Сулҳ ва алмашинувга умид - Истанбул учрашувининг асосий натижалари
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Музокараларда Россия томонидан илгари сурилган асосий таклифлардан бири — жанг майдонининг айрим ҳудудларида 2-3 кунлик қисқа муддатли ўт очишни тўхтатиш бўлди. Бунинг сабаби — ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини йиғиб олиш имконини яратиш зарурати билан изоҳланди.
Сиёсат
03.06.2025, 10:17
Улашиш:

Фото: Социальные сети
"Ҳозир об-ҳаво иссиқ, бу эса эпидемиялар хавфини кучайтиради. Шу сабабли, биз гуманитар танаффус учун имкон яратишни истаймиз.
Яширмаймиз, Россия армияси ҳозир ҳужум қилмоқда, ва “кулранг зона”да кўпроқ украин ҳарбийларининг жасадлари қолган. Украина ҳарбийлари бу таклифни кўриб чиқишга ваъда берди", — деди Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский музокаралардан кейинги матбуот анжуманида.
Музокараларда, шунингдек, ҳарбий асирларни алмашиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мединскийга кўра, томонлар уруш бошланганидан бери энг йирик асирлар алмашувини ўтказишга келишиб олди. Ҳар икки тараф оғир ярадор ва касал асирларни озод қилади. Шунингдек, ёш ҳарбийлар бўйича "барчасини барчасига" формуласига асосан ўзаро алмашинув амалга оширилади. Ҳар бир томондан камида минг нафардан асир озод қилиниши режалаштирилган.
Оғир ярадорларни доимий равишда алмашиш учун тиббий комиссиялар тизими йўлга қўйилиши кўзда тутилган.
Музокараларда яна бир муҳим мавзу — украиналик болаларни қайтариш масаласи бўлди. Мединский Россия илк бор Украина томонидан расмий 339 нафар бола исми келтирилган рўйхатни олганини маълум қилди. Унинг айтишича, илгари "ўғирлаб кетилган болалар" сони асоссиз равишда ошириб кўрсатилган, аслида эса бу болалар жанговар ҳаракатлар зоналаридан эвакуация қилинган вояга етмаганлар бўлиб, қариндошлик алоқалари аниқлангач, оилаларига қайтарилган.
Украина томони эса Россия делегацияси 10 нафар болани 10 июлгача қайтаришни таклиф қилганини билдирди. Шунингдек, "Axios" нашрининг хабарига кўра, Россия яна бир бор Украинага ўзининг "тинчлик меморандумини" топширди. Унда Москва аввалгидек, Украина қўшинларини ўз назоратидаги ҳудудлардан олиб чиқишни талаб қилмоқда.
Сиёсат
03.06.2025, 10:17
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россия сафида урушда қатнашган андижонликка жазо тайинланди
Ўзбекистон
05.01.2026, 09:33

Истанбул мэри Имомоғлуга янги айблов қўйилди
Жаҳон
28.10.2025, 12:51

Туркияда оғир аҳволга тушиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди
Ўзбекистон
13.10.2025, 18:22

Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт юзага келган носозлик туфайли ортга қайтарилди
Ўзбекистон
29.07.2025, 01:05
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди
Жаҳон
21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди
Ўзбекистон
19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди
Жаҳон
19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди
Жаҳон
19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди
Жаҳон
19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди
Жаҳон
19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди
Жаҳон
19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда
Жаҳон
19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди
Жаҳон
18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Исроил урушни тугатиш шартларини маълум қилди
Жаҳон
17.03.2026, 13:40

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Яқин Шарқдан ўзбек ва қозоғистонлик фуқаролар эвакуация қилинмоқда
Сиёсат
07.03.2026, 14:19

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Картадан-картага пул ўтказишда “мақсадни кўрсатиш” тартиби жорий этилди
Иқтисодиёт
07.03.2026, 13:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 16:59
