Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Қуддусдаги Франция Инжил ва археология тадқиқот мактабининг 48 ёшли тадқиқотчиси бўлган аёлга сешанба куни Сион тоғидаги насронийлар ва яҳудийлар учун муқаддас саналган Сенакл биноси олдида ҳужум уюштирилди. Роҳиба ҳужум оқибатида бошидан жароҳатланган.

Роҳиба фаолият юритадиган тадқиқот маркази билан алоқадор бўлган Қуддус яҳудий университети бу ҳужум “алоҳида бир ҳодиса эмас, балки насроний жамияти ва унинг рамзларига нисбатан кучайиб бораётган душманликнинг хавотирли бир кўриниши” эканлигини маълум қилди.

Ишғол остидаги Шарқий Қуддусда ҳужум қилган 36 ёшли эркак Исроил полицияси томонидан қўлга олинган.

Ушбу воқеа мамлакатдаги диний озчиликларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ хавотирларни қайта кун тартибига олиб чиқди.

“Қуддус кўчасида осойишта кетаётган роҳибани яҳудий эмаслиги учун туртишади, итариб юборишади ва ерга йиқитишади, сўнгра ўша тажовузкор уни тепкилайди. Агар бу яҳудий терроризми бўлмаса, унда нима?...” – дея X платформасида пост қолдирди исроиллик таниқли дипломат Даниэл Кармон

 

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида роҳибага қилинган ҳужум жуда жиддий қабул қилингани ва воқеа юзасидан бошланган терговдан сўнг гумонланувчининг ҳибсда сақланаётгани эслатиб ўтилди.

"Ушбу тубан ҳужумни қатъиян қоралаймиз", дейилган баёнотда, шунингдек, ҳужумнинг биргаликда яшаш ва дин эркинлиги қадриятларига зид экани таъкидланган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди

Вояга етмаганлар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ бўйича диний маросим ўтказиш учун жарималар кучайтирилди.

Ўзбекистон

15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди

Хитой экспорти рекорд даражада ўсган бўлса-да, ички истеъмол ва инвестициялар сустлигича қолмоқда.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Lvbel C5 тахаллусли репер қўшиқ сўзлари туфайли Истанбулда қўлга олинди. Қўшиқчи суд назорати остида турк адабиёти бўйича таҳсил олиш шарти билан қўйиб юборилди.

Жаҳон

15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →