Мамлакат олтин захираси рекорд даражада ошди

2025 йил июль ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари миқдори 48,74 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Улашиш:

Mamlakat oltin zaxirasi rekord darajada oshdi

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 193,7 миллион долларга кўп. Йил бошидан буён мамлакатнинг олтин-валюта захираси 7,56 млрд долларга ўсган.

 

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми 20 минг трой унцияга (0,6 тонна) камайиб, 11,7 миллион троя унциясини (363,9 тонна) ташкил этди. Шунга қарамай, олтин захираларининг қиймати нарх ўсиши ҳисобига 38,68 миллиард долларга етди. Бу янги рекорд кўрсаткич. Июнь ойидаги кўрсаткичдан 265 миллион долларга кўпдир.

 

Валюта захиралари эса 63,3 миллион долларга қисқариб, 9,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу февраль ойидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

 

Жаҳон олтин кенгаши маълумотларига кўра, июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди. 2025 йил июнь ойида дунё марказий банклари жами 22 тонна олтин сотиб олган. Бу кетма-кет учинчи ойда ойлик асосда талабнинг бироз ортганини англатади. Июнда Ўзбекистон 9 тонна олтин сотиб олди. Мамлакат тўрт ой давом этган “сотув режимидан” чиқиб, яна олтин жамғаришни бошлаган.

мавзуга оид янгиликлар

Жаҳон иқлим индекси: Ўзбекистон 53-ўринда

Рейтинг тўрт асосий йўналишдан иборат: иссиқхона газлари эмиссияси, қайта тикланувчи энергия улуши, энергия самарадорлиги ва иқлим сиёсати. Рейтингда 1–3-ўринлар талаблар тўлиқ бажарилмагани сабабли бўш қолдирилган. 4-ўринни Дания, 5-ўринни Буюк Британия эгаллаган. Кейингилари орасида Марокаш, Чили, Люксембург, Литва ва 10-ўринда Нидерландия қайд этилган.

Ўзбекистон

02.12.2025, 10:10

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters

Трамп Оқ уйда C5+1 формати доирасидаги беш давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашувда айрим мамлакатлар тез орада Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкинлигини айтиб ўтган. Қозоғистон ушбу келишувга қўшилганидан сўнг, Озарбайжон ҳамда Ўзбекистон ҳам келгусида Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Шунингдек, манба хабарида ушбу давлатларнинг Исроил билан яқин алоқаларга эга эканлиги алоҳида таъкидланган.

Сиёсат

08.11.2025, 15:19

АҚШ Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилади

Сенатор Жеймс Риш АҚШ Конгрессида Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди. Сенаторнинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари «ўта мураккаб геосиёсий қуршовда» қолган.

Ўзбекистон

07.11.2025, 15:06

Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади — Трамп

АҚШ президенти ижтимоий тармоқлардаги чиқишида Ўзбекистон келгуси ўн йил ичида АҚШ иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритишини маълум қилди. Маълумот учун, жорий йил бошида “Uzbekistan Airways” компанияси 8 миллиард долларлик Boeing 787 Dreamliner самолётларини харид қилиш бўйича шартнома имзолаган.

Иқтисодиёт

07.11.2025, 11:03

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги тузатишлар маъқулланди. Ўзбекистонда вазият қандай?

Қозоғистон Мажлиси ОАВ, ижтимоий тармоқлар, кино ва рекламада ЛГБТ тарғиботини тақиқлашни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Ҳужжатда сўз ЛГБТ шахсларини тақиқлаш ҳақида эмас, балки ушбу мавзуларни тарғиб қилувчи материалларнинг тарқалишини чеклаш ҳақида кетмоқда.

Ўзбекистон

30.10.2025, 11:44

Bugun havo biroz bulutli boʻladi

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади

18 октябрь шанба куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади ёғингарчилик кутилмайди. 

Ўзбекистон

18.10.2025, 09:12

сўнгги янгиликлар

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона

Жиноят содир этган шахсларни жамиятдан ажратиш ва давлат барқарорлигини сақлаш мақсадида турли даражадаги қамоқхоналар фаолият юритади. Бироқ дунёда шундай муассасалар ҳам борки, улар оддий жазони ижро этиш жойи эмас, балки қаттиқ режим, тотал назорат ва психологик босимнинг энг юқори нуқтасига айланган ташкилотлардир.

Жаҳон

09.12.2025, 19:00

Reuters: Google ва Apple Марказий Осиё мамлакатларини хакерлик ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди

Google Марказий Осиё давлатларини киберҳужумлар хавфи айниқса юқори бўлган ҳудудлар рўйхатига киритган. Жумладан, компания хабарида Қозоғистонда Intellexa компаниясига тегишли шпионлик дастурларидан фойдаланиш ҳолатлари аллақачон қайд этилгани таъкидланган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 16:03

Ўзбекистонда 70 га яқин онлайн қимор платформалари блокланди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонда букмекeрлик хизматларини тарғиб қилувчи 70 га яқин сайт блокланганини маълум қилди.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:48

Марказий Банк пластик картадан ноқонуний пул ечиб олиниши юзасидан муносабат билдирди

Қайд этилишича, фуқароларнинг Humans иловаси орқали маблағлари ечиб олингани ҳақидаги илк мурожаатлар Марказий банкка 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида келиб тушган. Шундан сўнг Марказий банк ўз ваколатлари доирасида Octagram АЖ (Paylov — савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликларни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини вақтинча тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 14:40

Нега пластик карталардан пул ечиб олинмоқда?

Сўнгги кунларда фуқаролардан пластик карталаридан уларнинг хабари ва розилигисиз пул маблағлари ечиб олинаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Эътиборли жиҳати шундаки, жабрланувчилар ҳеч қандай шубҳали файлларни юкламаган, SMS-кодларни киритмаган ва шахсий маълумотларини ҳеч кимга тақдим этмаган.

Ўзбекистон

09.12.2025, 11:39

Япония шимолида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди, 30 дан ортиқ киши жабрланди

8 декабрь кечаси Япониянинг Аомори префектураси шарқида, Тинч океани ҳудудида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Оқибатда 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Санаэ Такаити маълум қилди.

Жаҳон

09.12.2025, 10:22

Ҳаётингизда Конституциянинг роли қандай?

Ўзбекистон Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан ижодий гуруҳимиз кўчада юртдошлар ўртасида кичик сўровнома ўтказди. Сўровнома давомида фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билими, унга бўлган муносабати ва шахсий фикрлари ўрганилди. 

Ўзбекистон

09.12.2025, 10:14

Тошкентда йўл ҳаракатини бошқариш бўйича янги марказ иш бошлайди

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракатини бошқариш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида янги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилади. Шунингдек, пойтахт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Хитой банкдан 271 млн доллар кредит жалб қилиниб, 2030 йилгача 150 минг ўринли тўхташ жойлари барпо этилиб, Тошкент метрополитени узунлиги 103 километргача етказилади ҳамда пиёдалар ва велосипед йўлаклари кенгайтирилади.

Ўзбекистон

09.12.2025, 09:01

Конституция куни муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 615 нафар маҳкум афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

08.12.2025, 11:58

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит орқали ўтказиш тақиқланган товарлар бўйича ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Янги тизим ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун очиқ тарзда мавжуд бўлади.

Иқтисодиёт

08.12.2025, 10:15

Ўзбекистонда банк карталари сони кескин ошиб бормоқда

Ўтган уч йил давомида мамлакатда муомаладаги банк пластик карталари сони икки баробарга ошди. Шу билан бирга, тўлов терминаллари миқдори қисқариб бораётган бўлса-да, банкоматлар ва инфокиосклар сони ўсишда давом этмоқда.

Ўзбекистон

08.12.2025, 09:26

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метрополитенида бир қатор бекатларда кассалар фаолияти тўхтатилмоқда. 2025 йил 9 декабрдан бошлаб жами 16 та бекатда кассалар ёпилиб, уларнинг ўрнида QR-кодли чипталар берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилади.

Ўзбекистон

06.12.2025, 15:58