Пекиндаги баланд бинога самолёт урилди
Тарқалган кадрларда 109 қаватли CITIC Tower биносидан парчаланган бўлаклар қулагани акс этган. Полиция тафсилотларни яширяпти, олинган тасвирларни эса ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташламоқда.
Жаҳон
27.06.2026, 10:09
Улашиш:

27 июнь куни кичик самолёт Хитой пойтахтидаги осмонўпар бинога урилди. Бу дунёнинг энг кучли қўриқланадиган шаҳарларидан бирида содир бўлган ҳайратланарли воқеадир.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва Пекинда олинган кадрларда “China Зун ” номи билан ҳам машҳур бўлган 109 қаватли CITIC Tower биносидан парчаланган бўлаклар қулагани, шунингдек, ерда ётган самолётнинг дум қисми ва таксининг синган ойнаси акс этган.

Воқеа жойига кўплаб полиция ходимлари жалб қилинган, бинога олиб борувчи айрим йўллар автомобиллар учун ёпиб қўйилган.
Баланд қаватдаги иккита ойна панели шикастланган.
Бино яқинида тўпланганлар орасида турган курьернинг айтишича, у маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида яқин жойдан қаттиқ гумбурлаган овозни эшитгач, CITIC минораси томон шошилган, минорага тахминан автомобиль катталигидаги учувчи аппарат келиб урилган.
Полиция тасвирларни ўчиртирмоқда
Курьер йигитнинг айтишича, у бинодан чиқиб турган самолётни видеога олган, бироқ кейинроқ полиция қўлига тушишдан қўрқиб, уни ўчириб ташлаган.
Воқеа жойига етиб борган Reuters журналистларининг хабарига кўра, ўнлаб полиция ва бир нечта ўт ўчириш машиналари яқин атрофдаги йўлларда саф тортиб турибди.
Полиция одамларни бинодан узоқлаштириб, уларнинг суратга олишига қаршилик кўрсатмоқда. Аллақачон олинган тасвирларни эса ўчиришни талаб қилган.
Жума куни бино ҳақидаги постлар Хитой ижтимоий тармоқларидан зудлик билан олиб ташланди.
“Xiaohongshu” ёки “Red Note” иловасида бино номи қидирилганда фақат пайшанба кунги ёзувларгина чиқмоқда.
Полиция “Reuters” журналистларига у ердан кетишни буюрган. Сабабини сўрашганида, “Сабабини ҳаммамиз яхши биламиз!” – деб жавоб берган ходим.
Жаҳон
27.06.2026, 10:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади
Жаҳон
30.09.2026, 12:18

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди
Жаҳон
28.07.2026, 10:48

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди
Жаҳон
24.07.2026, 16:32

Жосуслар ҳақидаги ҳақиқат: махфий хизматлар қандай ишлайди?
Сиёсат
08.06.2026, 17:17

Хитой Тайванга ташриф буюрганларга санкция қўллаяпти
Сиёсат
04.06.2026, 15:41

Хитой Кубага 15 минг тонна гуруч юборди
Жаҳон
01.06.2026, 08:20
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
