Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда

Бу нима учун муҳим?

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда

Варшавада Warsaw Human Dimension Conference 2026 — инсон ҳуқуқлари ва демократияга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

5–15-октябрь кунлари Польшанинг Варшава шаҳрида ўтаётган тадбирда ЕХҲТ ҳудудидаги давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этмоқда. Конференцияга 1 800 дан ортиқ киши қатнашмоқда.

Тадбир Швейцариянинг 2026 йилдаги ЕХҲТ раислиги томонидан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ODIHR) кўмагида ташкил этилган. Унда инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги, медиа эркинлиги, демократик сайловлар, гендер тенглиги, йиғилиш ва бирлашиш эркинлиги ҳамда камситишларга қарши кураш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

7-октябрь куни конференция доирасида тинч намойишлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини кузатиш масаласи ҳам муҳокама қилинади. Унда сунъий интеллект, тасвирларни автоматик таҳлил қилиш ва маълумотларни қайта ишлаш технологияларининг фуқаролик маконига таъсирига эътибор қаратилади.

Шунингдек, бугунги дастурда сунъий интеллект, ижтимоий тармоқлар ва тижорий манфаатларнинг ёшларнинг онлайн ҳаётига таъсирига бағишланган махсус интерактив тадбир ҳам ўтказилмоқда.

Конференция 15-октябргача давом этади.

мавзуга оид янгиликлар

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан олий минбардан нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

24.09.2026, 11:29

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

Фуқароларни ноқонуний ушлаб турган инспекторларга чора кўрилди

Омбудсман бошчилигидаги Жамоатчилик гуруҳлари мониторинги натижасида Нукус туманида уч нафар фуқаро асоссиз ушлаб турилгани аниқланган.

Ўзбекистон

09.09.2026, 13:20

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади

Баёнотда айтилишича, ҳеч қандай жиноят, ҳеч қандай айблов ва ҳеч қандай ҳолат инсон ҳаётига қасд қилишни қонунийлаштириб, буни “жазо” деб аташга асос бўла олмайди.

Жаҳон

04.09.2026, 14:55

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади

Покистоннинг Панжоб вилоятида терроризмга оид суд ишларини махфий тарзда ўтказишга имкон берувчи қонун қабул қилинди. 

Жаҳон

04.09.2026, 11:11

Россия украиналик болаларни фронтга тайёрламоқда

Россия босиб олган ҳудудлардаги болаларни рус армиясида хизмат қилиш учун тайёрламоқда. Катта эҳтимол билан мажбуран Россия фуқаролигини олган асли украиналик ўғил болалар 18 ёшга тўлган заҳоти ҳарбий хизматга чақирилади.

Жаҳон

03.08.2026, 12:02

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?

Сирожиддин Media номи билан танилган блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм эълон қилинди. Аммо иш ортидаги энг муҳим савол очиқ қолмоқда: нега айрим фуқаролар ўз муаммосини давлат идорасидан кўра блогер орқали ҳал қилишга уринади?

Ўзбекистон

07.10.2026, 18:38

8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

8 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда туман тушиши, Фарғона водийсининг тоғли жойларида эса ёмғир ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

07.10.2026, 16:26

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Сиёсат

07.10.2026, 15:43

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан урушда Лос-Анжелес ва Сан-Диего каби шаҳарлардан айрилиш «кичик нарх» бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг бу баёноти демократлар қатори айрим республикачилар томонидан ҳам кескин танқид қилинди.

Сиёсат

07.10.2026, 15:25

Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция тезлашди: нархлар нима сабабдан ошди?

Сентябрда инфляция 0,7 фоизни ташкил этди. Йиллик инфляция 6,4 фоизга етди. Озиқ-овқат, хизматлар ва коммунал тўловлар қимматлашди.

Ўзбекистон

07.10.2026, 12:52

Асакада қалбаки пулларни ҳақиқий пулга сотган шахс ушланди

Андижоннинг Асака туманида 297 млн сўмлик қалбаки банкнотларни 148 млн сўмга сотишга уринган шахс ушланди. Унинг уйидан принтер, компьютер ва ярим тайёр купюралар топилди.

Ўзбекистон

07.10.2026, 10:56

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди

Уммон ҳарбий-ҳаво кучлари Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган Панама байроғи остидаги нефть танкеридан 10 нафар экипаж аъзосини эвакуация қилди. Ҳодисада камида 12 киши жароҳатланган.

Жаҳон

07.10.2026, 10:06

Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотиш бошланди

UzAuto Motors 7 октябрдан Cobalt ва Damas автомобилларини банк иштирокисиз, тўғридан-тўғри бўлиб тўлаш шарти асосида сотишни бошлади.

Иқтисодиёт

07.10.2026, 09:15

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Россиянинг хорижий дипломатик ваколатхоналарни Киевни тарк этишга чақиришига қарамай, америкалик дипломатлар Украинада қолишини билдирди.

Сиёсат

06.10.2026, 18:02

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди

6 октябрга ўтар кечаси Запорожье шаҳридаги Днепр орқали ўтувчи кўприклардан бирига берилган зарба оқибатида беш киши жароҳатланган.

Жаҳон

06.10.2026, 16:14

Роналду Португалия терма жамоасини тарк этмоқда

"Мен қарор қабул қилдим", деб ёзди Криштиану Роналду.

Спорт

06.10.2026, 15:41

Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

 Ҳаво ҳарорати кўтарилиб боради. Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон

06.10.2026, 10:02

Дорилар 6 баробар қиммат сотилган

 «Сирли мижоз» тадбирларида айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилганини аниқланган.

Ўзбекистон

06.10.2026, 09:22

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўшти ва бошқа маҳсулотлар нархи қимматлаган.

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди

Қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг минглаб тарафдорлари мамлакат шимоли-ғарбидан пойтахт томон йўл олди.

Сиёсат

05.10.2026, 16:24

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди

Ўзбекистонда мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимлари ягона бошқарув органи — Таълим ва фан вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Таълим

05.10.2026, 15:37

Устюртда янги газ-конденсат кони аниқланди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Устюрт ҳудудида Қоратау газ-конденсат кони аниқланди. 

Ўзбекистон

05.10.2026, 15:31

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →