updated: 22.03.2026, 18:01

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Ташкилот геолокация орқали тасдиқланган бир нечта сурат ва видеоларни таҳлил қилди. Улар турар-жой маҳалласи устида ҳавода портлатилган фосфор снарядлари ҳамда уйлар ва автомобилларда ёнғинлар келиб чиққанини кўрсатди.

 

 

Оқ фосфор ҳаво билан алоқага кириши билан дарҳол ёниб кетадиган жуда хавфли кимёвий модда ҳисобланади. У артиллерия снарядлари, бомбалар ва ракеталар таркибида қўлланилиб, портлаш пайтида юқори ҳарорат ва қалин оқ тутун ҳосил қилади. 

 

 

Бу модда тарқалганда атрофдаги уйлар, автомобиллар, ўрмонлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларида тезда ёнғин келиб чиқиши мумкин. Оқ фосфор инсон терисига тегса, у катта куйишларга ва суяккача етадиган оғир жароҳатларга сабаб бўлади. 

 

 

Шунингдек, унинг тутуни нафас олиш тизимига зарар етказиб, заҳарланиш, кўз ва ўпка шикастланишига олиб келиши мумкин. Бундай жароҳатлар кўпинча узоқ муддатли азоб ва доимий тиббий муолажаларни талаб қилади.

Human Rights Watch таҳлилига кўра, Ёҳморда қўлланган оқ фосфорли снарядлар аҳоли зич яшайдиган ҳудуд устида ҳавода портлатилган. Бундай усул 125–250 метр радиусда ёнувчи фосфор бўлакларини тарқатади. Халқаро гуманитар ҳуқуққа кўра, аҳоли яшайдиган жойларда бундай қуроллардан фойдаланиш эҳтимолий зарарни олдини олиш талабларига зид ҳисобланади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари халқаро ҳамжамиятни мазкур ҳолатни текширишга чақирмоқда. Ташкилот айрим давлатлар, жумладан АҚШ, Британия ва Германияни Исроилга ҳарбий ёрдам ва қурол етказиб беришни вақтинча тўхтатиш масаласини кўриб чиқишга даъват қилди. 

Шунингдек, фуқароларни муҳофаза қилиш учун ёнувчи қуроллар бўйича халқаро ҳуқуқий нормаларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

мавзуга оид янгиликлар

Нега Исроил Ливанга ҳам зарба бермоқда?

Эрон, Исроил ва АҚШ ўртасида бошланган уруш қисқа вақт ичида бутун минтақани қамраб олган катта фожиага айланди. Бу тўқнашув қўшни давлатларга ҳам таъсир қилди. Лекин энг оғир зарбалардан бири Ливанга тўғри келмоқда.

Жаҳон

16.03.2026, 13:52

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди

Исроил вакили мамлакат урушни якунлашга тайёр эканини маълум қилди. Унга кўра, бунинг учун Эрондан таслим бўлиш, қуролсизланиш ёки ҳокимиятни алмаштириш талаб этилмайди.

Жаҳон

17.03.2026, 13:40

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Эрон томонидан Исроилдаги қурилиш объектига берилган ракета зарбаси оқибатида икки ишчи - 62 ёшли ўзбекистонлик Рустам Ғуломов ва 40 ёшли озарбайжонлик Амид Муртузов ҳалок бўлди. 

Жаҳон

12.03.2026, 12:31

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

сўнгги янгиликлар

Инвесторлар Ўзбекистондан нима кутяпти: янги имкониятлар ва ташаббуслар

Ўзбекистонда инвесторлар учун янги имкониятлар яратиш ва бизнес муҳитини янада жозибадор қилиш бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди. Жумладан, ислом молия тизимини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 15:05

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади

Унда Америка раҳбари жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган Тинчлик кенгашининг инаугурация йиғилишида Ўзбекистон президентининг иштирокини юқори баҳолаган.

Ўзбекистон

26.03.2026, 14:14

АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш: 27-кун ҳолати ва Ҳормуз бўғози

АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаро 27 кундан бери давом этмоқда. Эрон “дўст давлатлар” кемалари учун Ҳормуз бўғозидан ўтишни очди. 

Жаҳон

26.03.2026, 13:25

Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди

25 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Абдураҳмон Ташановга нисбатан навбатдаги суд бўлиб ўтди. У қийноқлар ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланмоқда.

Ўзбекистон

26.03.2026, 13:01

Олтин нархлари рекордини янгиламоқда

Сўнгги кунларда олтин нархларига эътибор бердингизми? Йиллар давомида консерватив жамғарманинг рамзи ҳисобланган бу металл 2026 йилга келиб кутилмаганда бозордаги энг агрессив активга айланди.

Иқтисодиёт

26.03.2026, 12:35

Сирдарё вилояти ёпиқ муассасалари талабга жавоб бермайди — Омбудсман

Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларда амалга оширилган кенг қамровли мониторинг натижасида бир қатор муҳим камчиликлар аниқланди.

Ўзбекистон

26.03.2026, 12:01

Атом бомба: илм-фан ютуғими ёки инсоният фожиаси?

Дунёда кечаётган қуролли тўқнашувлар ва геосиёсий кескинликлар инсоннинг яна вайронкорлик йўлини танлаётганини кўрсатмоқда. Поляк шоираси Уршула Козел “Урушлар тугамайди, танаффус қилади” дегани бежиз эмас.

Фан-технология

26.03.2026, 11:59

Эрон Испанияга жавоб қайтарди

Эрон Испаниянинг ўз ҳудудида жойлашган ҳарбий базалардан унга қарши фойдаланишга рухсат бермаганини ҳисобга олиб, испан нефть танкерларининг Ҳормуз бўғозидан эркин ўтишига шароит яратаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Жаҳон

26.03.2026, 10:16

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00