Нобел — Трампга эмас венесуэлалик сиёсатчига берилди

Тинчлик бўйича Нобел мукофотини олишга қаттиқ ҳаракат қилган АҚШ президенти Доналд Трампга эмас Венесуэла мухолифат етакчиси Мария Корина Мачадога берилди. Нобел қўмитасига кўра, у Венесуэла халқининг демократик ҳуқуқларини илгари суришдаги тинимсиз меҳнати ва диктатурадан демократияга адолатли ва тинч йўл билан ўтишдаги ҳаракатлари учун берилди.

Жаҳон

10.10.2025, 17:03

Улашиш:

Nobel —  Trampga emas venesuelalik siyosatchiga berildi

“Тинчлик бўйича 2025 йилги Нобел мукофоти қуюқлашиб бораётган зулматда демократия оловини ёқиб, тинчлик учун курашувчи жасур ва фидойи аёлга берилмоқда. Венесуэладаги демократик ҳаракат етакчиси Мария Корина Мачадо Лотин Америкасида сўнгги пайтларда фуқаролик жасоратининг энг ёрқин намуналаридан биридир. Мачадо — бир вақтлар чуқур парчаланган сиёсий мухолифатнинг асосий, бирлаштирувчи фигураси, эркин сайловлар ва вакиллик бошқаруви талабида умумий асосни топган мухолифат”, — дея таъкидлади Нобел қўмитаси.

 

2011 йилдан 2014 йилгача Мачадо Венесуэла парламенти депутати бўлган. 2012 йилда у президентликка номзодини қўйган, аммо мухолифат праймеризида ютқазган. 2014 йилда у президент Николас Мадуро ҳукуматига қарши норозилик намойиши етакчиларидан бири бўлган. 2024 йил январь ойида Венесуэла Олий суди Мачадони 15 йил муддатга сайловдан четлаштирган. Ўша йили Мадуро ғолиб деб эълон қилинган президентлик сайловларидан сўнг Мачадо номаълум жойда яширинишга мажбур бўлди.

мавзуга оид янгиликлар

сўнгги янгиликлар

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятидаги юқори мартабали разведка мулозими – Терроризмга қарши кураш бўйича миллий марказ директори Жо Кент Оқ уйнинг Эронга қарши урушига норозилик билдириб,  истеъфо берди.

Жаҳон

18.03.2026, 14:17