Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Lvbel C5 тахаллусли репер қўшиқ сўзлари туфайли Истанбулда қўлга олинди. Қўшиқчи суд назорати остида турк адабиёти бўйича таҳсил олиш шарти билан қўйиб юборилди.

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Сулаймон Бурак Бодур (тахаллуси Lvbel C5) Asya Alizade билан бирга куйлаган «Kahpe» номли қўшиғининг матни юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида қўлга олинди.

 

Айбловларни тан олмади

Прокуратурада кўрсатма берган Lvbel C5 ўзига қўйилган айбловларни рад этди. У қилинган шикоятлардан хабар топгач, қўшиқни барча рақамли платформалардан олиб ташлаганини айтди.

Қўшиқдаги зўравонлик мазмунига эга иборалар ҳақидаги саволга жавоб берар экан, санъаткор сўзларни хаёлот маҳсули сифатида ёзганини таъкидлади.

«Мен қўшиқ сўзларини хаёл суриб ёзаман. Бу сўзлар замирида ҳеч қандай ғаразли мақсадим йўқ. У ерда гап зўравонлик ҳақида кетаётгани йўқ, булар шунчаки ёшлар учун мўлжалланган тўқима сўзлар, холос».

Бодур қўшиқдаги бошқа баҳсли сўзлар ўзи билан дуэт куйлаган Asya Alizade га тегишли эканини таъкидлади ва ўзига нисбатан қўйилган айбловларни рад этди.

Asyalı Alizade ve Lvbel C5 dinliyor musunuz? - KizlarSoruyor

Прокуратура Бодурни «жиноят содир этишга ошкора даъват қилиш» айблови билан ҳибсга олишни сўраб, жиноят ишлари бўйича сулҳ судига юборди.

 

Унга қандай шартлар қўйилди?

Ишдаги далиллар ҳолатини ва гумонланувчининг қочиб кетиш эҳтимоли йўқлигини инобатга олган суд қамоққа олиш чорасини асоссиз деб топди ва талабни рад этди.

Lvbel C5 га нисбатан суд назорати чораларини қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Бодурга мамлакатдан чиқиш тақиқланди ҳамда ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари полиция бўлимига бориб, имзо чекиб туриш мажбурияти юклатилди.

Реперга нисбатан чиқарилган қарорда турк адабиёти бўйича таълимни давом эттириш шарти ҳам ўрин олди. Қўшиқ матнлари юзасидан олиб борилган тергов доирасида чиқарилган мазкур талаб шов-шувларга сабаб бўлди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

Illyustrativ tasvir

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди

Янги талаб тафсилотлари билан танишинг.

Иқтисодиёт

03.11.2026, 10:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →