Мирзиёев Трампни Нобел мукофотига лойиқ эканлигини айтди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ етакчиси Доналд Трампни Тинчлик бўйича Нобел мукофотига лойиқ одамлигини ва бу мукофотга Трампдан бошқа номзод йўқ эканлигини айтди.

Сиёсат

25.09.2025, 12:00

Улашиш:

Mirziyoyev Trampni Nobel mukofotiga loyiq ekanligini aytdi

БМТнинг 80 йиллиги муносабати билан унда нутқ сўзлаш учун АҚШга борган Мирзиёев Трамп билан кўришди.

 

«Албатта, сиз билан телефон суҳбатида гаплашган нарсаларимизнинг ҳаммаси амалга ошмоқда. Сизни яна бир бор дунёда 7 та низога якун ясаганингиз билан табриклашни хоҳлайман. Айниқса, бизнинг минтақамиз учун энг муҳими – Озарбайжон ва Арманистон орасидаги низога ечим топдингиз. Мен яна бир бор такрорлайман, Нобел мукофотига сиздан кўра лойиқроқ одам йўқ. Биз буни айтганмиз ва айтамиз», — деди Ўзбекистон раҳбари.

 

Трамп Шавкат Мирзиёевни «буюк етакчи» деб таърифлади.

 

«Ўзбекистон президенти билан бирга бўлиш улкан шараф. Уни жуда ҳурмат қиламан. У узоқ вақтдан бери ишлаб келмоқда. Кўп йиллар, тўғрими? Тахминан 15-16 йил бўлди. Бу ҳам анчагина вақт. Бирор одам мамлакатни шунча муддат бошқара олиши учун ягона сабаб – жуда ақлли ва малакаси баланд бўлиши керак. Биз билан бирга бўлганингиз учун раҳмат. Биласизларми, у турли АҚШ маҳсулотларини сотиб олди. Уларнинг маблағлари етарли. Уларнинг нефти ҳам кўп, пули ҳам кўп. Одатда, нефть пул билан яхши чиқишади. Лекин улар мамлакат сифатида жуда яхши натижаларга эришган ва у ҳақиқатдан ҳам буюк етакчи. Сиз билан яна бирга бўлаётганим катта шараф. Раҳмат», — деди Доналд Трамп.

 

Музокаралар якунида давлатимиз раҳбари президент Доналд Трампни ўзи учун қулай муддатда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф этди.

 

«Сизни Ўзбекистонда кутаман. Биринчи ташриф бўлиши керак. Сиз менга биринчи бор Самарқандга боришга ваъда қилгансиз», — деди Шавкат Мирзиёев учрашув сўнггида.

 

Трамп эса унга Америка маҳсулотларини харид қилгани учун миннатдорлик билдирди.

 

«Мен уни [Самарқанд назарда тутилмоқда] яхши кўраман. Мен амалга ошириш ҳақида ўйлаяпман. Ҳақиқатан ҳам ажойиб операция, ажойиб одамлар гуруҳи, жуда ақлли мамлакат ва улар жуда яхши иш қилдилар ва мен Американинг маҳсулотларини харид қилганингиз учун миннатдорман», — деди АҚШ етакчиси.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва АҚШ етакчилари учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябр куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув ўтказди. Трамп Ўзбекистон етакчисининг АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан самарали учрашув ва музокаралар ўтказганини олқишлади.

Ўзбекистон

07.11.2025, 08:44

Mirziyoyev bir soʻzli shaxs — Tramp

Мирзиёев бир сўзли шахс — Трамп

Ўзбекистон 8 млрд АҚШ долларига 22 та "Боэинг" сотиб оладиган бўлди. Бу маълумотни эса АҚШ Президенти Доналд Трамп "Тruth Social" ижтимоий тармоғида катта хурсандчилик билан эълон қилди.

Сиёсат

23.09.2025, 17:11

Ilhom Aliyev Trampni tinchlik boʻyicha Nobel mukofotiga loyiq koʻrdi

Илҳом Алиев Трампни тинчлик бўйича Нобел мукофотига лойиқ кўрди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, “АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақиқатан ҳам Нобел тинчлик мукофотига лойиқ”, деди ва “Трампнинг Африка, Осиё ва Жанубий Кавказдаги ролини” мақтаб, уни “тинчлик истайдиган лидер” деб таърифлади.

Жаҳон

25.08.2025, 15:13

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди

Трамп маъмурияти сунъий интеллект дастурлари учун янги ва қатъий қоидалар ишлаб чиқди. Унга кўра, компаниялар ўз моделларидан “ҳар қандай ҳолатда қонуний” фойдаланишга рухсат бериши керак.

Жаҳон

11.03.2026, 14:17

Трамп Эронга янги раҳбар танлови ҳақида баёнот берди

Трамп Эроннинг янги раҳбарини танлаш жараёнида АҚШ ҳам рол ўйнаши кераклигини, янги раҳбар мамлакатда “тинчлик ва барқарорлик”ни таъминлаши лозимлигини айтди.  

Жаҳон

06.03.2026, 16:56

“Ўзбекистон Ғазода мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр” — Мирзиёев

Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” саммитида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақадаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва вайрон бўлган инфратузилмани тиклаш юзасидан муҳим баёнот билан чиқди.

Ўзбекистон

20.02.2026, 08:09

сўнгги янгиликлар

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01

Тошкентда “ақлли” светофорлар тизими кенгайтирилади

Шаҳар чорраҳалари ягона сунъий интеллектли тизимга уланиб, транспорт оқимини самарали тартибга солиш ва тирбандликларни камайтириш имкони пайдо бўлади. 

Ўзбекистон

13.03.2026, 10:23

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди

ЖИБ Миробод тумани суди судьяси М. Ахмедов Абдурахмон Ташановга нисбатан Республика Ҳарбий прокурори томонидан қўзғатилган маъмурий иш материалларини рад этди.

Ўзбекистон

12.03.2026, 16:56

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмасида жойлашган янги йўл деворининг бир қисми ўпирилиб тушди. Ҳодиса кучли ёмғирдан сўнг содир бўлган.

Ўзбекистон

12.03.2026, 14:48