Кўкдаладаги газ “заправка”нинг портлашига раҳбар сабаб бўлган
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлган газ “заправка”даги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлиб, бир нечта фуқаролар тан жароҳати олган эди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ маълумотига кўра, корхона раҳбарининг ўзбошимчалиги сабаб бўлган. Ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан, жароҳатланганларга эса 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистон
13.11.2025, 10:54
Улашиш:

Техникавий носозлик ва хавфсизлик қоидалари бузилган
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ газ тўлдириш иншоотларини ишлатиш бошқармаси бош мутахассиси Ҳасанжон Раҳмоновнинг маълум қилишича, портлаш юз берган корхона тадбиркор томонидан хусусий шериклик асосида ишга туширилган бўлиб, у ерда технологик жараёнлар қоидаларга зид равишда амалга оширилган.

“Сиғимлардаги нафас олиш клапанлари носоз ҳолатда ишлаган, корхона раҳбари эса мутахассис чақирмасдан қурилмани ўзи ишга туширган. Натижада босим белгиланган меъёрдан ошиб кетган, клапанлар очилмай қолган. Шунингдек, жиҳозлар ўз вақтида давлат техник кўригидан ўтказилмаган”, — деди Раҳмонов.
.jpg)
Мутахассиснинг таъкидлашича, хавфли ишлаб чиқариш объектларида барча ускуна ва жиҳозлар белгиланган муддатларда кўрикдан ўтказилиши шарт, аммо мазкур корхона раҳбари бу талабни бажармаган.
Расмий маълумотга кўра, “заправка”да газ баллонларини тўлдириш ишлари ёзнинг энг иссиқ вақтида амалга оширилган.
“Ҳудудгазтаъминот” томонидан иш жараёнларини иссиқ вақтда амалга оширмаслик ҳақида кўрсатма берилган бўлса-да, корхона раҳбари бу огоҳлантирувга эътиборсизлик билан қараб, ишни давом эттирган”, — деди Раҳмонов.
Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суд-тиббий, кимёвий, биологик, криминалистик ва ёнғин-техника экспертизалари тайинланган.
Расмий маълумотларга кўра, портлаш натижасида дастлаб 4 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар оилаларига 100 миллион сўмдан, жароҳатланганларга эса 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистон
13.11.2025, 10:54
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қашқадарёда фермернинг ери ўзидан бехабар аукционга чиқарилди
Ўзбекистон
08.01.2026, 10:37

Тошкент вилоятида газ портлаши сабаб фуқаро ҳалок бўлди
Ўзбекистон
05.12.2024, 12:42

Кучли ёмғир натижасида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида сел ва тошқинлар кузатилмоқда
Ўзбекистон
13.04.2024, 14:08
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19
