“Эпштейн оролидаги жирканчликлар бари мужассам” – ўзбек сайёҳининг Таиландга сафари
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик сайёҳ Таиландга қилган саёҳати ва у ерда гувоҳ бўлган маънавий инқироз ҳақида эътиборга молик пост эълон қилди.
Маданий
06.07.2026, 15:30
Улашиш:

Таниқли ёзувчи Муҳаммад Исмоил ўзининг Facebook саҳифасида Таиланднинг машҳур курорт шаҳри — Паттаяга қилган саёҳати таассуротлари билан бўлишди.
Муаллиф ёрқин рекламалар ортида яширинган аччиқ ҳақиқат, фаҳш ва маънавий инқироз ҳақида жиддий мулоҳаза юритган.
Туристик агентликлар тақдим этаётган жозибадор манзаралар ва ваъдаларга учмасликка чақирган сайёҳ, Паттаядаги ҳақиқий аҳволни дунёни ларзага келтирган жиноий жинсий эксплуатация марказларига қиёслайди.
Муаллифнинг ёзишича, шаҳарда ахлоқсизлик, наркотик моддалар ва жинсий манипуляциялар ҳар қадамда учрайди.
Шифохоналарда $10 000 эвазига бир кунда жинс ўзгартириш амалиётлари ўтказилиши, кўчаларда очиқчасига қорадорилар арзон нархда сотилиши, шунингдек, вояга етмаган қизларнинг фоҳишаликка жалб этилгани сайёҳни ларзага солган.
"Исловотхоналар ҳар қадамда 24 соат ишлайди. Кўчада юришингизга қўймайди. Номига массажхона, аслида эса маишатхона. Хизмат турлари нархи ўттиз мингдан икки юз минг сўмгача ва ундан юқори. Ҳеч қандай тил билишингиз шарт эмас, шунчаки бошингизни лиқиллатиб розилик берсангиз кифоя. Пул бўлса, ҳамма муаммо ҳал бўлади", — дейди муаллиф.
"Фақат мева едим ва сув ичдим"
Маҳаллий ошхона ҳам ўзбекистонлик сайёҳга маъқул келмаган. Кўчаларда ҳашаротлар, калтакесак ва турли қумурсқалардан тайёрланган таомлар сотилиши сабабли, у саёҳат давомида фақат мева-чева ва сув билан кифояланганини айтади.
Бироқ, муаллиф шаҳарда маънавий тасалли топиш мумкин бўлган ягона жойни ҳам тилга олиб ўтган:
"Яхшиям, Паттаяда масжид бор экан. Имоми тай миллатига мансуб яхши одам экан. У ерда жон сақладим. Бахт осмонўпар биноларда яшашда эмас, инсоний юксакликда яшашдадир".
Ахлоқсизликка таслим бўлган юрт
Мақолада Таиланд халқининг ўтмишига ҳам тўхталиб ўтилган. Таиланд — тарихан ғарб давлатлари томонидан ҳеч қачон мустамлака қилинмаган, ўз мустақиллигини мардлик ва жасорат билан ҳимоя қилиб келган қадимий ўлка.
Бироқ, муаллифнинг ачиниш билан қайд этишича, ғолиб халқ бугунги кунда "демократия ва эркинлик" байроғи остида кириб келган маънавиятсизликка, ҳайвоний ҳисларга ва ахлоқсизликка таслим бўлган.
Муҳаммад Исмоил ўз постини ватандошларига мурожаат билан якунлаган. Унга кўра, ўз иродасига тўлиқ ишонмаганлар бу шаҳарга асло бормаслиги керак.
Шу каби жойларга яқинларни, фарзандларни юбориш маънавий хавф туғдиради. Энг муҳими, туризм ниқоби остида кириб келиши мумкин бўлган бундай салбий иллатлардан ўзимизни асрашимиз зарурлиги таъкидланган.
"Ўзбек ўзбекни асраши, ҳимоя қилиши керак. Шу дунёқараш кўнглимда бўлгани учун бу фикрларни ёзишга қарор қилдим", — дея хулоса қилади муаллиф.
Маданий
06.07.2026, 15:30
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади
Сиёсат
04.09.2026, 11:27

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 15:31

Таиланддаги мактабда юз берган отишмада икки киши ҳалок бўлди
Жаҳон
07.08.2026, 10:42

Марказий Осиё мамлакатлари учун ягона туристик виза жорий этилиши мумкин
Маданий
03.08.2026, 17:26

Ўзбекистон туризмига қизиқиш 54 фоизга ошди — Expedia Group
Маданий
21.07.2026, 13:10
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
