Истанбул мэри Имомоғлуга янги айблов қўйилди

Туркия суди мухолифатдаги Республика халқ партияси (CHP) етакчиси, Истанбул мэри Экрем Имомоғлуга нисбатан янги ҳибсга олиш ордерини чиқарди.

Жаҳон

28.10.2025, 12:51

Улашиш:

«Анадолу» ахборот агентлиги маълумотларига кўра, у “сиёсий жосуслик”да гумон қилинмоқда. Имомоғлунинг ўзи барча айбловларни рад этган.

Суд қарорига кўра, Имомоғлу билан бирга «Теле1» телеканали бош муҳаррири Мердан Янардаг ва мэрнинг маслаҳатчиси ҳамда сайловолди ташвиқоти менежери Нечати Ўзкан ҳам ҳибсга олинган. Терговда улар 2019 йилги маҳаллий сайловларда фирибгарлик орқали устунликка эришишни режалаштиргани, ижтимоий тармоқлар ва сайловчиларнинг электрон почталарига ноқонуний киришга уринишгани айтилади.

Прокурорлар уларни фуқароларнинг шахсий маълумотларини хорижий разведка идораларига етказишда айбламоқда.

«Сўзжу» газетаси ёзишича, бу қарор июль ойида жосусликда гумон қилиниб ҳибсга олинган Ҳусайн Ғуннинг кўрсатмалари асосида қабул қилинган. Тергов ҳужжатларига кўра, Ғун Нечати Ўзкан билан алоқаларни сақлаб қолган ва «Теле1» телеканали фаолиятига таъсир кўрсатган.

Экрем Имомоғлу март ойида ҳибсга олинган, июль ойида эса давлат амалдорини ҳақорат қилишда айбланиб, бир йилу саккиз ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Унга қарши коррупция иши ҳам очилган.

Март ойидан бери Туркияда тахминан 500 нафар киши ҳибсга олинган, уларнинг кўпчилиги CHP аъзолари бўлиб, ораларида Истанбул, Анталия, Бурса, Чаноққалъа, Гиресун ва Трабзон шаҳарлари амалдорлари ҳам бор.

Жаҳон

28.10.2025, 12:51

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Исроил: Эрдўған бошчилигидаги Туркия Исроилга нисбатан дипломатик ва иқтисодий санкциялар жорий этди

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарнинг таъкидлашича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлигидаги ҳукумат Исроилга нисбатан нафақат сўзларда, балки дипломатик ва иқтисодий санкциялар орқали ҳам муносабатини намоён этмоқда.

Жаҳон

28.10.2025, 17:15

Туркия Ғазога инсонпарварлик ёрдамларини оширди

Туркия Ғазога инсонпарварлик ёрдамларини оширди

Туркия Яқин Шарқда уруш бошланганидан буён Ғазога 100 минг тоннадан ортиқ гуманитар ёрдамини юборган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Жаҳон

14.10.2025, 14:41

Туркияда оғир аҳволга тушиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди

2025 йил 8 октябрь куни соат 20:35 да Истанбулдан Фарғона халқаро аэропортига 13 ёшли Ўзбекистон фуқароси хавфсиз равишда Ватанга қайтарилди.

Ўзбекистон

13.10.2025, 18:22

Доналд Трамп: “Эрдўған жуда тўғри иш қилди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазода оташкесим жараёнида Туркиянинг катта ҳиссаси бўлганини таъкидлади. 

Жаҳон

10.10.2025, 18:04

Odam savdosi bilan shugʻullanganlar Oʻzbekistonga deportatsiya qilindi

Одам савдоси билан шуғулланганлар Ўзбекистонга депортация қилинди

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида одам савдоси билан шуғулланиб келган ҳамда қидирувда бўлган қуйидаги икки аёл Ўзбекистонда депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Ўзбекистон

26.09.2025, 13:09

Туркияда бутун мамлакат бўйлаб бомбапаноҳгоҳлар қурилишини тасдиқланди

Туркия ҳукумати мамлакатнинг барча 81 та вилоятида замонавий бомбапаноҳгоҳлар қуриш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Жаҳон

28.08.2025, 14:05

сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42