Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06
Улашиш:
Саудия Арабистони дунёнинг энг йирик ҳарбий бюджетга эга давлатларидан: йилига 80 миллиард доллар. Қаршисида эса Яқин Шарқнинг қашшоқ давлатидаги исёнчилар гуруҳи – ҳусийлар. Бироқ ўн йилдан ортиқ вақт ўтдики, сўнгги русумдаги Америка қуроллари ва юзлаб замонавий техникаларга эга Саудия Арабистони ҳусийлар билан урушда ғолиб бўлгани йўқ.
Ҳусийлар ўзи ким?
Ҳусийлар номи уларнинг ғоявий етакчиси Ҳусайн Бадриддин ал-Ҳусийдан олинган. Бу зайдий мазҳабига амал қилувчи қуролли ва сиёсий ташкилот бўлиб, Яманнинг шимоли-ғарбидаги Саъда губернатлигида пайдо бўлган. Улар ўзларини “Ансоруллоҳ” деб аташади.
1992 йилда Ҳусайн ал-Ҳусий ва Муҳаммад Аззан “Ёш мўминлар форуми” деб аталадиган диний-маданий уюшмани ташкил қилди. Кейинчалик у икки оқимга бўлиниб кетди: бири тинч йўл тарафдори, иккинчиси қуролли кураш тарафдори. Ҳусийлар айнан шу иккинчи оқимдан чиққан.
Зайдийлар Шимолий Яманни асрлар давомида бошқарган. 1962 йилда уларнинг қироллиги ағдарилди, ўрнига республика ўрнатилди. Ҳусийлар ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинаётганини, ўз мавқейини йўқотганини даъво қилиб, исён кўтарди. 2004 йилда “Саъда уруши” бошланди. Ўша йилнинг сентябрида Ҳусайн ал-Ҳусий ўлдирилди, ҳаракатга эса укаси Абдулмалик ал-Ҳусий раҳбарлик қила бошлади.
2011 йилдаги “Араб баҳори” Яманни янада заифлаштирди. 2014 йилда ҳусийлар пойтахт – Санони эгаллаб олди. 2015 йил 26 мартдан Саудия Арабистони Бирлашган Араб Амирликларини ҳам ўз ичига олган коалиция билан Яманда ҳарбий ҳаракатлар бошлади. Ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга ҳаво зарбалари берилди, денгиз ва ҳаво блокадаси жорий этилди.
Қироллик икки сабабга кўра можарога аралашди. Биринчидан, Саудия Арабистони ўзининг жанубий чегарасида жойлашган, шиа мазҳабига эргашувчи ҳусийларга хавфли таҳдид сифатида қаради. Иккинчидан, ҳусийларни ўша пайтда Саудия Арабистонининг минтақадаги асосий рақиби бўлган Эрон яширинча дастаклаётган эди.
Саудия Арабистони қуруқлик орқали бостириб кириш ўрнига ҳаво зарбалари ва блокада қилишни танлади. Чунки ҳусийлар Яманнинг энг зич аҳоли яшайдиган ғарбий қисмидаги тоғли ҳудудларини назорат қиларди. Бундай шароитда қуруқлик орқали уруш олиб бориш анча қонли бўлиши, якуни эса мағлубият билан тугаши ҳеч гап эмасди.
Саудия ҳужумлари оқибатида Яманда юз минглаб одам ҳалок бўлди, аммо ҳеч ким ғалаба қозонмади. Аксинча, уруш боши берк кўчага кириб қолди.
2022 йил апрель ойида сулҳ тузилди. Аммо бу ҳам тўлиқ тинчликка олиб келмади.
2023 йилда Исроилнинг Ғазодаги урушига жавобан ҳусийлар Қизил денгизда тижорат кемаларига ҳужум қила бошлади. Натижада 2025 йилда эса АҚШ ҳусийларга алоқадор деб ҳисобланган ҳудудларга мингдан ортиқ зарба берди. Вашингтоннинг мазкур ҳарбий кампанияси 6 май куни АҚШ ва ҳусийлар ўртасида сулҳ тузилгач, якунланди.
Бу йиллар ҳусийлар учун йўқотиш эмас, балки тайёргарлик даври бўлди. Улар қурол захираларини тўлдирди, Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”дан техник тажриба ва технология олди. Шунингдек, Яман ҳукуматида ишлаган кўплаб собиқ ҳарбийларни ҳам ўз сафига қўшди.
Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Пул, техника ва йирик иттифоқчиларга қарамай, Саудиянинг ҳусийларни тор-мор этолмаслигига бир қанча сабаблар мавжуд.
Биринчиси – уруш мантиғи. Ҳусийларга мутлақ ғалаба керак эмас; улар учун энг муҳими – Саудияни мақсадига эриштирмаслик ва урушни узоқ муддатли ҳамда харажатли қилиш. Таҳлилчилар фикрича, ҳусийларнинг маҳаллий шароитларни ва географик жойлашувларни пухта билиши энг катта афзаллигидир.
Иккинчи сабаб – фақат ҳаводан зарбалар бериш самарасиз. Саудия ўн йил олдин танлаган ҳаво зарбалари ва блокада тактикасида қолмоқда. Булар жиддий босим ўтказса-да, қуруқликдаги қўшинсиз ҳусийларга жиддий талафот етказа олмайди. Ҳусийлар Яман аҳолисининг қарийб 60–65 фоизи яшайдиган ҳудудларни назорат қилади.
Учинчи сабаб – Саудия суянадиган гуруҳларнинг бўлиниб кетгани. Ҳусийларга қарши курашаётган кучлар ягона қўмондонлик остида бирлашмаган. Турли гуруҳлар ўртасидаги рақобат ва келишмовчиликлар Саудияга ягона, интизомли ва марказлашган қуруқлик қўшинларидан фойдаланишни мушкуллаштирди.
Тўртинчи сабаб – АҚШ иштирокининг йўқлиги. Хабарларга кўра, жорий йил валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Трампга бир неча марта қўнғироқ қилиб, ҳусийларга қарши ҳарбий операция ўтказишни сўраган. Аммо АҚШ Қироллик сўровини рад этиб, бевосита ҳарбий операцияда қатнашмади.
Мусулмон “НАТО”си ҳусийларга қарши
Макка битими Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия ўртасидаги ҳарбий иттифоқ ҳисобланади. Унда НАТОнинг 5-моддасига ўхшаш ўзаро мудофаа банди мавжуд. Яъни, уч давлатдан бирига қилинган ҳар қандай қуролли ҳужум учаласига қарши ҳужум сифатида баҳоланади.
Сентябрь бошида Макка иттифоқи амалда ишга тушиши мумкинлиги ҳақида гаплар пайдо бўлди. Бироқ Туркия ва Покистон расмийлари битим мавжуд можароларга тааллуқли эмаслигини, шунингдек, келишув ҳали икки давлат парламенти томонидан ратификация қилинмаганини таъкидлашди.
4 октябрь куни Саудия Арабистони ва Яман ҳукумат кучлари ҳусийларга қарши янги ҳужум бошланганини эълон қилди. Уларнинг баёнотига кўра, энди мақсад шунчаки илгари бой берилган ҳудудларни қайтариб олиш эмас, балки бутун мамлакатни ҳусийлардан тозалашдир.
Шундан сўнг, Макка битими доирасидаги вазият ҳам кутилмаганда ўзгарди. 5 октябрь куни Туркия ва Покистон Макка битими бўйича мажбуриятларини амалда ишга туширишини, Саудия Арабистонига келишилган ҳарбий куч ва имкониятларни тезкор жойлаштириш чораларини кўришини маълум қилди.
Бу воқеалар янада хатарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки Шимолий Яманда ўнлаб йиллар давомида мавжуд бўлиб келган ҳусийлар ҳозир анча яхши молиялаштирилган ва мустаҳкам ўрнашган.
Бундан ташқари, ҳусийларни бутунлай йўқ қилишга уриниш Эроннинг тўғридан-тўғри жавоб қайтаришига сабаб бўлиши мумкин. Туркия ва Покистон қўшинларининг Саудия Арабистонида жойлаштирилиши эса можарони минтақавий урушга айланиб кетиш хавфини оширади.
мавзуга оид янгиликлар

Ар-Риёд аэропортига уюштирилган ҳужумларда 3 нафар Қироллик фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон
09.10.2026, 16:12

Ямандаги ҳусийлар янги уруш бошламоқда
Жаҳон
28.07.2026, 13:45

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди
Жаҳон
13.10.2026, 15:59

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди
Жаҳон
22.09.2026, 11:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
