“Деворга ёпиштирилган банан” — 5,8 миллион евролик асар яна ўғирланди

Мауритсио Каттеланнинг деворга скотч билан ёпиштирилган банандан иборат бўлган “Комик” номли санъат асари Франсиядаги Помпиду-Метс марказидан ўғирланди. Музей ўғирлик юзасидан номаълум шахслар устидан шикоят қилди.

Маданий

02.06.2026, 15:24

Улашиш:

“Деворга ёпиштирилган банан” — 5,8 миллион евролик асар яна ўғирланди

Франция шарқида жойлашган, Париждаги машҳур Помпиду марказининг филиали — Помпиду-Метс музейи Мауритсио Каттеланнинг кўпчиликка “деворга ёпиштирилган банан” лақаби билан таниш бўлган “Комик” номли провокацион санъат асари ўғирлангани ҳақида хабар берди. 

Таниқли италиялик рассомнинг 5,8 миллион еврога баҳоланган концептуал санъат асари охирги дам олиш кунлари ғойиб бўлган, қўриқчи эса ўғирликни якшанба куни пайқаб қолган.  

Эндиликда Помпиду-Метс музейи нафақат бананни алмаштирди (меванинг янгилигини сақлаш учун бу ҳар уч кунда қилинади), балки номаълум шахсларга нисбатан ўғрилик бўйича жиноий иш ҳам очди.    

Жиноятчининг шахси аниқланмагани ва шу боис “мулоқот қилиш имкони йўқлиги” сабабли шикоят қилишга қарор қилинган. Шунингдек, музей маъмурияти иккинчи марта содир бўлаётган бу ҳодиса санъат асарига ҳурматсизлик эканини таъкидлади.   

Ўтган йилнинг июль ойида музейга келган бир ташриф буюрувчи меванинг тановул қилган. Ўшанда музей қонуний чора кўрмаганди.

Каттеланнинг санъат тушунчаси ва унинг қийматини шубҳа остига қўйишга қаратилган истеъмолга яроқли асари 2019 йилда Маями-Бичдаги “Art Basel” кўргазмасида 120 000 доллар нарх билан илк бор намойиш этилганидан бери баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда.

Ўша кўргазмада перформанс-рассом Девид Датуна “Комик”ни еб қўйиб, бунга сабаб сифатида “қорни очганини” айтган.

2023 йилда ҳам санъат асарини Сеулдаги музейга ташриф буюрган меҳмонлардан бири еб қўйган эди.

“Комик” асари атрофидаги баҳс-мунозараларга қарамай, йиллар ўтиб унинг қиймати фақат ошиб борди.

Хитойлик криптовалюта асосчиси Жастин Сан 2024 йилда ушбу асарнинг бир нусхаси учун 5,8 миллион евро сарфлади.

Орадан бир неча кун ўтиб, у Гонконгда камералар қаршисида бананни еб, кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Асарнинг қиймати – ҳақиқийлик сертификати ва илиб қўйиш бўйича ўта аниқ йўриқномасида. Банан (исталган банан) полдан 1,72 метр баландликка, 37 даража қияликда ёпиштирилиши шарт.

Каттелан, шунингдек, санъатнинг қадри ва давримиз бемаънилигига эътибор қаратувчи, одамни ўйга толдирадиган бошқа асарлар муаллифи сифатида ҳам танилган.

Булар қаторига Доналд Трампга Оқ уйдаги илк президентлик муддати чоғида таклиф этилган, 18 каратли, тўлиқ ишлайдиган “Америка” номли тилла ҳожатхона ҳам киради.

Ҳозирча бананнинг қаердалиги, оч ўғрининг кимлиги ҳақида бошқа хабар йўқ.

мавзуга оид янгиликлар

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Маданий

12.10.2026, 10:05

«Усмонов ва Фридмандан санкцияларни олиб ташлаш шармандалик»: Украина расмийлари муносабати

Украина ва Европанинг айрим расмийлари россиялик миллиардерларга қарши чекловлар бекор қилинганини қоралади. Аксарият давлат Усмоновга миллий санкция қўлламоқчи.

Ўзбекистон

25.09.2026, 08:48

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди. 

Сиёсат

24.09.2026, 14:07

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда

6 сентябрь куни Тошкентда CCA Tashkent — Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини бошлайди. Марказ 1912 йилда қурилган собиқ дизель электр станцияси биносида жойлашган. 

Маданий

04.09.2026, 08:36

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди

Ўн йилдан ортиқ давомида Жеффри Эпштейнга ёш модел қизларни "тақдим этиб" келган француз скаут Даниэл Сиад 20 июл куни Париж яқинидаги Коломб шаҳридаги уйидан ўлик ҳолда топилди. 69 ёшли Сиад ҳеч қачон расман судланмаган, бироқ унинг исми АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатларида 2000 мартадан ортиқ тилга олинган.

Жаҳон

23.07.2026, 10:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →