«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.
Маданий
10.11.2026, 11:53
Улашиш:

Россиянинг «Союзмультфильм» киностудияси Ўзбекистон билан узилиб қолган анимация ҳамкорлигини қайта йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр. Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон — Россия медиафорумида маълум қилди.
Унинг айтишича, томонлар ўзбек халқ эртаклари, афсона ва ривоятлари асосида янги анимацион асарлар яратиши мумкин. Слашчёва, шунингдек, миллий қаҳрамонларни замонавий мультимедиа маҳсулотлари орқали янги авлодга танитиш муҳимлигини таъкидлаган.
«Союзмультфильм»нинг Ўзбекистон билан тарихий алоқалари
Юлиана Слашчёва киностудиянинг Ўзбекистон билан тарихий боғлиқлигини ҳам эслатди. 1941–1945 йилларда «Союзмультфильм» жамоаси эвакуация қилинган даврда Тошкент ва Самарқандда фаолият юритган.
Кейинчалик студия ўзбек халқ эртаклари асосида ҳам анимацион асарлар яратган. Жумладан, 1965 йилда Хўжа Насриддин ҳақида мультфильм ишланган. 1978 йилда эса «Союзмультфильм» ва «Ўзбекфильм» ҳамкорлигида «Алим ва унинг эшаги» мультфильми суратга олинган.
Янги қўшма лойиҳалар ва аниматорлар учун имкониятлар
Слашчёванинг фикрича, бугун ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари асосида қўшма анимацион лойиҳалар яратиш учун имкониятлар мавжуд. У анъанавий анимация тажрибасини янги технологиялар ва ёш ижодкорларнинг ғоялари билан уйғунлаштириш зарурлигини қайд этган.
Шунингдек, «Союзмультфильм» ўз тажрибасини ўзбекистонлик мутахассислар билан бўлишишга тайёр. Киностудия ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўртасида ўзбекистонлик анимация режиссёрлари ва продюсерлари учун стажировкалар ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.
Слашчёва, шунингдек, студия тажрибасида машҳур анимацион қаҳрамонлар иштирокида сериаллар, бадиий фильмлар, компьютер ва мобил ўйинлар ҳамда комикслар яратилаётганини айтган. Унинг фикрича, бу ёндашув ўзбек халқ эртаклари ва афсоналари қаҳрамонларини ҳам янги форматларда оммалаштиришга хизмат қилиши мумкин.
Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик
Юлиана Слашчёва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан ҳам танишган. У марказда тарих ва маданият интерактив, содда ҳамда тушунарли шаклда тақдим этилганини юқори баҳолаган.
Слашчёва марказ билан тарихий меросни замонавий мультимедиа воситалари орқали тарғиб қилиш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

2026-йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83 фоизи Қозоғистонга йўл олган
Ўзбекистон
07.09.2026, 14:31

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон
24.08.2026, 15:10
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
