Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт

Каъбанинг ички тузилиши, Кисванинг яратилиши ва  асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналари ҳақидаги 10 та қизиқарли факт билан танишинг.

Маданий

27.05.2026, 07:48

Улашиш:

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт

Айни кунларда дунёнинг турли бурчакларидан 1,5 миллиондан ортиқ мусулмон Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида йиллик зиёратни адо этмоқда.

Беш кун давом этадиган маросимлар доирасида зиёратчилар Каъбани соат мили ҳаракатига тескари йўналишда бир неча марта айланиб тавоф қиладилар.

Каъба қора рангли, Кисва деб аталувчи мато билан ёпилган бўлиб, унга тилла суви юритиб Қуръон оятлари битилган.

Ушбу мақолада Каъба, унинг ички тузилиши ва ёпинчиғи ҳақида билишингиз керак бўлган 10 жиҳат айтиб ўтилади. Маълумотлар Ал-Жазира нашридан олинди.

 

1. Каъба нима?

Араб тилида “куб” маъносини англатувчи Каъба Ислом динидаги энг муқаддас маскан бўлиб, Маккадаги Масжид ул-Ҳарамнинг марказида жойлашган.

Дунё мусулмонлари беш вақт намоз ўқиётганда қаерда бўлишидан қатъи назар, қибла деб аталувчи томонга юзланади.

Каъбанинг баландлиги 13,1 м (43 фут), узунлиги 12,8 м (42 фут) ва эни 11,03 м (36 фут) ни ташкил этади.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

 

2. Каъбанинг тарихи

Мусулмонлар эътиқодига кўра, Каъба илк бор Иброҳим пайғамбар ва унинг ўғли Исмоил пайғамбар томонидан Аллоҳнинг амрига итоат этган ҳолда ибодатгоҳ сифатида қурилган.

Исломнинг муқаддас китоби Қуръонда Каъба ҳақида бир неча бор, жумладан, Иброҳим ва Исмоил унинг пойдеворини кўтарган вақт ҳам зикр қилинган.

Исломдан аввал Каъба турли араб қабилаларининг сиғинадиган жойи бўлган. 

622 йили ўз издошлари билан Мадинага ҳижрат қилган Муҳаммад пайғамбар милодий 630 йилда Маккага қайтиб, Каъбани бутлардан тозалаган ва уни тавҳид (яккахудолик) ибодатгоҳига айлантирган.

Маккага ҳар йили 20 миллиондан ортиқ киши Ҳаж ва Умра зиёрати учун келади.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

“Масжидул Ҳаром” масжиди, 1889 йил

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Макканинг ҳукмрон оиласига мансуб тўрт киши, 1889 йил

 

3. Каъба ичида нима бор?

Каъбанинг шимоли-шарқий томонида икки метрдан баландроқда олтин эшик жойлашган. 280 кг соф олтиндан ясалган ушбу эшикнинг баландлиги 3,11 метр (10 фут), эни эса 1,9 метрни (олти фут) ташкил этади.

Одатда, эшик йилига икки марта ички қисмини ювиш маросими учун очилади.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Каъбанинг ички қисми жуда оддий бўлиб, у ерда томни кўтариб турувчи учта ёғоч устун ва томга олиб чиқувчи зинапоя бор.

Поли ва деворлари мармар билан қопланган, шифтда Усмонийлар даврига оид қандиллар осилган.

Каъбанинг ички матолари деворларининг бир қисмини безаб туради ва тарихан улар зиг-заг услубида тўқилган қизил, яшил ҳамда тўқ кўк рангларда бўлган.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt
Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Каъбанинг ички деворларига тутилган яшил кисва парчаси. Доҳадаги Ислом санъати музейи

 

4. Кисва нима?

Кисва — Каъбани ёпиб турадиган қора ипак мато. Бу ном арабчадаги “ёпмоқ” ёки “ўраб қўймоқ” маъносини англатувчи к-с-в ўзагидан келиб чиққан бўлиб, дастлаб ҳар қандай либос ёки ёпинчиқни билдирган. Вақт ўтиши билан бу атама айнан Каъба ёпинчиғига нисбатан қўлланила бошлаган.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Ҳаж пайтида Каъбага яқинлашишни истаган зиёратчилар кўплиги сабабли,  асраш ва ҳимоя қилиш мақсадида унинг пастки этаклари эҳтиёткорлик билан юқорига кўтариб қўйилади.

Кисванинг асосий унсури Каъбани ёпиб турувчи қора ипак мато бўлиб, тарихан фақат шу қисмнинг ўзи Кисва деб аталган. Унинг баландлиги 14 метр, ўзи эса 47 та алоҳида мато бўлагидан иборат.

Деворларнинг тахминан учдан икки қисми баландлигида кенглиги 95 см ва узунлиги 47 м бўлган безакли камар – кашта тикилган ҳизам ўтган.

Каъба эшиги тепасида ситара ёки бурқа деб номланувчи парда осилган. Бу Кисванинг энг кўп безак берилган қисмидир.

 

5. Каъбанинг усти нега ёпилади?

Каъба уни ҳимоялаш, улуғлаш ва зийнатлаш учун ёпиб қўйилади.

Каъбани биринчи бўлиб ким Кисва билан ёпганлиги номаълум, аммо тарихчилар орасида энг кенг тарқалган қарашга кўра, бу анъана исломдан аввалги даврларга бориб тақалади.

Кўпчиликнинг фикрича, Яман подшоҳи Тубба Асъад Комил милодий 400 йилда Каъбани Ямандан келтирилган махсус мато билан ёпган биринчи шахс бўлган.

Бошқа бир назарияга кўра, Каъбани биринчи бўлиб Исмоил пайғамбарнинг ўзи ёпган, бироқ буни тасдиқловчи аниқ далил мавжуд эмас.

Агар у Каъбанинг устига ёпинчиқ ёпган бўлса ҳам, эҳтимол бу бутун иншоотни эмас, балки унинг бир қисминигина қоплаган.

 

6. Кисва қандай матодан тайёрланади?

Бугунги кунда Кисва табиий ипакдан тикилади. Аммо тарих давомида Каъбани ёпиш учун турли хил матолардан фойдаланилган.

Дастлабки Кисвалар одатда зиғир, пахта ва жун каби табиий толалардан тайёрланган. Шунингдек, айрим тарихий манбаларда, айниқса, исломгача бўлган даврда чарм ва ҳайвон териларидан фойдаланилгани ҳам қайд этилган.

Матонинг танланиши ва Кисванинг қаерда ишлаб чиқарилиши кўпинча толаларнинг мавжудлигига ҳамда ҳар бир давр мусулмон ҳукмдорларининг диди ва таъсирига боғлиқ бўлган.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Арабистон илк ислом халифалигининг маркази бўлса-да, Кисва Мисрда тайёрланган. Ўша даврда Мисрда тўқимачилик саноати анча ривожланган бўлиб, унинг марказида қирол ҳомийлигидаги давлат устахоналари, яъни, Кисва тўқиб тайёрланадиган Домят ва бошқа шаҳарларда “Тироз” корхоналари бор эди.

Кейинчалик Кисва Умавийлар даврида Дамашқда, Аббосийлар даврида Бағдодда ва шунингдек, Яманда ҳам тайёрланган. Сўнгра бу анъана Айюбийлар, Мамлуклар ва Усмонлилар даврида давом этиб, Усмонли империяси тугагач, Саудия Арабистонидаги Саудлар сулоласига ўтган.

 

7. Кисванинг оғирлиги ва нархи қанча?

Бугунги кунда Кисва тахминан 670 кг табиий ипакдан тайёрланиб, унга тахминан 120 кг 24 каратли олтин ип ва 100–120 кг кумуш ип билан кашта тикилади.

Маккадаги Кисва фабрикасида замонавий технологиялар, анъанавий тўқув дастгоҳлари ва араб хаттотлиги усулларини уйғунлаштирган ҳолда 240 дан ортиқ киши ушбу ёпқични тайёрлаш билан шуғулланади.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Кисвани тайёрлаш бир неча босқичдан иборат пухта жараённи ўз ичига олади.

Италиядан келтириладиган ипакнинг толасидаги табиий мумни кетказиш учун аввал у совуқ сувда махсус ювиш воситалари ва зайтун мойидан тайёрланган совун билан ювилади. Ва ипак ўзининг табиий рангини тиклаши учун тахминан 90 °C ҳароратдаги иссиқ сувда бир неча марта ювилиб, шундан сўнг қора рангга бўялади.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Тахминларга кўра, Кисванинг ўтмишдаги нусхалари анча содда бўлган. Аммо бугунги кунда уни тайёрлаш харажати 25 миллион Саудия риёлидан (ўртача 6,65 миллион доллар) ошади.

 

8. Кисвага нима ёзилган?

Кисва турли Қуръон оятлари ва иборалари билан безатилган. Улар орасида шаҳодат калимаси, шунингдек, ҳаж ва Каъбанинг муқаддаслиги ҳамда Аллоҳни зикр қилиш билан боғлиқ оятлар бор.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

 

9. Кисва доим қора рангда бўлганми?

Кисва матосининг ранглари тарих давомида ўзгариб турган: унда оқ, яшил, сариқ ва қора ранглардан фойдаланилган.

Сурияда тайёрланган Кисвалар қизил, яшил, сариқ ва оқ рангларда эди ва бу ранглар ислом санъатида жуда узоқ тарихга эга.

Аббосийлар даврида қора ранг кўпинча Кисванинг ўзига хос ранги ҳисобланган.

Исломдан аввал Яманда тайёрланган Каъба Кисваси йўл-йўл матодан тикилган бўлиши мумкин, чунки Яман тўқимачилик маҳсулотлари кўпинча йўл-йўл бўлган.

Шунингдек, дастлабки Кисвалар қизил ва яшил чизиқли бўлган деган тахминлар ҳам бор.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

1976 йил. Саудия Арабистони, Макка шаҳри. Ҳукумат муассасасида Кисвага қўлда кашта тикаётган ҳунарманд

 

10. Кисва қанча вақтда бир алмаштирилади?

Кисва йилига бир марта Каъбанинг эски ёпинчиғини олиб, янгисини ўрнатишга масъул бўлган махсус ишчилар жамоаси томонидан алмаштирилади.

Эски Кисва ечиб олингач, у дастлаб ишлаб чиқарилган фабрикага қайтарилади.

“У ерда Кисва бир неча босқичда амалга ошириладиган сақлаш ва тақсимлаш жараёнидан ўтказилади”, — деди Босния ва Герсеговинадаги Зенитса университети исломшунослик профессори Эсмир Ҳалилович “Ал-Жазира” телеканалига.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Кисванинг олтин ёки кумуш кашталар, Қуръон оятлари ёки нақшинкор безаклари бўлган энг қимматли қисмлари эҳтиёткорлик билан кесиб олинади.

Бу бўлаклар кўпинча музейларга ҳадъя қилинади ёки Саудия Арабистонининг тегишли идоралари орқали расман сўров юборган муассасаларга топширилади.

Бошқа қисмлари ҳам кичикроқ бўлакларга бўлиниб, ҳукумат амалдорлари, ташкилотлар ҳамда Саудия Арабистонида аккредитациядан ўтган хорижий элчихоналар вакилларига тарқатилади.

Muqaddas Ka’ba ichkarisi va uni qoplab turuvchi  Kisva - muhim 10 fakt

Бундан ташқари, алмаштириш маросимининг ўзида иштирок этаётган кишиларга ҳам баъзан кичик бўлаклар берилади. Булар одатда катта моддий қийматга эга бўлмаган оддий парчалардир.

Халиловичнинг айтишича, айнан шу тарқатиш жараёни туфайли Кисва парчаларининг айримлари очиқ бозорга чиқади ва уларни вақти-вақти билан онлайн савдода ҳам учратиш мумкин.

ИСОМИДДИН ЖУМАНАЗАРОВ тайёрлади

мавзуга оид янгиликлар

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратининг энг муҳим босқичлари қизғин давом этмоқда. Бу йилги мавсумда миллионлаб мусулмонлар Макка ва муқаддас қадамжоларда жам бўлиб, асосий диний амалларни бажармоқда.

Жаҳон

26.05.2026, 14:28

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

2026 йил 12 октябрь куни бўлиб ўтган «Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Спорт

13.10.2026, 09:58

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади

Тўрт давлат Яман ҳусийларининг Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужумларини кескин қоралаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.10.2026, 15:34

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар шифохонадан чиқарилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 12:41

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди

Ҳусийларнинг билдиришича, улар Яманда қайта авж олган фуқаролар урушида ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаётгани сабабли Саудия Арабистонига ҳужум қилмоқда.

Жаҳон

09.10.2026, 16:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →