Саудия Арабистонида мушкул аҳволда қолган бир гуруҳ зиёратчилар Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонига Умра амалларини бажариш учун борган ва мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди "Дунё" АА мухбири.
Ўзбекистон
18.09.2025, 16:25
Улашиш:

Бош консулхонадан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон фуқароси Д.И. ариза билан мурожаат қилиб, сайёҳлик фирмаларидан бири томонидан Умра амалларини бажариш учун келган 50 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар Маккада Ватанга қайтиш учун авиачипталарсиз қолиб кетгани боис, уларни Ўзбекистонга қайтариб юбориш масаласида амалий ёрдам сўраган.
Таъкидланишича, тақдим этилган авиачиптага биноан, зиёратчилар жорий йил 15 cентябрь куни Умра ибодатларини якунлаб, "Centrum Air" авиакомпаниясининг "Жидда – Тошкент" йўналишидаги самолёти билан Ватанга қайтишлари керак бўлган.
Бироқ, сайёҳлик фирмаси томонидан зиёратчиларнинг Ватанга қайтиб кетмаслик сабаби тушунтирилмаган, фақат яқин кунларда Ўзбекистонга қайтиб кетишлари мумкинлиги айтилган. Зиёратчиларнинг аксарияти ёши кексалар ва аёллар бўлгани туфайли улар ваҳимага тушиб қолган.
Бош консулхона вакиллари сайёҳлик компанияси масъул ходими билан боғланиб, зиёратчиларни хавфсиз ва тез фурсатларда Ўзбекистонга қайтариш масаласини муҳокама қилди.
Фирма вакилларига кўра, авиачипталарга масъул ҳамкорлар билан юзага келган баъзи муаммолар боис, зиёратчиларга олдиндан режалаштирилган йўналишга авиачипталарни ўз вақтида сотиб олишнинг имкони бўлмаган.
Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинди ва фирмага зиёратчиларни меҳмонхона билан таъминлаш ҳамда авиачипталар харид қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Барча ҳамюртларимиз вақтинча Макка шаҳридаги "Samaa Al-Misk Hotel" меҳмонхонасига жойлаштирилди.
Олиб борилган музокаралар натижасида сайёҳлик фирмаси томонидан зиёратчилар учун авиачипталар харид қилинди. Зиёратчилар 17 сентябрь куни "Fly Khiva" авиакомпаниясининг "Мадина – Тошкент" йўналишидаги самолёти билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Ўзбекистон
18.09.2025, 16:25
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Саудия Арабистони иккита янги алкогол дўконини очади — Reuters
Жаҳон
26.11.2025, 08:26

Муҳаммад Абунайян: “Ўз халқини Сиз каби севадиган давлат раҳбарини учратмадим”
Ўзбекистон
16.10.2025, 16:03

Шавкат Мирзиёев Саудия инвестициялар вазирини қабул қилди
Сиёсат
15.10.2025, 14:36

Макка ва Мадинада қушларга дон сочганлар катта миқдорда жаримага тортилади
Жаҳон
13.10.2025, 11:16
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
