Маямида Amazon Prime Air юк самолёти ҳалокатга учради: беш киши ҳалок бўлди

Ҳалокат оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.

Улашиш:

Маямида Amazon Prime Air юк самолёти ҳалокатга учради: беш киши ҳалок бўлди

2026 йил 6 сентябрь, якшанба куни Маями халқаро аэропортида жиддий авиация ҳалокати содир бўлди. Amazon Prime Air ливериясидаги Boeing 767-300 юк самолёти Пуэрто-Риконинг Сан-Хуан шаҳридаги Луис Муньос Марин халқаро аэропортидан учиб келиб, Маями аэропортига қўниш жараёнида йўлакдан чиқиб кетган.

Расмий маълумотларга кўра, самолёт Amazon компанияси учун North Carolina штатида жойлашган 21 Air юк ташиш компанияси томонидан эксплуатация қилинган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 атрофида юз берган.

Самолёт йўлакдан чиқиб, автомобилларга урилган

Маями-Дейд округи расмийларининг билдиришича, Boeing 767 аэропортнинг диагонал учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган ва аэропортнинг шимоли-ғарбий қисмидаги йўл томон ҳаракатланган.

Шундан сўнг самолёт ерда бўлган бир нечта транспорт воситасига бориб урилган. Тўқнашувдан кейин самолётда ёнғин чиққан ва воқеа жойини қуюқ қора тутун қоплаган. Қутқарув хизматлари самолёт экипажи ва автомобилларда қолиб кетган одамларни қутқариш учун кенг кўламли операция ўтказган. 
Маями-Дейд округи мэри Даниэлла Левин Кава ҳалокатда камида беш киши ҳалок бўлганини, яна беш киши жароҳатланганини маълум қилди. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда экани айтилди.

200 дан ортиқ қутқарувчи воқеа жойига сафарбар этилди

Ҳалокатдан кейин Маями-Дейд ёнғин-қутқарув хизмати 60 дан ортиқ бўлинмани воқеа жойига юборган. Жами 200 дан ортиқ фавқулодда вазиятлар хизмати ходими ёнғинни ўчириш, жабрланганларни қутқариш ва ёқилғи сизиб чиқиши билан боғлиқ хавфни бартараф этиш ишларида иштирок этган. Ёнғинни бартараф этиш жараёнида самолёт двигатели қисмидаги ёнғин ва ёқилғи сизиб чиқиши қутқарувчилар учун қўшимча хавф туғдирган.

Аэропорт иши вақтинча тўхтатилди

Ҳалокат сабабли Маями халқаро аэропортида ҳаво қатнови жиддий чекланди. Федерал авиация маъмурияти (FAA) аэропортда вақтинчалик тўлиқ ердаги тўхтатиш — ground stop жорий қилди.  Натижада юзлаб рейслар кечиктирилди ёки бекор қилинди. Айрим самолётлар бошқа аэропортларга йўналтирилди. Кейинчалик аэропорт фаолияти қисман тикланган, бироқ йўловчиларга кечикишлар ва рейслар жадвалида ўзгаришлар бўлиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Boeing 767 ҳақида нималар маълум?

Ҳалокатга учраган самолёт — Boeing 767-300 юк версияси. У тахминан 32 йиллик бўлган ва дастлаб йўловчи самолёти сифатида ишлаб чиқарилган.

Манбаларда келтирилишича, самолёт кейинчалик юк ташиш учун қайта жиҳозланган. 2015–2016 йилларда юк самолёти конфигурациясига ўтказилгани ҳақида турли авиация маълумотларида қайд этилган. Ҳалокатга учраган ҳаво кемаси Amazon Air брендида парвоз қилган бўлса-да, самолётнинг бевосита оператори Аmazon эмас балки 21 Air компанияси бўлган. Amazon расмий баёнотида ҳам самолёт 21 Air томонидан эксплуатация қилинганини тасдиқлаган.

Ҳалокатга об-ҳаво сабаб бўлганми?

Ҳодиса вақтида Маями ҳудудида момақалдироқли об-ҳаво ва кучли шамол қайд этилган. Парвозни кузатиш маълумотларига кўра, самолёт йўлакдан чиқиб кетган пайтда тахминан 112 узел — соатига 207 километр тезликда ҳаракатланган.

Бироқ муҳим жиҳат шундаки, ҳозирча об-ҳаво шароити ҳалокатнинг сабаби бўлгани расман тасдиқланмаган. Авиация мутахассислари шамол, қўниш траекторияси, самолётнинг тезлиги ва бошқа омиллар текширилиши кераклигини таъкидламоқда. Шунинг учун ҳозирча ҳалокат сабаби ҳақида қатъий хулоса чиқаришга эрта. 

Amazon: «Беш киши ҳаётидан айрилганидан юрак-юрагимиз эзилди»

Amazon вакили Келли Нантел компания ҳалокатдан чуқур қайғуда эканини билдирди.

Компания расмий баёнотида ҳалокатда беш киши ҳалок бўлганидан «юрак-юракдан қайғурилаётгани», жабрланганлар ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилгани айтилди. Amazon маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлик қилишини ва терговда тўлиқ ёрдам беришини маълум қилди. 

Бу Amazon Air билан боғлиқ биринчи жиддий Boeing 767 ҳалокати эмас

Мазкур воқеа Amazon’нинг ҳаво юк ташиш тармоғидаги аввалги жиддий фожиани ҳам эслатади. 2019 йилда Amazon Prime Air учун парвоз қилган Boeing 767 самолёти Техас яқинида ҳалокатга учраган ва экипажнинг икки аъзоси ҳамда ерда бўлган бир киши ҳалок бўлган эди. Шу сабабли Маямидаги янги ҳалокат тергови нафақат ушбу самолёт ва экипаж фаолияти, балки Amazon Air тармоғидаги юк самолётлари хавфсизлиги масалаларига ҳам эътибор қаратилишига сабаб бўлиши мумкин.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Rasm SI orqali yaratilgan

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 8,1 миллиард долларга етди. Аммо бу жараёнда асосан икки давлат етакчи ўринни эгаллаган.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

Boboming albomidan

1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро қимматлайди, my.gov.uz орқали эса номингиздаги SIM-карта ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

01.10.2026, 15:12

Aйрим ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинланади

Бунда стажи етарли бўлган 58 ёшдан 60 ёшгача эркаклар ва 53 ёшдан 55 ёшгача аёллар муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлаш учун тақдимнома расмийлаштириш бўйича ЯИДХП орқали сўровнома юборади. 

Иқтисодиёт

01.10.2026, 13:27

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Ўзбекистон

01.10.2026, 13:16

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Ушбу сана қачондан бошлаб Ўзбекистонда байрам сифатида нишонланиб келишини биласизми?

Ўзбекистон

01.10.2026, 10:35

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Ўзбекистонлик ёзувчи Ҳамид Исмоилов 2026 йилги Нобель мукофотининг номзодлар рўйхатига кирди

Рўйхатда Исмоиловдан ташқари, Ҳаруки Мураками, Маргарет Этвуд, Салмон Рушди, Девид Гроссман, Жоан Роулинг, Стивен Кинг каби жаҳонга машҳур муаллифлар ҳам бор. 

Жаҳон

30.09.2026, 17:22

Бугун иш вақти 1 соатга қисқаради, ойлик эса байрамдан олдин тўланиши шарт

Бугун – 30 сентябр, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафаси. Шу сабабли ходимларнинг иш куни камида 1 соатга қисқартирилади.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:28

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадини ошириш ва касбий ривожланиши учун янги чораларни эълон қилди.

Ўзбекистон

30.09.2026, 15:22

АҚШ Ироқдаги 23 йиллик ҳарбий иштирокини якунлади

АҚШ ва унинг коалициядаги ҳамкорлари Ироқда «Қатъий ирода» операциясини расман якунлаб, ҳарбий куч ва техникаларини мамлакатдан олиб чиқди.

Жаҳон

30.09.2026, 15:13

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →