updated: 22.03.2026, 17:45

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 3,5 миллиард долларга етказилади

Президентнинг 2025 йил 8 октябрдаги фармонига мувофиқ, иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Улашиш:

Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 3,5 миллиард долларга етказилади

Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини жадал ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсад қилинган.

Асосий кўрсаткичлар:

2026 йилда экспорт ҳажми 3,5 млрд долларга, 2027 йилда эса 4 млрд долларга етказилади;

Табиий газ билан таъминланган иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш ҳажми 2026 йилда 620 минг тонна, 2027 йилда 670 минг тонна бўлади;

Иссиқхона маҳсулотлари экспорти улуши 30 фоиздан 70 фоизгача оширилади;

2026 йилда 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар майдонга мева ва сабзавот кўчатлари экилади.

Бериладиган имтиёзлар:

2026 йил 1 январдан 2028 йил якунигача ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади;

2025 йил 1 октябр ҳолатигача бўлган солиқ қарзлари фоизсиз 2028 йил охиригача узайтирилади;

Маъмурий ва молиявий жарималар ҳамда ҳисобланган пенялар бекор қилинади;

Инкассо топшириқномалари қайтариб олинади;

Иссиқхона ерлари учун солиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ставкалари бўйича ҳисобланади;

Ер фонди тоифасини ўзгартирмасдан иссиқхона инфратузилмаси объектларини қуришга рухсат берилади (қозонхона, қадоқлаш цехи ва бошқалар).

Қўшимча қўллаб-қувватлов:

Иссиқлик ва совитиш хизматлари учун харажатларнинг 50 фоизи миқдорида имтиёзли кредитлар (йиллик 14%) ажратилади;

Энергия самарадорлиги ускуналари ўрнатиш харажатларининг 20 фоизи давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Иқтисодиёт

14.10.2025, 18:50

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45