Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда.
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
Улашиш:

2023 йил апрелида Судан армияси ва ҳарбийлашган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (РСФ) ўртасидаги уруш бошланганидан буён Суданда 5,6 миллион бола туғилган.
Бу миллионлаб аҳоли кунига атиги бир маҳал овқат билан кун кечираётган мамлакатда ҳар куни 5000 нафар гўдак туғилаётганини англатади.
“Бу болалар тиқилинч бошпаналарда, етарли жиҳозланмаган, шикастланган тиббиёт муассасаларида ёхуд оиласи бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрган пайтда дунёга келмоқда”, – дейди “Save the Children” ташкилотининг Судандаги ваколатхонаси раҳбари Муҳаммад Абдиладиф.
Унинг қўшимча қилишича, болалар, ҳатто можаро шароитида ҳам, ғамхўрлик ва ҳимояга олиниш ҳуқуқига эга.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 2023 йил 15 апрелда бошланган жанглар ўн минглаб одамнинг умрига зомин бўлган, 12 миллион кишини ўз уйини тарк этишга мажбур қилган ва дунёдаги энг даҳшатли гуманитар инқирозни юзага келтирган.
Ҳар икки томон ҳам уруш ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизими таназзул ёқасида
Кенг кўламли зўравонликлар ва фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумлар мамлакатнинг шусиз ҳам заиф соғлиқни сақлаш тизимини ҳаддан ташқари зўриқтириб, миллионлаб оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётини жиддий хавф остига қўйган.
Туғиш пайтидаги оналар ўлими даражаси 12 фоиздан ошди: 2022 йилда ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа 263 та ўлим ҳолати тўғри келган бўлса, 2025 йилда кўрсаткич 295 тага етди.
Можаролардан жабр кўрган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг 80 фоизигача фаолиятини тўхтатган, ишлаётганлари эса таъминот воситалари, дори-дармон, ходимлар ва ёқилғи танқислигига дуч келмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Суданда уруш бошланганидан бери тиббиёт муассасаларига 200 га яқин ҳужум уюштирилганини тасдиқлади. Уларнинг оқибатида 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Март ойида Шарқий Дарфурдаги “Ад-Дуайн” ўқув шифохонасига дрон орқали қилинган ҳужумда камида 64 киши, жумладан, 13 нафар бола ва бир неча тиббиёт ходими вафот этди, шифохона эса бутунлай яроқсиз ҳолга келди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларига қилинган ҳужумлар оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг зарурий тиббий ёрдам олиш имкониятига жиддий ва доимий путур етказади.
“Можарода иштирок этаётган барча томонлар тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаши ва шошилинч ёрдамга муҳтож оилаларга етиб бориш учун йўл очиши шарт”, — деди Абдиладиф.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
