Каримовадан мусодара қилинган пулларга 45 та мактаб таъмирланaдими?
Гулнора Каримованинг пулларини Ўзбекистон халқига қайтариш учун Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида тузилган “Ишонч” жамғармасига кўра, хориждан қайтган 20 млн доллар мамлакатдаги 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш учун ажратилганини айтмоқда.
Иқтисодиёт
25.09.2025, 10:30
Улашиш:

Foto: i.kar7 / Instagram
«Ишонч» жамғармаси «Мактабларда иқлим ўзгаришига чидамлилик ҳамда сув таъминоти, санитария ва гигиенани (ССГ) моделлаштириш» лойиҳасига 20 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади. Лойиҳа расман 2025 йил 1 октябрда ўз ишини бошлайди.
Қайд этилишича, лойиҳада Ўзбекистон бўйича камида 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш, мактабларда энергия сарфини 30 фоизга ва димланган газлар чиқиндиларини 50 фоизга камайтириш учун хавфсиз сув, замонавий санитария, ишончли иситиш тизимлари ва экологик тоза энергия билан таъминлаш кўзда тутилган.
Лойиҳа 31 500 нафар бола, айниқса, ўсмир қизлар учун кундалик таълим шароитларини бевосита яхшилайди. Улар гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда алоҳида қулайликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, бу эса дарсларни қолдириш ҳолатларини камайтиради.
Лойиҳа якунлангандан сўнг унинг натижалари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, 2700 нафар мактаб ўқитувчилари ва ходимлари иқлим ўзгаришига чидамлилик, ССҒга гендер жиҳатлар ҳисобга олинган ёндашув ва жараёнларга жамоатчиликни жалб қилиш бўйича ўқитилади.
«Мактаб ёшидаги болалар сони тез ўсиб бораётган мамлакатлар ичида Ўзбекистон дунёдаги юқори ўринларда туради. Бу ерда 1,4 миллиондан ортиқ ўқувчи сув таъминоти бўлмаган ёки сув таъминоти чекланган мактабларга қатнайди. Кўпгина мактаблар, айниқса қишлоқ жойлардаги мактабларда ҳамон эскирган ҳожатхоналар ва самарасиз иситиш тизимларидан фойдаланилмоқда. Мазкур лойиҳа иқлим ўзгаришига чидамли, инклюзив ва гендер жиҳатлар ҳисобга олинган инфратузилмани жорий этиш орқали бу долзарб муаммоларга ечим топади ҳамда бутун мамлакат бўйлаб таълимга келажакдаги инвестициялар учун намуна яратади», — дейилади хабарда.
Швейцария элчиси Константин Оболенскийнинг таъкидлашича, Швейцарияушбу реституция маблағлари Ўзбекистон халқига бевосита фойда келтирадиган, коррупциядан холи, сезиларли инвестицияларга айлантирилаётганидан фахрланади.
«Ушбу лойиҳа орқали биз 31 500 болага янада соғлом, хавфсиз ва муносиб муҳитда таълим олиш имкониятини яратмоқдамиз — бу ривожланишга хизмат қилувчи реституциянинг ҳақиқий тимсолидир», — деди Оболенский.
Жамғарманинг қайд этишича, «Энг яхши мактабим» рақамли портали маҳаллий ҳамжамиятлар ва кенг жамоатчиликка бюджет, пудратчилар, қурилиш муддатлари ва ишларнинг боришини реал вақт режимида кузатиб бориш имконини беради.
Шунингдек, лойиҳа доирасида фуқаролик жамияти иштирокида харидлар ва таъмирлаш жараёнларида адолатли, коррупциядан холи, ота-оналар, ўқитувчилар ҳамда маҳаллий жамоалар олдида ҳисобдорликни таъминловчи Ҳалоллик пакти синовдан ўтказилади.
Иқтисодиёт
25.09.2025, 10:30
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатди
Ўзбекистон
17.03.2026, 09:57

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Жаҳон
24.02.2026, 10:39

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 46,85 млрд долларни ташкил этди
Иқтисодиёт
23.02.2026, 08:10

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон» йўналиши бўйлаб илк юк поезди йўлга чиқди
Иқтисодиёт
20.02.2026, 10:10

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев
Ўзбекистон
20.02.2026, 08:09
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
