Россия сафида урушда қатнашган андижонликка жазо тайинланди
2023 йил январь ойида андижонлик фуқаро гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи учун Челябинск шаҳар суди ҳукми билан 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Жазо ўташ жараёнида унга Россия—Украина урушида қатнашиш эвазига жазодан қутулиш таклиф қилинган.
Ўзбекистон
05.01.2026, 09:33
Улашиш:

Маълум бўлишича, Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи И.Х. 2022 йил декабрь ойида ишлаш мақсадида Россия Федерациясига борган. У Москва ва Челябинск шаҳарларида “Яндекс” платформаси орқали етказиб бериш хизмати билан шуғулланган.
2023 йил январь ойида И.Х. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятда айбланиб, Челябинск шаҳар суди ҳукми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Жазони ўташ давомида унга Россия ва Украина ўртасидаги қуролли тўқнашувларда қатнашиш эвазига жазодан қутулиш имконияти таклиф қилинган. Шу асосда у 2024 йил август ойида Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаб, оддий аскар сифатида хизматга киришган.
И.Х. 2024 йил август–сентябрь ойларида Донецк шаҳри атрофида олиб борилган жангларда АК-74 ўқотар қуроли билан қатнашган. Жанглар давомида снаряд портлаши оқибатида оғир тан жароҳатлари олган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, айбланувчи умумий меҳнат қобилиятининг учдан бир қисмидан кўпроғини доимий равишда йўқотган. Унинг чап оёғига “Илизаров” аппарати ўрнатилган ва у Россияга қарашли ҳарбий госпиталларда узоқ вақт даволанган.
2025 йил сентябрь ойида И.Х. Ўзбекистон Республикасининг консуллик ҳужжатлари асосида Ватанга қайтган.
Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ туман суди И.Х.ни Жиноят кодексининг 154-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топди. Суд унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, бироқ Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил муддатга озодликни чеклаш (уй қамоғи) белгиланди.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фуқароларнинг чет давлатлар ҳарбий хизматларида иштирок этиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Хусусан, Жиноят кодексининг 154 ва 154-1-моддаларига асосан бундай ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Ўзбекистон
05.01.2026, 09:33
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?
Жаҳон
05.03.2026, 17:25

Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари
Жаҳон
03.03.2026, 15:36

Бир нечта давлатлар Эронга қарши ҳужумга отланмоқда
Жаҳон
02.03.2026, 15:58

Яқин Шарқ алангада: Эроннинг 6 тўлқинли зарбалари ортидан кенг кўламли уруш хавфи кучайди
Жаҳон
02.03.2026, 10:18

Али Хоминаий ҳалок бўлди: Эронда мотам, расмий Теҳрон қасос ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон
01.03.2026, 08:32

Покистон ва Афғонистон можароси урушга айланди
Жаҳон
27.02.2026, 15:35
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48

Ўзбекистондан Саудия Арабистони ва БААга авиақатновларга рухсат берилди
Ўзбекистон
11.03.2026, 11:16

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
