормайди. Carnegie Endowment таҳлилчиси Темур Умаровнинг таъкидлашича, АҚШ билан яқинлашувнинг амалий натижаларини баҳолашда дипломатик баёнотлардан кўра амалга оширилган лойиҳалар муҳим.
«Сармоя киритиш бўйича улкан салоҳият ҳақидаги барча гап-сўзларга қарамай, Қўшма Штатлар Марказий Осиёда Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги инвестициялари ёки Россиянинг Қозоғистон ва Ўзбекистонда атом электр станцияларини қуриш бўйича сўнгги режалари билан тенглаша оладиган бирорта йирик лойиҳани ҳали-ҳануз бошлагани йўқ», — деган таҳлилчи аввалроқ эълон қилинган мақоласида.
2025 йилда АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати ўртасидаги товар савдоси ҳажми тахминан 6,5 миллиард долларни ташкил этган.
Марказий Осиё учун имкониятлар эшиги
Рубионинг ташрифи ва бизнес делегацияси иштироки АҚШнинг минтақага қизиқиши кучаяётганини кўрсатувчи белгидир. Аммо бу қизиқиш узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликка айланиши учун компаниялар турли лойиҳаларга сармоя киритиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиши лозим.
Гигант давлат вакилларининг ташрифлари Марказий Осиёнинг халқаро иқтисодий муносабатлардаги ўрни юқорилаётганини кўрсатади. Минтақа давлатлари учун асосий масала — ташқи ҳамкорликни аниқ иқтисодий натижаларга айлантириб, имкон қадар кўпроқ капитал жалб қилишга эришишдир.
мавзуга оид янгиликлар

Доналд Трампнинг Ўзбекистонга ташрифи: стратегик манфаатлар ва дипломатик сигналлар ортидаги ҳақиқат
Сиёсат
29.04.2025, 17:39

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Сунъий интеллект пойгаси: Ҳиндистон Deep Tech учун $25 миллиард йўналтирмоқчи
Фан-технология
29.09.2026, 16:13

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта
Жаҳон
08.09.2026, 16:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
